Катта бир идора раҳбарининг ўғли оддий тракторчининг қизини яхши кўриб қолди. Ота-она бундан ҳайрон бўлишди. Яхшироқ ўйлаб кўришни маслаҳат беришди.
— Мен минг марта ўйлаганман, она! — деди ўғил жиддий оҳангда. — Қиз ҳам рози, аҳдимиз қатъий.
— Бўпти, нима ҳам дердик, унда совчи юборамиз.
Таажжубки, совчилар ҳафсаласи пир бўлиб қайтишди. Қиз томон йигитнинг отаси ким эканини билгач, дарҳол тўнларини тескари кийиб: «Бўлмайди, тенг тенги билан», дейишибди.
— Ҳмм, шунақа дейишдими? — дея ота чуқур ўйланиб қолди. — Шунақа жавоб бўлиши ҳам мумкин, деб ўйловдим-а... Майли, унда ўзим бораман совчиликка.
Ота қиз хонадонига бориб, ўзини таништирди. Мезбонлар шошиб қолишди. Ота мақсадини айтди. Қизнинг отаси ийманибгина жавоб қилди:
— Сизни жудаям ҳурмат қиламиз, лекин бизниям тўғри тушунинг. Икки оила ўртасида тенглик бўлмаса... кейин... бирон ишкали чиқиши мумкин.
— Худо хоҳласа, ҳеч қандай ишкали чиқмайди! — деди ота ишонч билан. — Мана, ўртада мен кафил...
— Сизга-ку ишонамиз, аммо... — қизнинг отаси иккиланиб, чайналди.
— Менга қаранг! — деди совчи андак қизишиб, — мен ҳам аслида хом сут эмган, сизга ўхшаган оддий бир бандаман. Нима, энди ўғлим раҳбарнинг фарзанди бўлгани учунгина ўзи яхши кўрган қизга уйланолмаслиги керакми? Қани бу ерда мантиқ? Қани бу ерда адолат? Келинг энди, ҳар хил майда гапларни четга суриб, ёшларга оқ фотиҳа берайлик, бахтли бўлишсин.
Хуллас, раҳбарнинг залворли-жўяли гапи масалани ҳал қилди.
Ўртада нон ушатилди. Тўй бўлди. Икки ёш ували-жували бўлиб, бахтли ҳаёт кечиришяпти.
Шодмон ОТАБЕК
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил