Саломатлик      Бош саҳифа

Ош бўлмасин!..

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Ош бўлмасин!..

– Эртанги ошга соламан-да, қизим. Мазали чиқади, чунки бугунги ошимнинг барча дармондорилари шу ёғда. Кейин...

Унинг гапини чўрт кесдим:

– Бу ёғда ҳеч қандай дармондори йўқ! Лекин касаллик чақирувчи канцероген моддалар бор. Устига-устак совиб улгурмаган ёғни пластик идишга қуйдингиз. Ахир бундан ҳам заҳар ажралиб чиқади-ку. Инсонлар саломатлигига қанчалик зарар эканини биласизми, амаки?! Саксон килоли қозонингиз бор экан. Демак, ҳар куни юзлаб одамларга шундай ош тарқатасиз.

Ошпазнинг жаҳли чиқиб, бароқ қош­лари чимирилди. Мен ошпазнинг ёшини инобатга олган ҳолда атрофда одамлар йўқ пайти паст овозда танбеҳ бергандим. У бўлса овозини баланд кўтариб атрофдагиларни тепамизга чақира бошлади:

– Э-э, халойиқ! Бу ёққа қараб юборинглар! Мана бу жинни ошимизни заҳарли деяпти. Ҳар куни шундан еб турасизлар. Бир нарса деб юборсангиз-чи!..

Ошхона бозор ўртасида жойлашгани учун бирпасда одам йиғилди. Бири қўйиб, бири ошпазнинг маҳоратию, ошнинг мазасини мақтаб кетишди. Битта-иккитаси қаттиқроқ ҳам гапириб юборди: «Сиздақа олифталардан тўйдик. Қаттан пайдо бўласизлар ўзи?..», «Туришиздан ош ейдиган одамга ўхшамайсиз...»

Шунча одам қўллаб-қувватлагани йиғилганидан руҳланган ошпазнинг овози яна бир парда баландлади:

– Ресторанма-ресторан юрсанг керак, олифтахон. Башаранг айтиб турибди. Ошга тил теккизма лекин! Ота-бобомиз еб келган таом бу! Шу қора қозонлар боқяпти халқни.

Қўлидаги кўкатини қўйишга улгурмаган озғин, кўринишидан касалманд бозорчи аёллардан бири бурним тагига келиб хезланди: «Ман касалман. Топган-тутганим дори-дармонга кетади. Қимматроқ овқат ея олмайман. Бизнинг кунлик овқатимиз шу – арзонгина ош, гумма, перашка... Яхшиям шу ошхоналар бор. Ёқмаса, суринг!..»

Аёлнинг ёнига етиб келган шериги ҳам бас келмади. Энг ёмон гапни ошникидан ҳам қорароқ ёғда гумма пишираётган аёлдан эшитдим:

«Сандақа жипириқлар ҳамма жойни саситиб юрасанлар. Одамларни тинч қўйинглар, илтимос! Халқнинг қорнини тўйдираётганимизга раҳмат айтмайсанларми?! Хоҳлаганинг бозорга кириб, минғирлайсанлар. Қани, сур! Отанг тенги одам билан олишма! Заҳармиш...

Аёлга яхшигина жавоб қайтарардим-у, онам тенги экан, индамайгина издиҳомдан чиқдим.

Ҳа, ажойиб халқмиз-да. Мен ошпазга уларнинг соғлиғини ўйлаб гапирган эдим. Нима деганимни ҳам суриштирмай ташланиб қолишди.

Йўлда кетяпман-у, дошқозон атрофида йиғилган оломон эшитишни хоҳламаган маълумотларни пичирлаб кетяпман: «Ошпаз ва перашкачи хола ёғни бир неча марта қайта қиздириб ишлатади. Ўта юқори ҳароратда (190-200°C дан юқори) қиздирганда ёғда хавфли моддалар пайдо бўлиши илмий жиҳатдан исботланган. Улардан бири акролеин – ёғ узоқ вақт қиздирилганда пайдо бўлади. Бу модда нафас йўлларига ва ошқозон-ичак тизимига таъсир қилади, канцероген ҳисобланади.

Полицикли ароматик углеводородлар (ПАУ) – ёғ куйганда пайдо бўлади. У инсонларда саратон ҳужайраларини пайдо қилиши мумкин. Ёғ қайта-қайта қиздирилганда табиий равишдаги ёғ кислоталари изомерланади. Транс-ёғлар кислоталари юрак-қон томир касалликлари ва онкология билан боғлиқ.

Альдегидлар ва кетонлар – қиздирилган ёғдаги оксидланиш жараёнидан ҳосил бўлади. Улар ҳужайра ДНКсига зарар етказади. Жигар ва ошқозон-ичак тизимига ҳам зарар етказиши мумкин. Шу боис ҳар икки одамнинг бирида жигар гепатози бор. Гастрит, язва, колит, энтероколитларни-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Қўлида кўкати билан «сакраган» холада, ҳойнаҳой, тўғри ичак саратони бўлса керак... Ҳа, қиздирилган ёғни қайта ишлатмаслик керак.

Ўзимга ўзим жавраганча бекатга етиб қолган эканман. Кимдир туртганидан чўчиб тушдим. Қарасам, бояги кўкатчи хола. Нимадир сўрамоқчи бўлиб жавдираб турарди. Бояги «жасорат»идан асар ҳам йўқ эди. У бироз хижолат бўлиб, қўлимга аллақандай қоғозларни тутқазди:

– Сизни сабзи сотадиган қўшним таниб қолибди. Саратон ҳақида кўп ёзар экансиз. Ўшанга ортингиздан югурдим. Кечаги «ПЭТ»им бу. Бир кўриб беринг, қизим. Рак ўлгур ёмон экан-да...

Озғин, рангпар, вужуди енгил тит­раётган аёлга раҳмим келди. Қўлимга тутқазилган ПЭТнинг қора елим қоғозини қуёшга тутиб, тана бўйлаб тарқаб кетган бир нечта хавфли ўсимталарни кўрдим. Саратон ўчоғи эса, тахмин қилганимдай тўғри ичакда экан.

Мўлтираб турган аёл ҳаммасидан хабардор эди. Ортиқча изоҳ керак бўлмади. Кўзларида ёш ҳалқаланди:

– Биламан, қизим. Тирикчилик деб касалимни ўтказиб юборганман. Майли, икки кам етмишдаман-ку. Озми-кўпми яшадим. Бозорда мендақа касаллар кўп. Қурутчи Мамасолининг ошқозонида хавфли яра бор экан. Помидор, бодринг сотадиган Саиданинг жигари чатоқ. Саримсоқпиёз сотадиган Фотима ва Зуҳраларнинг бири ўтган ҳафта касалхонада вафот этди. Ингичка ичагини уч марта кесишди ўзиям. Барибир яхши бўлмади. Бозорқўмнинг жияни – Холиқ жигарини алмаштиргани Ҳиндистонга кетган. Эшитганингиздай, касал кўп. Лекин, ишлашимиз керак-ку. Майли, сизниям йўлингиздан қолдирмай...

У қўлимдаги қоғозларини олиб, ортига бурилди. Лекин уч-тўрт қадам юрмай қайт­ди ва яна танбеҳ берди: «Ошпазни хафа қилдингиз-да лекин. Арзон, мазали ошга энди ёлчидик ўзи. Ҳамма яхши кўради...»

Мен индамадим. Оддий одамларга ҳақиқатни тушунтириш учун кўп вақт керак бўлади. Бироқ овқатланиш шохобчалари мутасаддилари, масъул ходимларга инсон саломатлигига зарарли омиллар ҳақида тушунтиришдан, уларни қаттиқ назорат қилишдан асло эринмаслигимиз лозим. Бундай масканларни, керак бўлса, ҳар куни кўздан кечириб, тушунтириш ва тавсиялар бериб борилса нур устига аъло бўлар эди.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар