Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Ана шундай ҳодисалардан бири яқинда Туркиянинг Чорум ҳудудида содир бўлди. Бу воқеа нафақат ҳайвонларга, балки инсонга ҳам хос бўлган туйғулар – меҳр, фидойилик ва онг ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга мажбур қилади.

Чорум шаҳридаги ветеринария клиникасига бир мушук кириб келди. У оғзида ниманидир кўтариб олган эди. Яқинроқ қаралса, бу – унинг касал, ҳолсиз боласи экан. Хумпарнинг аҳволи оғирлигини англаб, ўзининг ягона нажот йўли деб одамлар ҳузурига келган.

Ветеринарлар бу ҳолатни ҳайрат ва ҳаяжон билан қарши олишди. Улар мушукнинг ички сезгиси, оналик туйғуси ва боласини асраб қолиш йўлида қилган ҳаракатидан чуқур таъсирландилар. Мушук ҳеч қандай ваҳима ёки тажангликсиз, гўёки «илтимос, боламни асранглар», дегандай меҳр билан боласи ёнида турар эди.

Шу ерда тўхтаб, ўйлаб қоламиз: она меҳрими бу? Ҳайвоннинг инстинктими? Ёки бу ҳали тўлиқ англаб етилмаган ақл ва туйғулар уйғунлигими? Барибир, бу ҳолатда бир ҳақиқат яққол кўзга ташланади – меҳр ҳар қандай мавжудот учун юксак қадриятдир.

Бугун биз инсонлар ўз фарзандини кўчада ташлаб кетаётган, жамиятдаги оғир ҳолатларга бефарқ қараётган бир пайтда, бир мушук боласи учун энг тўғри қарорни – уни шифокорга олиб боришни танламоқда. Бу воқеа ҳар биримизга сабоқ бўлиши керак. Ҳайвонлар орасида ҳам инсоний фазилатлар кўзга ташланаётган бир пайтда инсониятнинг ўзи баъзан бу фазилатлардан йироқлашиб бормоқда.

Она мушукнинг бу ҳаракати бизни яна бир бор ҳаётга, туйғуларга, меҳр ва масъулиятга бошқача назар билан қарашга ундайди. Балки биз бу воқеани бир неча дақиқа ичида ўқиб чиқармиз, бироқ у қалбимизда узоқ вақт сақланиб қолса, шубҳасиз, бу кичик ҳодиса катта сабоққа айланади.

 

Маҳлиё МУҲАММАДАЛИЕВА,

ЎзМУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔71

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔188

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔155

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 71    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 188    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 155    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 134    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 128    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар