Халқ билан      Бош саҳифа

Соғлом турмуш оиладан бошланади

Бугун экологик маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини ҳаёт мезонига айлантириш жамият тараққиётининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб бормоқда. Шу мақсадда Хоразм вилоятида «Экология ва соғлом турмуш тарзи оиладан бошланади» мавзусида аёллар экофоруми ўтказилди.

Соғлом  турмуш  оиладан бошланади

Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят хотин-қизлар «Олима» уюшмаси ҳамда Урганч давлат педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур форум табиат жонкуярлари, экофаоллар, умуман, кенг жамоатчиликнинг фаол ҳаракатига айланиб кетди. Асосий мақсад – аёллар ўртасида экологик маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, атроф-муҳитни асрашда фуқаролик фаоллигини кучайтириш ҳамда оиладан бошланадиган экологик тарбиянинг аҳамиятини оширишга қаратилди.

Тадбир доирасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва жисмоний фаолликнинг экологик ҳаётдаги ўрнини кенг тарғиб этишга хизмат қиладиган «ўн минг қадам юриш» соғломлаштириш акцияси ташкил этилди. Шундан сўнг партиянинг Экология ва саломатлик аёллар клуби фаоллари, ўқитувчи ва талабалар иштирокида Урганч давлат педагогика институтининг бўш ер майдонига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 дан ошиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

– Ҳар бир экилган кўчатнинг ўз вақтида парвариш қилиниши, суғорилиши, зараркунандалардан ҳимоя қилиниши унинг яшаб кетиш даражасини кескин оширади. Шунинг учун ҳам бундай экологик акциялар нафақат кўчат экиш, балки аҳолига тўғри агротехник кўникмаларни етказиш нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга, – дейди партиянинг Марказий кенгаши Жамоатчилик экологик назоратини ташкил этиш ва мурожаатлар билан ишлаш шўбаси мудири Улуғбек Пирмуҳамедов.

Шунингдек, Урганч давлат педагогика институти олдида миллий маданий марказлар ҳамда вилоят Ногиронлар жамияти томонидан ногиронлиги бўлган аёлларнинг қўл меҳнати маҳсулотларидан иборат кўргазмалар ташкил этилди.

Форумининг расмий очилиш маросими Урганч давлат педагогика институти кичик залида бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият юритаётган ва илмий ишланмалар яратган хотин-қизлар тайёрлаган маҳсулотлар тақдимоти ўтказилади.

Иштирокчилар уларнинг экология, атроф-­муҳитни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид лойиҳалари билан танишишди.

Форум якунида миллий маданий марказлар томонидан бадиий чиқишлар, шунингдек, маҳаллий аёллар ижод маҳсулотларидан иборат кўргазма намойиш этилди.

Мазкур Аёллар экофоруми экологик муаммоларга аёллар нигоҳи билан ёндашиш, оилада экологик онгни шакллантириш ва жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади. Зотан, экологик муаммоларни ҳал этишда аҳолининг, айниқса, аёлларнинг фаоллиги жуда муҳим аҳамиятга эга. Оила – бу жамиятнинг илдизи, экологик тарбия эса аввало оиладан бошланади. Шунинг учун «Экология ва соғлом турмуш тарзи оиладан бошланади» мавзусидаги хотин-қизлар экофоруми нафақат муҳим мулоқот майдони, балки экологик онг ва масъулиятни оширишга хизмат қилувчи самарали ташаббус сифатида эътироф этилди.

Мазкур анжуман орқали аёллар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш, соғлом ҳаёт тарзини кундалик одатга айлантириш, шунинг­дек, оилаларда болаларга атроф-муҳитни асраш руҳида тарбия бериш масалаларига эътибор кучайтирилди. Тадбир давомида билдирилган фикр ва таклифлар келгусида экологик сиёсатни такомиллаштириш ҳамда аёлларни бу жараёнга фаол жалб этиш йўлида муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилади.

Шу ўринда айтиш лозимки, бу каби экофорумларни мунтазам равишда ташкил этиш аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш, экологик муаммоларга бефарқ бўлмаслик руҳини шакллантиришда катта аҳамият касб этади. Айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш маданиятини тарғиб этиш жамиятда барқарор ривожланиш тамойилларини мустаҳкамлайди.

Шубҳасиз, аёллар экофоруми – экологик тарбия, соғлом турмуш ва фуқаролик масъулиятини уйғунлаштирган ҳолда экологик онгли жамият қуриш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

 

Маъмура ҲУСИНОВА,

ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔130

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

🕔15:14, 23.07.2026 ✔123

Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

Батафсил
Умр моҳияти  нимада?

Умр моҳияти нимада?

🕔16:43, 04.06.2026 ✔219

Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 130    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 123    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 219    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Халқ  дардига  ечим

    Халқ дардига ечим

    Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

    ✔ 257    🕔 15:37, 15.05.2026
  • Мирзачўлда  веломарафон

    Мирзачўлда веломарафон

    Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 304    🕔 17:57, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар