Табиат      Бош саҳифа

Табиат – одамлар очкўзлиги учун эмас

Меъёр – борлиқнинг, табиатнинг олтин қонуни. У жамият – ижтимоий борлиқда ҳам, инсон танасида ҳам, табиат тизимида ҳам амал қилади. Аслида, бутун олам, биосфера ҳам инсон сингари мукаммал яратилган. Масалан, асалари фақатгина 4,25 фоиз глюкоза сақловчи гулга қўнади. Бу табиатдаги мувозанат, яъни меъёрга содиқликнинг ҳайратланарли намунасидир.

Табиат – одамлар  очкўзлиги  учун эмас

Бироқ инсон ақл ва ирода соҳиби сифатида, афсуски, табиатдаги ушбу меъёрга ҳар доим ҳам амал қилмаяпти, табиатнинг «олтин мувозанати»га инсон омили туфайли зарар етмоқда. Табиат, ўз навбатида, бундай муносабатга нисбатан ўзига хос «жавоб» қайтараётир: глобал исиш, иқлим ўзгариши, қуриётган дарёлар, йўқолиб бораётган флора ва фауна, турфа касаллик­лар, унумдор ерларнинг камайиши ва чўлланишнинг кучайиши – буларнинг барчаси меъёрнинг бузилиши оқибатидир.

 

Ҳар битта дарахтнинг ҳаёт-мамот аҳамияти

Ўзбекистонда экологик муаммолар нафақат жамият, балки давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қайта тиклашга қаратилган бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг асосий устуни яшил ҳудудлар, дарахт ва ўрмонларни сақлаш ҳамда кенгайтириш ҳисобланади.

Зеро, дарахтлар – экологик барқарорликнинг энг муҳим таянчи, табиатнинг «ўпкаси» саналади. Олимлар олиб борган кузатувларга кўра, сўнгги йилларда СО₂ (карбонат ангидрид) газининг ютилиш даражаси 2,6 фоизга камайган, ажралиш ҳажми эса 3,4 фоизга ошган. Айниқса, қуруқ ва иссиқ иқлим ҳудудларида ўрмонлар энди углеродни юта олмасдан, аксинча, уни ажратувчи манбага айланмоқда.

Ўзбекистонда эса сўнгги уч йил ичида ўрмон хўжалигига алоҳида эътибор берилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ўрмон фонди ҳудудлари 12 миллион гектарга етказилди. Биргина Қорақалпоғистон Республикасида 6 миллион 600 минг гектардан ортиқ ўрмон хўжалиги ерлари мавжуд.

2018-2020 йилларда Оролбўйи минтақасида 1 млн 160 минг гектар яшил қопламали ҳудудлар яратилди. Бу лойиҳалар нафақат экологик вазиятни яхшилаш, балки янги микроиқлим ҳосил қилишга ҳам хизмат қилмоқда. Ҳозирда Ўзбекистоннинг янги экологик харитаси ишлаб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 50 минг гектар майдонда янги ўрмонзорлар барпо этилди. Бу ишлар сувсиз ва ёмғир кам ёғадиган ҳудудларда ҳам ҳаёт учун муҳит яратиш мумкинлигини кўрсатади.

 

Нима қилиш керак?

Шу ўринда экологик вазиятни янада яхшилаш борасида бир қанча таклифларни бериб ўтишни лозим деб билдик. Жумладан:

1. Олимлар бир йил давомида СО2 (карбонат ангидрид) ютилишининг ҳажми 2,6 фоизга қисқаргани, карбон газнинг ажралиши эса йилига 3,4 фоизга ошганини аниқлади. «СО2 сўрилиш ҳажмининг энг жиддий камайиши ўрмоннинг қуруқ ва иссиқ ҳудудларида аниқланган бўлиб, ҳозирда у ерлар углерод ютувчи эмас, балки ажратувчига айланган» дейди тадқиқотчилар. Бунга ўрмонларнинг кесилиши, ёғингарчиликнинг камайгани, жазирама ва қурғоқчилик ортгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

2. Эллик минг гектар ўрмонзор ташкил этиш, жумладан, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ҳамда Тошкент вилоятлари ерларида ёнғоқ, писта ва бодом плантациялари яратиш мумкин. Бухоро заминида қора анжир, ўрик, узум, қовун етиштириш имкониятлари талайгина. Маҳаллий пистанинг сувсизликка чидамли ва юқори ҳосил берадиган 13 турдаги янги нави рўйхатдан ўтказилди, уларни дарҳол тоғли туманларда экиш зарур.

3. Қоракўл, Ғиждувон, Шаҳрисабз, Китоб, Поп, Чортоқ, Нуробод, Қўшработ, Нурота, Бахмал, Фориш, Узун, Бойсун, Оҳангарон, Бекобод туман ўрмон хўжаликлари позитив ўзгаришларга муҳтож. Уларда жами беш минг гектар ерни айнан доривор ўсимликлар плантациясига айлантириш мақсадга мувофиқдир.

Доривор ўсимликлар плантацияси яратилишининг икки хил самарали томони мавжуд. Биринчидан, соғлом турмуш концепциясини амалга оширамиз. Иккинчидан, тупроқ ва ҳаво сифатини табиий тикланишига, озиқ занжирларни ўз ўрнига қўйишга эришамиз. Зеро, Абу Али ибн Сино ўгитларида: «Ҳеч бир ўсимлик йўқки, у шифобахш хусусиятга эга бўлмасин, ҳеч бир касаллик йўқки, у ўсимлик билан даво топмасин», дея бежиз айтилмаган.

Боботоғ, Зомин, Бахмал, Далварзин, Қўқон, Қозоқдарё ўрмон хўжаликларида ҳам биохилма-хилликни асраш, туризмни ташкил этишда табиат-ўрмон борлиғига зарар етказмаслик омиллари қайтадан ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.

 

Биз макон топадиган бошқа Ер йўқ

Ҳозирги кунда Ер сайёрасида яшайдиган ҳар бир инсон экологик инқирознинг салбий моҳиятини тўлалигача тушуна олмаяпти. Аслида эса биосферадаги экотизимда юз бераётган манфий ўзгаришлар инсоннинг қалбини ларзага солиши, ҳаммани «уйғотиб» экологик офатдан хабардор қилиб амалий чоралар кўришни тақозо этади.

Экологик офатлардан бири – чўлланиш муаммоси. Чўлланиш ернинг экин экилмайдиган яроқсиз ҳолга келиш жараёнидир. Чўлланган ер ўз унумдорлигини йўқотади. Экотизим мувозанатида органик ҳаёт тўхтайди. Қурғоқчилик туфайли чўлланиш кучайиб, ер табиий-иқтисодий инқирозга учрайди.

Бу нима дегани? Бу дегани шуки, шу кунда озиқ овқати етарли бўлган 3,2 млрд аҳоли чўллашиш кучайса, озиқ-овқат танқислигига дуч келади. Ҳозирги кунда чўлланиш кўламига назар солсак, йилига 12 млн гектар ер чўлга айланмоқда. Ўзбекистонда ҳар дақиқада 9 м2 ер чўллашмоқда.

Афсуски, бу глобал таҳдид – чўлланиш худди шундай давом этса 2050 йилга бориб Ер юзининг 95 фоизи чўлланиш – ернинг яроқсиз ҳолатига келиб қашшоқлашиш балосига рўбарў бўлиши мумкин.

Ҳозирги кунда шу ҳолатда Ўзбекистон 80 хилга яқин ҳўл ва қуруқ меваларни етиштириб, 180 га яқин мамлакатга экспорт қилади. Агар биз чўллашиш жараёнини тўхтатиб қола олмасак, иқтисодий фойда сезиларли камайиб кетиши мумкин.

Бу борада ўз аждодларимизнинг «ер билан тиллашиш» тамойилларига амал қилишимиш лозим. Зеро, 10 сантиметрли гумус қобиқли ҳосилдор ер дунёга келиши учун табиат 2000 йилдан 7000 йилгача «вақт» сарфлайди. Бундай тупроқдан вужудга келган бир гектар ўрмон қоплами ўртача 200 000 киши истиқомат қиладиган ҳудудни тоза ҳаво билан таъминлайди.

БМТ маълумотларига кўра, 2008 йилда атроф-муҳитга инсоният фаолиятидан, яъни антропоген омил туфайли келган зарар ҳажми 6,6 трлн долларга тенг бўлган. Бунга сабаб нима: Ер сайёрамизда кўпайиб бораётган аҳоли соними, экологик билимсизликми? Унутмаслигимиз керак, биз макон топадиган бошқа Ер йўқ!

 

Данияликларга нима учун ер билан тиллашиш «дипломи» берилади?

Халқаро Лондон университетининг катта илмий ходими Дэвид Сэттервейт фикрига кўра, «Муаммо сайёрамизда қанча киши яшаётганига эмас, балки истеъмол миқдори, кўлами ва моҳиятига боғлиқ». Бу эса Ҳиндистон етакчиси Маҳатма Гандининг «Дунёда табиат захиралари етарли, улар ҳар бир инсоннинг эҳтиёжини қондиришга етади, аммо очкўзлигини эмас», – деган фикрига айни ҳамоҳангдир.

Инсониятнинг табиат неъматларига нисбатан фақат эҳтиёжи эмас, нафси, ҳою-ҳаваси каррасига ошиб бораётгани энг катта фожиа аслида. Хонадон эҳтиёжини бир автомашина қондиради, биз бир неча автомашина оламиз. Бир телевизор бир хонадон аъзолари эҳтиёжига етади, биз барча хоналарга телевизор ўрнатамиз. Буларнинг ҳаммаси охири бориб табиат елкасига «юк» бўлиб тушмоқда. Ахир инсоният эҳтиёжларининг барчаси табиий биохилма-хилликнинг қисқариши, табиий ресурслар сарфи ҳамда ҳам табиат бағрига чексиз миқдорда чиқиндилар чиқарилиши ҳисобига қопланмоқда.

Дания статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилда ҳар бир даниялик ҳар ойда 38 854 крон маош олган, бу 5 210 еврони ташкил этади. Дания мамлакатида ўртача умр эркаклар учун 80 ёшни, аёлларнинг ўртача умри 87 ёшни ташкил этади. Мамлакатнинг энг катта ютуқларидан биринчиси экологик билим даражаси юқорилигида бўлса, иккинчидан, иқтисодни бошқариш пойдеворида экологик билим, экологик тафаккур ва маданиятнинг ётишидир. Ер билан тиллашиш учун улар уч йил давомида илм, амалиёт кўникмасини олишади, сўнг уларга «яшил дафтар» – тупроқ билан ишлаш «дипломи» берилади, сўнг ер беришади.

Ўзбекистон аҳолисининг энг катта бойлиги – меҳнатсевар халқи. Бугун ерга мунособат, она табиатга мунособат тубдан ўзгариши лозим. Бугун Ўзбекистонда 37 миллиондан ортиқ аҳоли яшамоқда. Юртимиз табиатидаги ҳар бир экологик компонентнинг иқтисодий қийматинигина эмас, балки уларнинг экологик қийматини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш экологик хавфларнинг олдини олиш гаровидир.

 

Ҳакима САЛОМОВА,

БухДУ профессори,

фалсафа фанлари доктори




Ўхшаш мақолалар

Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

🕔13:56, 05.07.2025 ✔28

Чиқиндилар билан боғлиқ соҳа фаолиятини бошқариш бугунги кунда мамлакат истиқболига дахлдор стратегик масалага айланиб улгурди.

Батафсил
Ўзбекистон  ҳайвонларни ҳимоя  этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

Ўзбекистон ҳайвонларни ҳимоя этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

🕔13:52, 05.07.2025 ✔18

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиб бериш жаҳон ҳамжамияти учун муштарак масалалардан бири саналади.

Батафсил
Швейцариядан  қолишмайдиган  «Қайнар»

Швейцариядан қолишмайдиган «Қайнар»

🕔15:48, 26.06.2025 ✔46

Юртимизнинг бир неча қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақоми берилаётгани ҳудудларимизга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимининг ошиб бораётганидан далолатдир. Куни кеча Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг қарорига биноан Китоб туманидаги «Қайнар» ва «Бешир» қишлоқларига ана шундай мақом берилгани катта хурсанд­чилик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

    Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

    Чиқиндилар билан боғлиқ соҳа фаолиятини бошқариш бугунги кунда мамлакат истиқболига дахлдор стратегик масалага айланиб улгурди.

    ✔ 28    🕔 13:56, 05.07.2025
  • Ўзбекистон  ҳайвонларни ҳимоя  этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

    Ўзбекистон ҳайвонларни ҳимоя этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиб бериш жаҳон ҳамжамияти учун муштарак масалалардан бири саналади.

    ✔ 18    🕔 13:52, 05.07.2025
  • Швейцариядан  қолишмайдиган  «Қайнар»

    Швейцариядан қолишмайдиган «Қайнар»

    Юртимизнинг бир неча қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақоми берилаётгани ҳудудларимизга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимининг ошиб бораётганидан далолатдир. Куни кеча Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг қарорига биноан Китоб туманидаги «Қайнар» ва «Бешир» қишлоқларига ана шундай мақом берилгани катта хурсанд­чилик бўлди.

    ✔ 46    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Табиат – одамлар  очкўзлиги  учун эмас

    Табиат – одамлар очкўзлиги учун эмас

    Меъёр – борлиқнинг, табиатнинг олтин қонуни. У жамият – ижтимоий борлиқда ҳам, инсон танасида ҳам, табиат тизимида ҳам амал қилади. Аслида, бутун олам, биосфера ҳам инсон сингари мукаммал яратилган. Масалан, асалари фақатгина 4,25 фоиз глюкоза сақловчи гулга қўнади. Бу табиатдаги мувозанат, яъни меъёрга содиқликнинг ҳайратланарли намунасидир.

    ✔ 62    🕔 16:16, 19.06.2025
  • Оқава сув  очиқ ҳавзаларга ташланмоқда

    Оқава сув очиқ ҳавзаларга ташланмоқда

    Оқава сувларни тозалаш даражаси окава сув таркиби ва миқдори ҳамда сув ҳавзасининг сарфи ва сифат кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Тозалаш иншоотларини тўғри лойиҳалаштириш учун сувларни кимё­вий ва бактериологик таҳлил қилиб, унинг таркибини билиш зарур.

    ✔ 63    🕔 16:15, 19.06.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар