Табиат      Бош саҳифа

Чорвоқда чиқиндиларни саралаш йўлга қўйилди

«Тошкент вилоятининг чекка ва тоғли ҳудудларида пластик чиқиндиларни ташиш ва уларни экологик хавфсиз бошқаришни таъминлаш» лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори томоша майдончасида чиқиндиларни йиғиш ва саралаш бўйича махсус станциялар тантанали равишда ишга туширилди.

Чорвоқда чиқиндиларни  саралаш  йўлга қўйилди

Тадбир «Экомактаб» қўшма лойи­ҳаси доирасида Базел конвенцияси Котибияти ва Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Очилиш маросимида Экология вазирлиги, Давлат экологик экспертизаси маркази, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, Экология вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, «Угом-Чотқол» давлат миллий табиат боғи вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида сайёҳлар ва дам олувчиларнинг энг кўп ташриф буюрадиган масканлари ўрганилиб, чиқиндиларни самарали бошқариш бўйича чоралар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, бу ҳудудлардаги асосий муаммо – табиатнинг пластик ва бошқа турдаги чиқиндилар билан ифлосланишидир. Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва дам олувчиларнинг экологик мадания­тини ошириш мақсадида «Тошкент вилоя­тининг олис ва тоғли ҳудудларида пластик чиқиндиларни экологик хавфсиз бошқариш» лойиҳаси доирасида чиқиндилар учун арт-объект шаклидаги эко-контейнерлар ўрнатишга қарор қилинди.

Бу чиқиндиларни йиғиш станциялари ва контейнерлар, фотозона вазифасини ҳам бажаради, дам олувчилар ўзининг тўғри ишини суратга олиб, дўстлари билан бўлишиш имконига эга бўлади.

Чиқиндиларни саралаш ва йиғиш станциялари тажриба сифатида ўрнатилмоқда. Лойиҳа ишчи гуруҳи уларнинг тўлишини кузатиб боради ҳамда табиий ҳудуддан чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқади. Мазкур экологик тажриба натижаларига кўра, келгусида бошқа машҳур табиий ҳудудларда ҳам шундай станциялар ўрнатилиши режалаштирилган.

20 сентябрь куни бутун дунё муҳим экологик санани нишонлади: «Бутунжаҳон тозалик куни». Мазкур экологик акцияда «Горетс» гуруҳи таркибидаги волонтёрлар, тоғ сайёҳлари ва тоза табиат ихлосмандлари иштирок этишди. Улар 15 – 20 кишидан иборат гуруҳларга бўлиниб, Аксакат, Чиноркент, Булаксу, Невич ва Палвонок каби машҳур турис­тик йўналишларда ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш ишларини олиб борди.

Чиқиндиларнинг асосий қисмини пластик ташкил этади. У табиатда узоқ вақт давомида парчаланмайди, аммо майдаланган ҳолда сувга тушиб, инсон саломатлигига таҳдид солади. Барча йиғилган чиқиндилар Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази кўмагида табиий ҳудудлардан ташиб чиқилади.

Юрак шаклидаги рамзий қизил контейнерлар – табиатга бўлган муҳаббатни, айиқ эса – Ўзбекистон тоғ экотизимининг тимсоли сифатида катталар, болалар ва ёшлар орасида селфи учун жуда тез машҳур бўлди ҳамда атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарурлигини муҳим эслатма сифатида намоён этмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар