Йўллардаги йиллаб келаётган муаммоларга ким жавоб бериши керак?
Йўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.
БатафсилИнтернет – инсон ақли яратган энг улкан ахборот майдони эканлигини тан олмай иложимиз йўқ. У ўргатади, ахборот беради, шу билан бирга зеҳнни сустлаштириб, турли хавф-хатарларга ҳам йўл очади.
Бугун болалар туғилибоқ интернет билан танишмоқда. 4-6 ёшдaёқ улар турли ижтимоий тармоқлар, видеохостинглар, онлайн ўйинлар орқали катталар оламига шўнғиб кетмоқда. Турли холис-нохолис ахборотлар оқимининг кўпайиши инсонлар, айниқса болалар руҳиятига, тарбиясига ва турмуш тарзига салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.
Ҳаттоки интернет орқали юзага келган даҳанаки жанглар ҳаётда реал воқеликка айланиб, ўсмирлар орасида қотиллик ҳолатлари юз бераётганига бот-бот кўзимиз тушади. Ёки қайсидир блогер аёлнинг ялтироқ ҳаётини кўрган айрим аёлларнинг турмуш ўртоққа талаблари ҳаддан ошиб бормоқда ва натижада реал ҳаёт ва хаёл орасидаги фарқни англамасдан, ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар сони ҳам ошганини статистикадан кўриш мумкин.
Бу эса бутун дунёда ота-оналар ва таълим тизими олдига жуда муҳим саволни қўяди: болани онлайн хавфлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Имкониятлар ва... хатарлар майдони
Бу ҳолатга ўз муносабатини билдирган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) бўлим бошлиғи Маъмуржон Парпиев интернетнинг ижобий, салбий жиҳатларини шундай тарифлайди:
«Ижобий томонлари ҳақида гапирадиган бўлсак, тан олиб айтиш керакки, билим олиш, зарур ахборотни излаб топиш имкони кенгайди.
Интернет ва технологиялар орқали болалар турли хил фанлар, тиллар ва касблар ҳақида тез ва кенг маълумотга эга бўлишмоқда. Тарқатилаётган маълумотларнинг тўғри ёки холислиги эса алоҳида масала.
Интернетнинг салбий томонлари кўп: энг аввало, болаларни назорат қилиш кундан-кунга қийинлашмоқда. Болани интернетдан тўлиқ чеклаш – ҳозирги замон учун мантиқсизликка ўхшайди. Демак, бу, ўз навбатида, уларни зарарли контент, ёлғон маълумот ва номақбул инсонлардан ҳимоялаш билан боғлиқ муаммоларни юзага чиқармоқда. Энг ёмони, юқоридаги каби ҳолатлар асрлар давомида шаклланган оилавий муносабатларимизни заифлаштирмоқда.
Бироқ, бундай имкониятлар билан бирга, таҳдидлар ҳам ошмоқда. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, ҳар 3 боладан бири интернет фойдаланувчиси ҳисобланади ва уларнинг 80 фоизи кимлигини беркитган ёшларни, катталарни ёки ҳатто бадниятли шахсларни кузатмоқда...»
Муаллиф тақдим этган маълумотга кўра, бугунги ёшлар интернетда кунига камида 6 соат вақт ўтказади. Шунинг учун қўрқитиш ва зўравонлик даражасидаги ҳар қандай ўзгариш минглаб ўсмирларнинг саломатлиги ва ҳаётига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу фақат соғлиқни сақлаш масаласи эмас, балки инсон ҳуқуқлари муаммоси ҳамдир. Демак, болаларни интернет ва ҳаётда ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар керак.
Ўзбекистонда вазият қандай?
Мамлакатимизда ҳам интернетнинг болалар ҳаёти, тарбияси ва келажагига таъсирига доир жиддий хавотирлар мавжуд. АОКА маълумотига кўра, ўтган 2024 йилда 13 ёшгача бўлган болалар ўртасида онлайн зўравонлик ва кибербуллинг билан боғлиқ мурожаатлар 18 фоизга ошган. Айрим ҳолларда эса болалар психологик травма, ҳатто ўз жонига қасд қилишга олиб келувчи ҳолатларга дуч келишган.
Бу фақат соғлиқни сақлаш эмас, балки инсон ҳуқуқлари, ахлоқий ва оилавий қадриятлар муаммосидир.
Қонунлар борми? Уларнинг самараси қандай?
БМТнинг 2023 йилдаги ҳисоботида таъкидланишича, дунёда атиги 21 давлатда болаларни интернетдаги таҳдидлардан ҳимояловчи махсус қонун мавжуд. Уларнинг ичида АҚШ, Франция, Австралия, Япония ва Германия каби давлатлар бор. Масалан, АҚШда Children's Online Privacy Protection Act (COPPA) фойдаланувчи 13 ёшдан кичик бўлса, унинг шахсий маълумотлари йиғилишига чеклов қўяди. Германияда эса онлайн контент боланинг ёши ва психологик ривожланишига мослигига қараб белгиланади.
Ўзбекистонда эса «Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Унда ёш гуруҳларга мос контентни тарғиб қилиш, зарарли контентни огоҳлантиришсиз тарқатишни чеклаш, болаларни ёт ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилиш чоралари белгиланган.
Бу муҳим қадам. Аммо қонун қабул қилиниши ўз-ўзидан муаммони ҳал қилмайди. У амалиётга самарали татбиқ этилиши учун:
– мактаб ва оилаларда медиа саводхонлик ўқувлари йўлга қўйилиши;
– ота-оналарга болаларни қандай назорат қилиш кераклиги ҳақида йўриқномалар тарқатилиши;
– интернет провайдерлари учун болалар режими (kids mode) мажбурий жорий этилиши лозим.
Қонун лойиҳасига биноан онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат органи белгиланиб, ушбу орган томонидан ахборотни ноқонуний контент сифатида белгилаш, онлайн-платформа ва веб-сайтлар мониторинги, ноқонуний контентни ўчириш, унинг жойлаштирилиши ва тарқатилишини тўхтатиш чоралари назарда тутилган. Бу орқали ёш тоифасини қайд этиш, аудиторияга мос контентни тарқатиш ва тарғиб қилиш, болаларни турли ёт ғоя ва мафкуралардан муҳофаза қилиш асослари белгиланган.
Хусусан, қандай ахборотни ноқонуний контент деб баҳолаш учун асослар санаб ўтилган. Жумладан, фуқароларни, шу жумладан, вояга етмаганларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёки бошқа шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид соладиган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқача тарзда жалб қилишга қаратилган маълумотлар ноқонуний контент сифатида белгиланиши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш орқали ҳукумат ва ваколатли орган томонидан амалга оширилиши лозим бўлган функция ва вазифалар аниқ белгиланган бўлиб, бунда ваколатли орган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ноқонуний контентни аниқлаш, тарқатувчиларга кўрсатма юбориш, риоя қилинмаган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот ёки суд органларига тақдим этиш орқали вояга етмаган ёшларни турли тақиб ва бузғунчи материаллардан ҳимоялашни таъминлайди.
Статистика: тўхтанг, қизил чироқ!
46 фоиз ўсмирлар интернетсиз дунёда ўсишни афзал кўришган. Бу интернетда ортиқча вақт ўтказиш уларда салбий ҳиссиёт уйғотишини кўрсатади.
70 фоиз ёшлар ижтимоий тармоқлардан кейин ўзларини тушкун ва безовта ҳис қилишларини тан олишган.
Пандемиядан кейин 68 фоиз болаларда интернетга боғлиқлик ва руҳий тушкунлик белгилари аниқланган.
Психологларнинг таъкидлашича, боланинг интернетда қандай ахборот истеъмол қилаётгани у билан ота-она ўртасидаги ишонч даражасига боғлиқ. Агар ота-она фарзанди билан мунтазам мулоқот қилса, унинг қизиқишларини билиб борса, бола нафақат зарарли контентдан ҳимояланади, балки унда танлаш ва баҳолаш қобилияти ҳам ривожланади.
Хулоса ўрнида
Интернет – ёпиқ эшик эмас. Ундан болани тўлиқ узиб қўйиш – замонавий ҳаётдан четлатиш демак. Лекин болани ҳимоясиз қолдириш ҳам унинг шахсияти, соғлиғи ва ҳуқуқлари учун хатарлидир. Демак, ечим – қонун, таълим ва оиладаги ишонч муҳитини мустаҳкамлашда.
Саида ИБОДИНОВА
тайёрлади.
Йўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.
Батафсил19-21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент яшил инновациялар марказига айланди: Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида минтақада илк бор «Eco Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
БатафсилЭндиликда сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича далилий видеоматериал тақдим этган фуқаролар рағбатлантирилмоқда.
Батафсил