Экоолам      Бош саҳифа

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Мазкур тадбир БМТТД­нинг Япония ҳукумати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Марказий Осиё шаҳарларининг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига барқарорлилигини ошириш» ҳамда «Марказий Осиё минтақасида офатлар хавфини камайтириш тизимини мустаҳкамлаш» номли икки минтақавий лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Тадбирда ҳукумат вакиллари, Япония ва Ўзбекистоннинг ҳамкор ташкилотлари ҳамда экспертлар иштирок этиб, иқлим ўзгаришига мослашув чораларини шаҳарсозлик сиёсатига интеграция қилиш, минтақа мамлакатларини қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик платформасини мустаҳкамлаш орқали хавфсиз ва барқарор шаҳарларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Тадбирнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов мазкур мулоқотнинг табиий офатлар хавфини камайтириш, эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш ҳамда барқарор шаҳар режалаштириш соҳаларида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдаги аҳамиятини таъкидлади.

– Ўзбекистонда биз табиий офатларга тайёргарликни ҳам, экологик барқарорликни ҳам изчил мустаҳкамламоқдамиз. Бунга ҳаво сифати мониторинги, яшил инфратузилмани ривожлантириш, эрта огоҳлантириш тизимларини жорий этиш ва хавфларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарларни режалаштириш киради. Ушбу мулоқот, айниқса, эрта огоҳлантириш тизимлари, барқарор инфратузилма, шаҳарларни барқарор ривожлантириш ва илғор экологик технологиялар соҳаларида Япония компаниялари ҳамда техник экспертлари билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратади, – деди Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм давлат вазири жаноб Хадзиме Сасаки тадбир давомида нутқ сўзлаб шундай деди:

– Кўплаб табиий офатларни бошдан кечирган Япония тажрибаси шуни кўрсатадики, фалокат содир бўлишидан олдин хавфларни анг­лаш ва шаҳарлар ҳамда инфратузилманинг барқарорлигини ошириш ниҳоятда муҳимдир. Биз табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича билимларимиз, технологияларимиз ва давлат-хусусий шериклик тажрибамиз билан Ўзбекистон билан ўртоқлашишга ҳамда иқлим ўзгариши ва табиий офатларга бардошли хавфсиз ва барқарор шаҳарларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрмиз».

Тадбир давомида иштирокчилар сейс­мик хавфсизлик, тошқинларга тайёргарлик ва хавфларга асосланган шаҳар ривожланиши бўйича илғор тажрибалар ҳамда инновацион ёндашувларни муҳокама қилдилар. Япониялик экспертлар табиий офатларга жавоб чораларига оид тажрибалари билан ўртоқлашган бўлса, Ўзбекистон вакиллари Тошкент ва Наманган каби шаҳарларда амалга оширилаётган миллий стратегиялар ва амалий чора-тадбирлар ҳақида маълумот бердилар.

– Бугунги мулоқот доирасида муҳокама қилинаётган эрта огоҳлантириш тизимлари, хавфларга асосланган шаҳар режалаштируви, сейсмик хавфсизлик ва интеграциялашган мониторинг ечимлари фуқароларимизнинг ҳаёти ва хавфсизлиги билан бевосита боғлиқдир. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу йўналишлардаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ва амалий натижаларга йўналтирилган ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр, – деди Ўзбекистон Респуб­ликаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Хуршид Сотиев.

– Марказий Осиё ва Япония мулоқоти доирасида мамлакатларимиз табиий офатлар хавфини камайтириш, шаҳарлар барқарорлигини ошириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишни ҳамкорликнинг муҳим йўналиш­лари сифатида белгилаган. БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати ушбу ҳамкорликни шаҳарлар барқарорлиги ва табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган икки минтақавий лойиҳа орқали амалий ҳаракатларга айлантирмоқда, – деди Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кенжи Хирата.

БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзиининг таъкидлашича, урбанизация иқтисодий ўсишнинг муҳим омилларидан биридир.

Расмий ҳисоб-китоб­ларга кўра, урбанизация даражасининг ҳар бир фоизга ошиши ҳудудий ялпи ички маҳсулотнинг камида бир фоиз­га ўсиши билан боғлиқ бўлиб, инвес­тициялар, инновациялар ва иқтисодий фаолликни рағбатлантиради.

Бироқ шаҳарларнинг тез суръатларда ривожланиши аҳолини эҳтимолий табиий офатлардан ҳимоя қилиш учун барқарорликка йўналтирилган инвестициялар билан ҳамоҳанг бўлиши зарур.

Мулоқот якунида Марказий Осиё фуқаролари учун барқарор ва хавфсиз келажакни таъминлаш мақсадида институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш, эрта огоҳлантириш тизимларини такомиллаштириш ва минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қўшма тавсиялар ишлаб чиқилди.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔50

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔50

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔100

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар