Табиат      Бош саҳифа

Темир дарахт хавф остида қолмоқда

Қорамон – садақайрағочлар туркумига кирувчи кўп йиллик дарахт саналади. Беш юз йилдан ортиқ умр кўрувчи бу ноёб табиат туҳфасини қадимда темир дарахт сифатида эътироф қилишган.

Темир дарахт  хавф остида қолмоқда

Қуйи Амударё минтақасида садақайрағочни гужум деб аташади. Қорамон ана шу гужум дарахтига ўхшаб кетса-да, бироқ ундан бирмунча фарқ қилади. Гужумнинг шохлари бир-бирига яқин, оч яшил япроқлари кичик ва кўп бўлса, қорамоннинг шохлари сийракроқ, япроқлари ворага мойил – тўқ яшил ва қалин бўлади. Шунингдек, у тик ва тўғри ўсувчи дарахт бўлгани учун ҳам гужумларни унга пайванд қилишган. Тут каби қорамон ҳам захга ва бошқа ташқи таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Ўтмишдан ҳар бир оила янги иморат тиклаганида албатта ҳовлисига икки-уч туп қорамон экишган. Бунинг асосий сабаби шундаки, унинг ёғочи етилганида жуда қаттиқ бўлиб, ундан сандиқ, устун, арава ғилдираги, кўприк, мойжувоз, эшик-дарвоза каби зарур жиҳозларни ясашган. Қадимий қалъаларнинг ҳашаматли дарвозалари асосан қорамон дарахти ёғочидан ясалган бўлиб, душман ҳужумига бардошли саналган: синмаган, ёнмаган.

Манбалардан маълумки, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон – Феруз Моноқ беклигига Нуржон ботир деган воҳага таниқли шахсни ҳоким қилиб тайинлагач, катта ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Нуржон ботир Моноқда катта ҳовуз қаздириб, унинг атрофига қатор-қатор қорамон дарахтини эктиради. Ана шу сервиқор дарахтлар ўтган асрнинг охирларигача қўр тўкиб тургани кўпчиликнинг эсида бўлса керак. Чунки Шовот туманидаги муҳим йиғилишлар ана шу савлатли қорамонзор соясида ўтказилар эди.

Қорамон дарахти худди терак каби баланд ва тик ўсгани боис ундан катта-катта кўприкларга устун ясаганлар. Ҳатто вилоятнинг улкан сув тармоғи саналган Полвон канали узра 1950 йилларда қурилган кўприкларнинг устунлари ана шу қорамон дарахтидан тикланган эди. Бу устунлар яқин йилларгача бетон кўприклар қурилгунча ҳам чўққайиб турганини эслаймиз.

Шунингдек, Хива шаҳридан Шовот канали орқали Катқалъа ҳудудига ўтиш учун қурилган кўприк устунлари ҳам қорамондан тиклангани тарихдан маълум. Буни 1873 йил 25 майда генерал Верёвкин қўшинларининг Хива истилоси пайтида ана шу кўприкдан ўтиб бораётгани акс этган суратлар ҳам тасдиқлаб турибди. Кўприкларга қорамондан устун ясалашининг сабаби шуки, қорамон дарахти оловда ёниши қанчалик қийин бўлгани каби сувда чириши ҳам айнан шундай – намга ўта чидамлидир.

Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида яшовчи 98 ёшли Ражаббой ота Худойберганов яқин ўтмишда мойжувознинг ўқи асосан қорамон ёғочидан ясалганини айтади. Бу ўқ қанчалик қаттиқ ва оғир бўлса, ёғ ишлаб чиқариш шунчалик осон кечган экан. Отанинг айтишича, унинг ота-боболаридан қолган қорамондан ясалган нақшинкор устун ҳозир ҳам чиримасдан асл ҳолида сақланади. Бу устунни унинг фарзандлари янги иморатининг айвонига тўртинчи бор қайта тиклашибди. Салкам 200 йиллик тарихга эга бу устун ҳозир ҳам қўр тўкиб турибди.

Ўзбекистон Экологик партияси Шовот тумани кенгаши раиси Матсафо Тожиев шундай дейди:

– Азалдан Хоразмда Қорамон, Қорамонзор деган овул ва қиш­лоқлар жуда кўп бўлган. Ҳозир Урганч туманида шу номдаги қишлоқ сақланиб қолган. Замонавий уйсозлик ривожланиши натижасида қорамон дарахтидан зарур жиҳозлар ишлаб чиқаришга эътибор камая бош­лади. Эшик ва деразалар ҳам қаттиқ металл ва пластик маҳсулотлардан ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса табиий мувозанат барқарорлигига хавф солиши мумкин.

Дарҳақиқат, қаттиқликда тут, ёнғоқ ва қайрағочдан ҳам ўн баравар кучли қорамон – темир дарахт йил сайин камайиб бормоқда. Уни экиб, кўпайтириш борасида бош қотирадиган жонкуяр миришкорлар ҳам қолмади ҳисоб. Кўпчилик тезроқ даромадни буромад қилиш хаёлида бўлаётгани кундек равшан. Дурадгор-у уйсозларни эса секин ўсадиган ёғочбоп дарахт­лар қизиқтирмай қўйди. Ана шундай аянчли вазиятда қорамонни сақлаб қолиш, уни экиб кўпайтириш борасида жиддий ўйлаб кўришимиз зарур. Бу ҳақда табиатни асрашга масъул ташкилотлар бирон бир чора-тадбир қўллайдилар, деган умиддамиз.

 

Эрпўлат БАХТ,

«Oila va tabiat» мубири




Ўхшаш мақолалар

Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

🕔13:56, 05.07.2025 ✔27

Чиқиндилар билан боғлиқ соҳа фаолиятини бошқариш бугунги кунда мамлакат истиқболига дахлдор стратегик масалага айланиб улгурди.

Батафсил
Ўзбекистон  ҳайвонларни ҳимоя  этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

Ўзбекистон ҳайвонларни ҳимоя этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

🕔13:52, 05.07.2025 ✔17

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиб бериш жаҳон ҳамжамияти учун муштарак масалалардан бири саналади.

Батафсил
Швейцариядан  қолишмайдиган  «Қайнар»

Швейцариядан қолишмайдиган «Қайнар»

🕔15:48, 26.06.2025 ✔45

Юртимизнинг бир неча қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақоми берилаётгани ҳудудларимизга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимининг ошиб бораётганидан далолатдир. Куни кеча Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг қарорига биноан Китоб туманидаги «Қайнар» ва «Бешир» қишлоқларига ана шундай мақом берилгани катта хурсанд­чилик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

    Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

    Чиқиндилар билан боғлиқ соҳа фаолиятини бошқариш бугунги кунда мамлакат истиқболига дахлдор стратегик масалага айланиб улгурди.

    ✔ 27    🕔 13:56, 05.07.2025
  • Ўзбекистон  ҳайвонларни ҳимоя  этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

    Ўзбекистон ҳайвонларни ҳимоя этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиб бериш жаҳон ҳамжамияти учун муштарак масалалардан бири саналади.

    ✔ 17    🕔 13:52, 05.07.2025
  • Швейцариядан  қолишмайдиган  «Қайнар»

    Швейцариядан қолишмайдиган «Қайнар»

    Юртимизнинг бир неча қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақоми берилаётгани ҳудудларимизга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимининг ошиб бораётганидан далолатдир. Куни кеча Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг қарорига биноан Китоб туманидаги «Қайнар» ва «Бешир» қишлоқларига ана шундай мақом берилгани катта хурсанд­чилик бўлди.

    ✔ 45    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Табиат – одамлар  очкўзлиги  учун эмас

    Табиат – одамлар очкўзлиги учун эмас

    Меъёр – борлиқнинг, табиатнинг олтин қонуни. У жамият – ижтимоий борлиқда ҳам, инсон танасида ҳам, табиат тизимида ҳам амал қилади. Аслида, бутун олам, биосфера ҳам инсон сингари мукаммал яратилган. Масалан, асалари фақатгина 4,25 фоиз глюкоза сақловчи гулга қўнади. Бу табиатдаги мувозанат, яъни меъёрга содиқликнинг ҳайратланарли намунасидир.

    ✔ 61    🕔 16:16, 19.06.2025
  • Оқава сув  очиқ ҳавзаларга ташланмоқда

    Оқава сув очиқ ҳавзаларга ташланмоқда

    Оқава сувларни тозалаш даражаси окава сув таркиби ва миқдори ҳамда сув ҳавзасининг сарфи ва сифат кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Тозалаш иншоотларини тўғри лойиҳалаштириш учун сувларни кимё­вий ва бактериологик таҳлил қилиб, унинг таркибини билиш зарур.

    ✔ 62    🕔 16:15, 19.06.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар