Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўтган ҳафта Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган C5+1 форматидаги учрашув – АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги инклюзив ҳамкорлик саммити минтақа давлатлари учун янги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар имкониятларга пойдевор қўйди. Бунда «инклюзив ҳамкорлик» тушунчаси шунчаки дипломатик ибора эмас, балки барча иштирокчи давлатлар манфаатларини инобатга олган, тенг ҳуқуқли мулоқот орқали умумий тараққиётга интилишни назарда тутган янгича сиёсий маданият сифатида намоён бўлмоқда.

Инклюзив ҳамкорликнинг муҳим йўналиши – иқтисодий ривожланиш. Ўзбекистон бугун минтақада етакчи ўринни эгаллаб, янги саноат салоҳиятини ривожлантирмоқда. Америкалик ва халқаро инвесторлар билан қўшма лойиҳалар нафақат иқтисодий фойда, балки замонавий технология, инновация ва илм соҳасида янги қадам, янги нафас бўлиши, шубҳасиз.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни Вашингтонда АҚШ Сенатидаги Марказий Осиё бўйича кокус ҳамраиси, сенатор Стив Дэйнс билан учрашди. Бу учрашув нафақат икки давлат алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган, балки инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқот орқали амалий натижаларга эришишга хизмат қилади.

«C5+1» формати АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати – Ўзбекис­тон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик майдонидир. Формат нафақат сиёсий мулоқот, балки транспорт, энергетика, рақамли иқтисодиёт, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик лойиҳаларда ҳам кенг имкониятлар яратади. Ўзбекистон бу жараёнда фаол иштирок этмоқда ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали минтақавий барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик аҳамияти алоҳида таъкидланди. Қонун ижодкорлиги, инвестиция ва тадбиркорлик соҳаларидаги ҳамкорлик парламентлар орқали ривожлантирилиши мумкин. Ҳудудлар­аро механизмлар маҳаллий ҳокимиятлар ва ишбилармонлар иштироки­даги лойиҳаларни самарали амалга ошириш имконини беради. Бу ҳам минтақавий ишонч муҳитини мустаҳкамлайди ва иқтисодий, экологик лойиҳаларнинг амалга оширилишини тезлаштиради.

Учрашув натижасида Ўзбекистон – АҚШ алоқаларида қатор муҳим келишув ва йўналишлар белгиланди: инвестицияларни жалб қилиш, савдо алоқаларини кенгайтириш, Монтана штати билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ишбилармонлар делегациясини Ўзбекистонга жалб этиш режалари шулар жумласидан.

Ўзбекистон минтақада етакчи иқтисодий ва инновацион давлат сифатида янги саноат, «яшил энергия» лойиҳалари ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатмоқда. Шунингдек, сув ресурслари ва экологик муаммолар – Оролбўйи минтақасини тиклаш, «яшил ҳудудлар»ни яратиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш – C5+1 форматидаги қўшма дастурлар орқали ҳал этилаётган муҳим йўналишлардир.

Ўзбекистон C5+1 формати ва инклюзив ҳамкорлик доирасида нафақат иштирокчи, балки ташаббускор давлат сифатида фаол позицияни сақлаб қолмоқда. Учрашувлар натижасида амалий келишувлар, қўшма лойиҳалар ва парламентлараро мулоқот механизмлари белгиланди. Бу жараёнлар миллий ва минтақавий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсиш ва экологик муаммоларни ҳал этишда катта аҳамиятга эга.

 

Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔78

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔257

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔442

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 78    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 257    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 442    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 505    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 537    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар