Қоракўз — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. У асосан Ўзбекистоннинг дарё ва сув ҳавзаларида учрайди. Бу тур нафақат экологик жиҳатдан муҳим, балки биологик хилма-хилликни сақлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.
Қоракўз кенг тарқалган бўлиб. У Қора денгизи, Каспий ва Орол денгизи ҳавзаларининг ирмоқларида, шунингдек, Европа ва Осиёнинг йирик дарёларида учрайди. Россиянинг шимолидаги дарёлар — Рейн, Днепр-Буг ва ундан Вислу дарёси ирмоқларигача тарқалган. Ўзбекистонда эса Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг қуйи ва ўрта оқимларида учрайди.
Сўнгги ўн йилликда қоракўз балиқлари сони кескин камайган. Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлган:
– Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва сувнинг шўрланиши;
– дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши;
– сув миқдорининг камайиши;
– сув ҳавзаларининг ифлосланиши.
Бу омиллар балиқларнинг табиий яшаш ва кўпайиш муҳитининг ёмонлашувига олиб келган.
Қоракўз балиқлари ҳозирда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоби»га киритилган. Уни сақлаб қолиш мақсадида айрим ҳудудларда муҳофаза чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, Қизилқум қўриқхонаси ва Қуйи Амударё биосфера резерватининг қўриқланадиган ҳудудларида бу тур ҳимоя остига олинган. Афсуски, бу балиқнинг бошқа яшаш жойларида ҳали ҳам махсус муҳофаза режаси йўқ.
Қоракўз – ўзига хос экологик ва биологик хусусиятларга эга балиқ тури. Унинг яшаш муҳитини сақлаб қолиш ва кўпайишини таъминлаш учун табиий сув ресурсларини муҳофаза қилиш, дарёлар экотизимини тиклаш ва ифлосланишни камайтириш каби чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил