Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисобланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.
Мутахассислар табиат овозлари нафақат ҳиссий, балки физиологик таъсир кўрсатиб, асаб тизимининг фаолиятини тиклашга ёрдам беришини аниқлашган. Тадқиқотда 187 нафар талаба қатнашган, уларнинг бир қисмида депрессия аломатлари мавжуд эди. Фильмларнинг қайғули лавҳаларини кўргандан сўнг, иштирокчилар ё қушларнинг сайраш ёзувларини тингладилар, ё қисқа медитация машғулотини ўтказган. Ҳар иккала усул ҳам қайғу даражасини пасайтирди ва хотиржамлик ҳиссини қайтаришга ёрдам берган, аммо депрессия аломатлари бўлган одамларда айнан қушларнинг сайраши кучлироқ физиологик таъсир кўрсатган.
Тажриба натижаларига кўра, бундай иштирокчиларда юрак уриши ўзгарувчанлигининг тикланиши тезроқ кечган. Ушбу ҳолат организмнинг стрессга мослашиш қобилиятини кўрсатувчи белги ҳисобланади. Бу эса табиат овозларини тинглаш ҳиссий ҳолатнинг табиий бошқарилишига кўмаклашишини англатади.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, қушларнинг сайраши айнан куч ва эътиборни талаб қилмагани учун фойдали. Машқ ва диққатни талаб қиладиган медитациядан фарқли ўлароқ, табиий овозлар юмшоқ ва ўз-ўзидан таъсир қилади, бу эса уларни айниқса диққати сусайган ва ҳиссий ҳолати пасайган одамлар учун жуда фойдалидир.
Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади
🕔16:26, 11.12.2025
✔16
Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисобланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.
Батафсил
Хоразмлик ижодкорнинг Қодирий боғига совғаси
🕔15:41, 13.11.2025
✔44
Бир пайтлар мактаб ўқувчилари ўртасида бир-бирига китоб совға қилиш одати урф эди. Туғилган кун ёки байрамларда дўстлар томонидан туҳфа қилинган энг қимматли тортиқ – бу китоб бўларди.
Батафсил
Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси
🕔09:19, 23.10.2025
✔91
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
Батафсил