Саломатлик      Бош саҳифа

Хоразмда шифобахш қора гуруч етиштирилмоқда

Гуручнинг оқ, сарғиш, қизғиш рангда бўлиши барчамизга аён. Аммо, гуручнинг қора ранглисини кўрганмисиз? Ҳа, айнан қора гуруч! Келинг, гапни дастлаб ушбу маҳсулот ҳақидаги маълумотдан бошласак.

Хоразмда  шифобахш  қора  гуруч етиштирилмоқда

Қора гуручни хитойликлар камқонлик, кўз касалликлари, соч тўкилиши, организм қаришининг олдини олиш учун истеъмол қилишади. Бундан ташқари, мазкур навда оддий шолига нисбатан икки баробар кўп оқсил ва клетчатка бўлиб, иммунитетни кўтариш хусусиятига эга. Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, қора гуруч парҳезли маҳсулотлар сирасига кириб, у астмани келтириб чиқарувчи бактерияларни нобуд қилади, турли хил тери касалликлари, шишлар, аллергиянинг олдини олади, ичакларни тозалайди.

Хоразмлик деҳқонлар айнан қора гуруч етиштира бошлашди. Воҳада қора гуруч етиштириш борасидаги синовлар бир неча йилдан буён бошланган. Жорий йилда эса Урганч туманида ушбу тажриба муваффақиятли синовдан ўтказилди. Айрим халқларда, маҳаллий таомлар ва миллий ошхоналарда қора гуруч муҳим ўринга эга. Қора гуруч етиштириш энди хоразмлик миришкорлар учун янги даромад манбаига айланмоқда.

– Президентимиз жорий йил баҳорида вилоятимизга ташрифи давомида шоли ҳосилдорлигини оширишни топшириқ сифатида берган эди. Вилоятимиз ҳокими билан Хитой Халқ Республикасига делегация бўлиб борганимизда янгиликларга интилиш мақсадида қора гуруч навини ўрганиб, тажрибамизни бойитиб келдик. Турли хил касалликларга қарши курашишда самарали натижа бериши боис ушбу маҳсулотга қизиқишимиз янада ортди. Воҳамиз табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб тажриба асосида экдик. Оқсил моддасига бой бўлган ушбу гуручни кейинги йилда 5 гектар майдонга экишни режалаштирдик.

Шолининг қора гуруч берадиган бу навининг яна бир яхши томони шундаки, буғдойни экиб ўриб олгандан кейин иккинчи экин қилиб экса ҳам бўлади. Тажриба сифатида қилган ишимиз натижасида 95 центнер ҳосил олдик, – дейди Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати, «Хоразм нурли замин» фермер ҳўжалиги раҳбари Дилшод Норбоев.

Кластер томонидан 2000 тонна буғдой уруғи, 500 тонна гуруч уруғи етиштириб олинган бўлса, эндиликда хорижий нав – қора гуруч уруғликка ҳозирланди. Қисқа қилиб айтганда, олиб борилган тажриба ўзини оқлади.

Ушбу нав агрор соҳадаги ижобий ўзгаришларнинг ёрқин намунасидир. У нафақат янги иш ўрни, балки экспорт тушуми, инновация ва табиий маҳсулотлар билан бозорни бойитишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

 

Элмурод ҚУРАМБАЕВ,

ЎЭП Урганч туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔33

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔98

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔188

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар