Ерда иқлим ўзгариши давом этар экан, 2025 йил тарихдаги энг иссиқ йиллар рўйхатида иккинчи ёки учинчи ўринни эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқи (ЕИ) олимларининг хулосасига таяниб The Guardian хабар берди.
ЕИнинг Ерни кузатиш дастури – «Коперник» маълумотларига кўра, январь ойидан ноябрь ойигача глобал ҳарорат ўртача саноат инқилобигача бўлган даврдагидан 1,48 даража юқори бўлган. Агентлик бу аномалия 2023 йилда ҳам қайд этилганини маълум қилди. Жаҳон етакчилари аср охирига қадар сайёра ҳарорати саноат инқилобигача бўлган даража 1,5 дан ошмаслигини таъминлашга ваъда берганди.
«Ноябрь ойида глобал ҳарорат саноат инқилобигача бўлган даражадан 1,54 даража юқори бўлди. 2023-2025 йиллардаги уч йиллик ўртача ҳарорат эса илк бор 1,5 даражадан ошиши кутилмоқда», дейди «Коперник» расмийларидан бири.
Энг иссиқ ноябрь ва табиий офатлар
Агентликнинг ойлик бюллетенида ноябрь ойида глобал миқёсда тарихдаги учинчи энг иссиқ ой бўлгани қайд этилган. Айниқса, шимолий Канада ва Шимолий Муз океанида сезиларли даражада илиқ ҳарорат кузатилган. Мазкур ой давомида Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда инсонлар ҳаётига ва уйларига зиён етказган циклонлар ва ҳалокатли сув тошқини каби хавфли табиий ҳодисалар тез-тез содир бўлган.
Ўртача ҳарорат кўрсаткичи Ер юзини қоплаб олган карбонат ангидрид оқибатида кескин кўтарилган. Бу омил иссиқлик тўлқинларидан тортиб кучли ёмғирларга қадар барча экстремал об-ҳаво ҳодисаларини кучайтириб юборган.
«Келажакда ҳароратнинг кўтарилиши эҳтимолини камайтиришнинг ягона йўли – иссиқхона газларини тезда камайтиришдир», деди «Коперник» расмийларидан бири.
2015 йилдаги Париж иқлим келишувидан бери сайёрани иситувчи омиллар кўпайишда давом этмоқда. Гарчи қайта тикланувчи энергия манбаларининг кенгайиши бу ўсишни жиловлашга ёрдам берган бўлса-да, ўртача ҳарорат ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг шиддати ошиб бормоқда.
«Коперник»нинг бу хулосалари Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг ноябрь ойида Бразилияда бўлиб ўтган CОP30 саммити таҳлилини тасдиқламоқда. Хусусан, 2015 йилдан 2025 йилгача бўлган 10 йиллик давр 1850 йилдан бери кузатилган энг иссиқ 11 йил бўлгани аниқланган.
«Париж келишувининг мақсадларига эриша олмаяпмиз. 2025 йилда ҳам бошқа иқлим кўрсаткичлари хавотир уйғотмоқда ва янада экстремал об-ҳаво глобал иқтисодиётларга ва барқарор ривожланишнинг барча жабҳаларига катта таъсир кўрсатди», деди метеорология ташкилотининг бош котиби профессор Селесте Саульо.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил