Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, Олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари, талабалар, партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Экология ва саломатлик аёллар клуби ҳамда Ёш экологлар қаноти аъзолари, вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилотларидан вакиллар, табиатсевар инсонлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Форум доирасида аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида спорт турларидан мусобақа ва танловлар ташкил этилди. Форумда иштирок этган кексаю ёш 5000 қадам акциясида қатнашди. Акцияга «Нуронийлар маскани» олдидан старт берилди ва Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудуди бўйлаб давом этди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 250 нафардан ортиқ экофаол хотин-қизлар, партия тизими ва маҳаллий ташкилотлар вакиллари, жамоатчилик фаоллари белгиланган йўналиш бўйлаб яёв юриб, жамоатчиликка соғлом турмуш тарзи, экологик маданият ва тоза муҳитнинг аҳамияти ҳақидаги ғояларни етказдилар.
Юриш марафонидан сўнг ёш рассомлар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу кўргазмада табиатнинг гўзал манзаралари ҳамда ёшларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги қарашлари тасвирларда акс эттирилди. Ёш рассомлар иштирокида ўтказилган расмлар кўргазмасининг мақсади иштирокчилар орасида экологик саводхонликни ошириш, табиатни муҳофаза қилиш, уларнинг тасвирий санъат ва бадиий ижодга бўлган қизиқишини ошириш, иқтидорли ёш рассомларни аниқлашга хизмат қилгани шубҳасиз.
Шундан сўнг «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Спорт мураббийлари раҳбарлигида ўтказилган веломарафонда иштирокчиларнинг кайфиятини кўтариб, уларга соғлом ҳаёт тарзини кундалик одат сифатида шакллантириш зарурлиги тушунтирилди. Мазкур тадбирда 200 нафардан зиёд ёшлар ва экофаоллар иштирок этишди.
Экофорум доирасидаги тадбирларда спортнинг волейбол, теннис, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилди. Саралаш ва финал босқичларида олий таълим муассасаларидаги Ёш экологлар қаноти аъзолари, Экология ва саломатлик аёллар клуби фаоллари, партия ходимлари ҳамда спорт мактаблари иштирокчиларидан иборат 200 нафардан ортиқ иштирокчи ўзаро беллашди. Жумладан, шахмат ва шашка мусобақалари Қарши шаҳридаги 3-мактабда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Саломов томонидан барпо этилган шахмат клубида бўлиб ўтди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, экологик маданиятни юксалтириш ҳамда хотин-қизлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш мақсадида ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Экологик партиясининг вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирланди. Қизғин ва қизиқарли тарзда ўтган тадбирлардан сўнг форум доирасидаги асосий семинар «Нуронийлар маркази» биносида бўлиб ўтди. Унда экология ва соғлом турмуш тарзи масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари ҳамда партиянинг фаол хотин-қизлари сўзга чиқиб, аёллар экофорумининг ўтказилиши оилаларда экологик маданиятни юксалтириш, янги ташаббус ва ғоялар уйғонишига муҳим туртки бўлишини таъкидлашди.
Куз фасли дарахт кўчатларини экиш учун айни муддао бўлган палла. Деҳқонларимиз тажрибасига кўра, куз фаслида экилган дарахт кўчатлари бехато кўкариб, ўзининг яхши самарасини беради. Шундай кунларда юртимизда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан «Яшил макон» экологик лойиҳаси доирасида миллионлаб туп дарахт ва бута кўчати экилмоқда.
Форум доирасида иштирокчилар Алишер Навоий номли истироҳат боғи ҳудудида кўчат экиш акциясида қатнашди. 200 тупдан ортиқ иқлимга мос мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Ушбу ташаббус нафақат ҳудудни кўкаламзорлаштириш, балки она табиатга меҳр, келгуси авлодларга беқиёс экологик мерос қолдириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири, десак муболаға бўлмайди.
Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар, Ўзбекистон Экологик партиясининг ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда спортни оммалаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Сожида АЛЛАЯРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши
бош мутахассиси
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
БатафсилБугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил