Саломатлик      Бош саҳифа

Тарвуз таркибида нитратлар

Ҳозирги тарвузларни ростдан ҳам еб бўлмайдими?

Тарвуз таркибида  нитратлар

Ёзнинг энг севиб истеъмол қилинадиган полиз экинларидан бири – тарвуз. У наинки чанқоқни қондиради, балки инсон саломатлиги учун ҳам жуда фойдали. Аммо сўнгги вақтларда тарвуз таркибида нитрат тузлари меъёрдан ортиқ экани ҳақида турли видеолар, гап-сўзлар тарқалди.

 

Нитратлар нима ва қаердан келиб чиқади?

Нитратлар – азот кислотасининг тузлари бўлиб, улар экинларга сунъий ўғит сифатида берилади. Табиий ҳолда улар тарвуз таркибида жуда оз миқдорда учрайди, аммо сунъий минерал ўғитлар миқдори ошса, бу моддалар меваларда ортиқча тўпланиши мумкин. Бироқ бу ҳар доим ҳам инсон саломатлигига хавф туғдиради дегани эмас.

 

Таркибий таҳлиллар нима дейди?

Бироз олдинроқ бир ҳамкасбимиз Тошкентдаги бозор ва супермаркетдан харид қилинган икки турдаги тарвузни махсус лабораторияда текширувдан ўтказди. Лаборант Одил Усмонов таъкидлашича, тарвуздаги нитрат миқдори меъёри 60 мг/кгдан ошмаслиги лозим. Текширилган намунада эса бу миқдор анча кам – бирида 12,6 мг/кг, иккинчисида 10 мг/кг чиқди.

 

Оммавий таҳлил усуллари қанчалик аниқ?

Ижтимоий тармоқларда махсус ускуналар ёрдамида тарвуздаги нитрат миқдори аниқланаётган видеолар тарқалди. Аммо Санэпидқўм мутахассиси Шоҳруҳмирзо Эркинов бу усулларнинг ҳаққоний эмаслигини, ускуналар махсус калибровкадан ўтказилмаганини таъкидлади. Унга кўра, натижалар соҳа мутахассислари томонидан амалга оширилгандагина ишончли бўлади.

Аммо айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, июнь-июль ойларида етиштирилган тарвузлар кўпинча пишмаган бўлади. Тарвузни асосан августдан бошлаб истеъмол қилишни тавсия этишади.

 

Сифатли тарвузни қандай танлаш керак?

Мутахассислар тарвуз ва қовунни танлашда унинг шакли, оғирлиги ва пўстлоқ ҳолатига эътибор беришни маслаҳат беришади. Бир хил кўринишдаги икки меванинг оғирроғини танлаш фойдали. Шунингдек, пўстлоғида ёриқ бўлмаслиги ва сувсизланмаган бўлиши керак.

 

Тарвузнинг саломатлик учун фойдаси

Тарвузнинг 90 фоизи сувдан иборат. Шу сабабли у организмни намлайди, тозалайди, чарчоқни енгиллаштиради. Унда ёғ ва оқсил деярли йўқ, аммо ҳазми енгил бўлган углеводлар кўп. Ликопин моддаси эса антиоксидант вазифасини бажариб, ҳужайраларни зарарланишдан ҳимоя қилади. С витамини ва В гуруҳи витаминлари иммунитетни мустаҳкамлайди.

Бироқ гликемик индексининг юқорилиги сабаб, уни ортиқча миқдорда истеъмол қилиш мумкин эмас. Айниқса, қандли диабетга мойил одамлар эҳтиёт бўлиши керак.

Уч ёшгача бўлган болаларга эса тарвуз бериш тавсия этилмайди. Бу аллергия сабаб эмас – кўп ҳолатларда тез ўсиши учун ишлатилган ўғитлар таркибидаги нитратлар қобиққа яқин жойларда тўпланади. Шу боис тарвузни қобиғигача ейиш тавсия этилмайди.

Тарвуз – табиий диуретик. У буйракларни тозалайди, юрак-қон томир фаолиятини яхшилайди, босимни меъёрлаштиради, ич қотишга қарши ҳам самаралидир.

Бугунги кунда айрим полиз экинлари таркибидаги пестицидлар – ҳашарот ва зараркунандаларга қарши ишлатиладиган кимёвий моддалар меъёридан кўпроқ миқдорда учрайди. Уларнинг таъсири одам организмида йиллар давомида намоён бўлиши мумкин. Пестицидлар баъзи ҳолларда жигар ва буйрак фаолиятига зарар етказади, иммунитетни сусайтиради, эндокрин тизим фаолиятини издан чиқаради.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили дунёда миллионлаб одамлар пестицидлар билан заҳарланади. Дунёда уларнинг 40 фоиздан ортиғи ривожланаётган мамлакатларда ноқонуний ишлатилади.

 

Саида ИБОДИНОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Тарвуз таркибида  нитратлар

Тарвуз таркибида нитратлар

🕔13:48, 05.07.2025 ✔21

Ҳозирги тарвузларни ростдан ҳам еб бўлмайдими?

Батафсил
Олам ва одам  Озиқ-овқатдаги пластик микрозарралар  руҳий  касалликларни қўзғатади

Олам ва одам Озиқ-овқатдаги пластик микрозарралар руҳий касалликларни қўзғатади

🕔10:20, 05.06.2025 ✔89

Маҳсулотлар таркибидаги пластик микрозарралар ва руҳий саломатлик ўртасидаги боғлиқлик бир қанча илмий ишларда исботланган.

Батафсил
Қулоғингизни  беркитинг,  яна бир  экологик фожиа

Қулоғингизни беркитинг, яна бир экологик фожиа

🕔15:51, 23.05.2025 ✔141

Унинг даражаси ортгани сайин атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсири кучаяверади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар