Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Оролбўйи миллий табиат боғи ҳудудида ҳар йили ҳайвонот ва қушлар дунёсининг кўпайиб бораётгани қувонарли ҳолат бўлиб, бу аввало, тизимли ва интизомли муҳофаза чоралари самарасидир.
Боғ ҳудудида фаолият юритаётган инспекторлар ва илмий ходимларнинг мунтазам патруль назорати, мониторинг ишлари ва профилактик чора-тадбирлари ёввойи ҳайвонларнинг осойишта яшашини таъминламоқда.
Айниқса, қиш мавсумида ёввойи ҳайвон ва қушлар учун қулай шароит яратиш мақсадида турли биотехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунга озуқа станциялари ўрнатиш, сунъий уя ва паноҳ бўладиган жойлар барпо этиш, сув манбаларини тозалаш ва қўшимча озиқлантириш ишларини мисол келтириш мумкин. Ушбу саъй-ҳаракатлар ёввойи фауна вакилларининг қаттиқ қишдан талафотсиз ўтишини таъминлаб, уларнинг табиий кўпайишига замин яратмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар натижасида ҳозирги кунда Оролбўйи миллий табиат боғида учрайдиган қушлар сони 116 турни, сут эмизувчилар 17 турни, судралиб юрувчилар эса 15 турни ташкил этмоқда.
Бу боғ ҳудудининг экологик аҳамияти ортиб, биохилма-хиллик тикланаётганини яққол кўрсатиб турибди.
Оролбўйи миллий табиат боғи табиий бойликларимизни асраб-авайлаш, ноёб ва йўқолиб бораётган турларни сақлаб қолиш борасида муҳим майдонлардан бири бўлиб, бу каби ижобий натижалар боғ ходимлари ва мутасадди ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳамда замонавий ёндашувларнинг маҳсули ҳисобланади.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил