Экоолам      Бош саҳифа

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Фарруҳ Саттаров ана шу ҳодиса ҳақида маълумот берди.

 

Тошкент қандай «нафас олади»?

Тошкент шаҳри жойлашуви тоғ-водий шамол циркуляциясини шакллантиради, у тарих давомида шаҳарни табиий шамоллатиб туриб, иқлимий барқарорликни таъминлаб келган. Кундузи иссиқроқ ҳаво водийдан тоғ томон кўтарилади. Кечаси эса совуқроқ ва оғир ҳаво тоғлардан пастга – шаҳар томон «оқиб тушади». Мана шу табиий «нафас олиш» цикли йиллар давомида Тошкентни шамоллатиб, ифлослантирувчи моддаларнинг маълум қисмини ташқарига чиқаришга ёрдам беради.

Қуруқ иқлим ва табиий чангаланиш эса Тошкент ва умуман Ўзбекистон учун табиий-иқлимий хусусият ҳисобланади. Асосий табиий чанг манбалари – Қизилқум ва Қорақум, Оролқум чўллари, деградацияга учраган ерлар ва трансчегаравий ифлосланиш бўлиб, бу ҳудудлар орқали майда заррачалар бизнинг минтақамизга ва бевосита шаҳарга кўчиб келади. Яъни табиий чангли фон маълум даражада меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бироқ бугунги кунда ушбу табиий фонда антропоген ташламалар ҳамда ҳарорат инверсияси каби метеорологик шароитлар қўшилмоқда. Айнан шу омиллар йиғиндиси ҳаво ифлосланишининг кескин кучайишига олиб келмоқда.

 

Ҳарорат инверсиясининг таъсири қандай?

Одатдаги кунларда ҳаво ҳарорати баландлик билан пасаяди:

– пастда иссиқроқ;

– юқорида совуқроқ.

Ер юзасига яқин иссиқ ҳаво енгилроқ бўлгани учун юқорига кўтарилади, унинг ўрнига эса юқоридан ва ёндан совуқроқ ҳаво пастга тушади. Шу орқали ҳаво вертикал равишда табиий аралашади ва ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг нисбатан қалин қатламида тарқалади.

Ҳарорат инверсияси шароитида эса тескари ҳолат юз беради: ҳарорат баландлик билан пасайиш ўрнига, аксинча, баландлик ортгани сари ошиб боради. Натижада нисбатан илиқ ҳаво қатламлари пастдаги совуқроқ ер усти қатламининг устида жойлашади. Бунинг оқибатида ташламалар юқорига кўтарила олмайди, ифлослантирувчи моддалар ер юзасига яқин қатламда «қулфланиб» қолади.

Ҳозир кузатилаётган барқарор атмосфера ҳолати кичик барик босим градиенти ва нисбатан кўтарилган босим билан ифодаланади. Бундай шароитда ҳаво горизонтал йўналишда кам ҳаракат қилади, шамоллар заиф бўлади ва айнан шундай вазиятда ҳарорат инверсияси осон шаклланади ҳамда узоқроқ давом этади.

Тошкент учун инверсия, одатда, тахминан 270-340 метр баландликда ҳосил бўлади – бу шаҳар устидаги атмосферанинг чегаравий қатламига тўғри келади.

 

Нега PM 2,5 концентрацияси кечқурун ва узоқ инверсия даврида юқори бўлади?

Кечқурун ва тун давомида ер юзаси тез совийди, ер усти қатламидаги ҳаво ҳам совиб оғирлашади, ундан юқорида эса нисбатан илиқ ҳаво қатламлари сақланади. Айнан мана шу пайтда кучли инверсия кузатилади. Шу сабабли кечқурун ва эрта тонг соатларида PM 2,5 ва бошқа ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси кўпинча максимал даражага етади.

Кундузи қуёш ер юзасини иситади, атмосферанинг ер усти қатламидаги ҳаво қизиб, юқорига кўтарила бошлайди. Конвектив жараёнлар ва турбулентлик кучаяди, ифлослантирувчи моддаларнинг катта қисми атмосферанинг юқорироқ қатламларига тарқалади, шу сабабли ерга яқин қатламдаги концентрациялар қисман пасаяди.

 

Нега ёзда вазият нисбатан енгилроқ, қишда эса оғирроқ бўлади?

Ёз фаслида юқори ҳарорат ва ер қатламининг кучли исиши натижасида, одатда, инверсия юз бермайди ёки жуда қисқа муддатли ва заиф бўлади – кўпроқ тонг олди соатларида кузатилади. Бу ҳолатда ҳавонинг табиий аралашув жараёни содир бўладиган қатлам қалинлашади, иссиқ ҳаво енгиллашиб, тезроқ юқорига кўтарилади. Натижада ифлосланган заррачалар катта ҳажмдаги ҳаво ичида тарқалади, маҳаллий шамоллар эса ҳудуд вентиляциясини кучайтиради.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔23

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
«Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

🕔16:46, 30.04.2026 ✔20

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

Батафсил
Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔67

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 23    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 20    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 67    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 51    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 59    🕔 08:55, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар