Табиат      Бош саҳифа

Экологик масъулият – барқарор келажак пойдевори

Инсоният табиатга нисбатан қандай муносабатда бўлса, у келажакда ҳам худди шундай муносабатга дуч келади. Афсуски ўтган асрнинг сўнгги ўн йилликларида табиат неъматларига бўлган шафқатсиз муносабат бугунги авлодга кўплаб оғир экологик муаммоларни мерос қолдирди.

Экологик  масъулият –  барқарор келажак пойдевори

Узоққа бормайлик, биргина Орол фожиаси нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамиз учун ўнглаб бўлмас оқибатларни келтириб чиқараётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бундай глобал масалалар инсоният учун катта дарс бўлди ва мамлакат эртаси, халқининг бугуни ва келажаги ҳақида қайғурадиган ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини экологик сиёсат билан уйғунлаштирмоқда. Чунки бундан бошқа оқилона йўл йўқ.

Бугун барқарор ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистон барча соҳаларда она табиат билан ҳисоблашмоқда, ўзининг яшил тараққиёт модели билан халқаро миқёсда намуна яратмоқда. Сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, қонунчилик –­  умуман, бугун мамлакатимизда бирор бир соҳа йўқки атроф-муҳит муҳофазаси билан уйғунлашмаган бўлса. Ўзбекистон Экологик партияси эса айни шу жараёнларнинг қайноқ нуқтасида турибди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайланган 600 нафардан зиёд депутатлари, 700 мингдан зиёд партия аъзолари, деярли барча корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари билан партия катта кучга, ўз сўзига эга сиёсий ташкилотга айланди. Экологик қонунчиликни такомиллаштириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, жойларда экологик назорат тадбирларини ўтказиш, дарахтларни асраш, мавжуд экологик вазиятга тегишли ташкилотлар этиборини қаратиш – бир сўз билан айтганда, мамлакатимизнинг изчил экологик сиёсатида Ўзбекистон Экологик партияси фаол иштирок этмоқда.

Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилининг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар, ҳаётга татбиқ этилган кенг кўламли лойиҳалар ва уларнинг дастлабки натижалари ҳам Экологик партия фаолияти хусусида яққол тасаввур бера олади.

 

Одамлар ишончи – энг қиммат капитал

Ўтган 6 ой ичида партиямиз аъзолари сони 51 335 нафарга кўпайди. Бу шунчаки рақам эмас. Аҳолининг экологик мақсадларга ишончи ортаётгани, фидойи экологлар, минглаб фаол ёшлар ва ватанпарвар аёлларнинг шу мақсадлар атрофида бирлашаётгани ифодасидир. Энг муҳими, бу ўсиш сунъий эмас, балки ҳаётий заруратдан келиб чиққан табиий жараён экани қувонарлидир.

Партия сафининг ўсиши жамиятда экологик муаммоларга нисбатан онгли муносабат кучайиб бораётганини кўрсатади. Ўтган вақт давомида 826 та янги бошланғич ташкилотнинг пайдо бўлиши эса фаолиятнинг чуқурлашаётгани ва ҳар бир ҳудуддаги экологик муаммоларга яқиндан ечим топишга интилаётганини билдиради.

 

Ёшлар – экологик ҳаракат келажаги

Ёш авлод – бугун ҳар қандай ислоҳотнинг курашчиси ва қизғин иштирокчиси. Экологик партия бундан яхши хабардор. Шундан келиб чиқиб, 2025 йилнинг биринчи ярмида 1 329 та ёшларга қаратилган тадбир ташкил этилди. Уларда 47 мингдан зиёд ёшлар бевосита иштирок этиб, 24 мингдан ортиғи партия сафига қўшилди.

Бу фақат сон эмас – бу келажак учун умид. Чунки бу ёшларнинг ҳар бири дарахт кесмайдиган, аксинча доимий экадиган, чиқиндини тўғри келган жойга ташламайдиган, табиатнинг ҳар бир неъматини қадрлайдиган экофаол фуқарога айланади. Эртага ана шулар мамлакатимиз яшил тараққиёт йўлининг ҳақиқий драйвери ҳисобланади. Ана шулар инсон ва табиат уйғун бўлган барқарор жамиятда яшашади. Ўзбекистон Экологик партияси эса бундай ёшларни бирлаштиришга, ўз олдига қўйган мақсадлари сари етаклашга бел боғлаган. Зотан, жамият онгини ўзгартиришда энг кучли ресурс – ёш тафаккурлар билан ишлай олишдир.

 

Экологик тарбиянинг устунлари

Жамиятда хотин-қизлар иштироки қандай бўлса, миллатнинг тараққиёти ҳам шундай бўлади. Партия ушбу ҳақиқатдан келиб чиқиб, хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва экологик фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, ўтган олти ой ичида партиямиз томонидан ўтказилган 1 минг 400 га яқин тадбирда 41 108 нафар аёл иштирок этди.

Сенат қарорларига мувофиқ ташкил этилган ўқув-семинарлар аёлларнинг ҳуқуқий онгини оширди, сиёсий фаолликка руҳлантирди. Айниқса, аёллар экологик маданиятни болаларга ўргатувчи биринчи тарбиячи эканини инобатга олсак, бу йўналишдаги ишлар миллий руҳдаги стратегик инвестиция бўлиши, шубҳасиз.

 

«Чиқиндисиз маскан» ва «Яшил макон»

Табиатни сақлаш ҳақида гапириш осон, аммо ҳаммаям бажара олмайдиган масъулиятли ишдир. Экологик партия «Чиқиндисиз маскан» лойиҳаси доирасида 2 200 тонна чиқиндидан тозалаш ишларини амалга оширди. Бу ишларда ёшлар ва хотин-қизлар, кўнгилли табаитсеварлар фаол иштирок этди.

Шунингдек, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 92 703 та дарахт экилиши, 31 та «Экобоғ» ва 25 та «Депутат боғи» яратилиши – бу ташаббусларнинг қоғозда эмас, ҳаётда амалга ошаётганидан далолат. Бу дарахтлар нафақат ҳавони тозалайди, балки келажак авлодга ҳурмат, хотира ва эътиқод тимсолига айланади.

 

Илм, таҳлил ва тарғибот – жамият экологик руҳи

Экологик сиёсат нафақат амалий ҳаракат, балки илмий асос ва таҳлилни ҳам талаб этади. Ўтган вақт давомида партия 4 та илмий-амалий анжуман ўтказди. «Яшил иқтисодиёт», «Экологик таълим», «Энергетика» каби мавзулар мамлакатдаги экологик сиёсатни фундаментал асосга қўйишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

«Олам» деб номланган телелойиҳа орқали партия ўз қарашларини кенг жамоатчиликка етказа олди. Бу орқали нафақат фуқароларнинг экологик билими ошди, балки уларнинг ушбу жараёндаги фаоллиги ҳам сезиларли юксалди, дейиш мумкин.

 

Рақамлаштириш – сиёсий фаоллик ва замонавий восита

Замонавий сиёсий фаолликни рақамли платформаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Экологик партия «KPI» тизими, «Онлайн аъзолик», «Мурожаат портали» ва Telegram bot орқали жамоатчилик билан тезкор, очиқ ва самарали мулоқот олиб боришни бошлади.

Бу платформалар партиянинг фаолиятида шаффофлик, ҳисобдорлик ва оммавий иштирокни таъминлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, ҳар бир фуқаро ўз мурожаатини ёки таклифини электрон тарзда узатиши – сиёсий жараёнда оддий инсонларнинг овози эшитилишига кенг йўл очмоқда.

 

Дунё билан ҳамнафас

Жорий йил Ўзбекистон Экологик партияси учун халқаро майдондаги ҳамкорликни кенгайтириш ва глобал экологик сиёсатда фаол иштирок этиш йўлида муҳим босқич бўлмоқда. Айниқса, жаҳон миқёсида муҳокама этилаётган экотизим муаммолари юзасидан партиянинг фаол иштироки 15 май куни Остона шаҳрида ўтказилган «Орол» саммитида яққол намоён бўлди. Мазкур анжуманда партия вакили Б.Пўлатов «Оролбўйи минтақаси экотизимларини тиклаш» мавзусида Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги истиқболли ташаббусларини халқаро миқёсда ёритди.

Қўшни давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Қозоғистоннинг «Байтақ» яшиллар партияси билан учрашувлар мунтазамлик касб этди. Бу икки мамлакат сиёсий партиялари ўртасидаги ишончни кучайтириш, келгусидаги қўшма экологик лойиҳаларга замин яратишда муҳим қадам бўлди.

Халқаро ҳамкорликнинг яна бир ёрқин намунаси сифатида 28 май куни Экологик партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида Жанубий Кореянинг Кёнггидо вилояти Соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит илмий-тадқиқот институти делегацияси билан учрашув ўтказилди. Квон Бо Ён хоним бошчилигидаги 15 нафар мутахассис билан бўлган суҳбатда илм-фан ва экологик таж­риба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро даражадаги нуфузли ташкилот – Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) президенти ва кенгаш раиси, БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун билан бўлиб ўтган учрашув, ReSo Corp ва Revo Tech компаниялари вакиллари билан мулоқотлар халқаро экологик ташаббус­ларни Ўзбекистон билан мувофиқлаштириш, стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида кенг имкониятлар эшигини очди.

Ўз навбатида партиямиз экспертлар гуруҳи томонидан  халқаро сиёсий тажрибаларни ўрганиш ва партиянинг стратегик йўналишларини бойитиш мақсадида бир қатор давлатларнинг экологик қонунчилиги ва амалиётлари ўрганилди.

Жумладан, БАА, Япония ва Беларусда атроф-­муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик асослари, Жанубий Кореяда экологик ҳуқуқбузарликлар бўйича муолажалар, Ҳиндистонда энергетик ислоҳотлар таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, Вьетнам ва Испанияда яшил энергетика бўйича амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, Хитой, Польша ва АҚШнинг ҳаво ифлосланишига қарши кураш стратегиялари, шунингдек, Норвегия ва Австрия­даги яшиллар партиясининг тузилиши, сайлов платформалари ва фуқаролар билан ишлаш усуллари партия томонидан пухта ўрганилди.

Мазкур халқаро таҳлиллар ва учрашувлар партиянинг миллий сиёсий платформасини мус­таҳкамлаш, таклиф ва ташаббусларини халқаро стандартларга мос равишда шакллантиришда муҳим пойдевор вазифасини ўтамоқда. Бу жараёнда партия нафақат юртимизда, балки жаҳон миқёсида ҳам экологик сиёсатнинг фаол иштирокчиси сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.

 

Экология – миллий бурч

Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти шуни яна бир бор исботладики: экологик сиёсат – бу нафақат давлат вазифаси, балки жамиятнинг ўзини англаш жараёни.

Ёшлар ва хотин-қизларни жалб этиш, амалий лойиҳалар, жамоатчилик билан очиқ мулоқот ва рақамлашган ечимлар орқали партия халқ онгида «экология – менинг шахсий бурчим» деган туйғуни шакллантирмоқда. Бу фақат сиёсий ютуқ эмас – бу миллий келажак учун қадамдир.

Бундай ёндашув партиянинг сиёсий тафаккурга, жамият эҳтиёжларига мослашувчанлигига ишора қилади. Демак, экологик сиёсат – бу рақамлар ва қарорлар эмас, балки ҳаёт ва одамлар манфаатига мос ҳаракат эканини англаш мумкин.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

ЎЭП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

🕔16:45, 30.04.2026 ✔10

Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

🕔16:45, 30.04.2026 ✔10

Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔55

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

    Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

    Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 10    🕔 16:45, 30.04.2026
  • Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

    Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

    Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 10    🕔 16:45, 30.04.2026
  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 55    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 57    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 48    🕔 08:51, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар