Халқаро олимлар жамоаси иқлим инқирози – бу шунчаки глобал чиқиндилар оқибати эмас, балки маълум бир шахсларнинг аниқ қарорлари натижаси эканини аниқлади.
Ер аҳолисининг энг бадавлат 10 фоизи 1990 йилдан буён кузатилаётган глобал исишнинг 66 фоизи учун масъул бўлиб чиқди. Бу эса ўта хавфли иссиқлик тўлқинлари ва тропик ҳудудлардаги қурғоқчиликларга ўхшаш кескин об-ҳаво ҳодисалари тез-тез кузатилишига олиб келган. Тадқиқотчилар иши Nature Climate Change журналида чоп этилди.
Айниқса, бу борада ниҳоятда бойлар, яъни Ер аҳолисининг 1 фоизи – алоҳида ажралиб туради. Уларнинг ҳаракатлари экстремал иссиқлик тўлқинларининг (илгари юз йилда бир марта рўй берадиган) юзага келишига дунё бўйича ўртача кўрсаткичга қараганда 26 баробар кўпроқ ҳисса қўшган. Уларнинг Амазонкадаги қурғоқчиликларга қўшган «ҳисса»си эса глобал ўртача кўрсаткичдан 17 баробар юқори.
«Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, экстремал иқлим ҳодисаларини нафақат мавҳум чиқиндилар билан, балки яшаш тарзи ва инвестиция қарорлари билан ҳам боғлаш мумкин – бу эса ўз навбатида, бойлик даражасига боғлиқ», – дейди тадқиқот муаллифи Сара Шонгарт.
Олимлар иқтисодий маълумотлар ва иқлимий моделлаштиришни бирлаштирган инновацион модел ёрдамида айнан қайси ижтимоий-иқтисодий гуруҳлар маълум иқлимий фалокатлар учун асосан жавобгар эканини аниқлаган. Масалан, фақат АҚШ ва Хитойдаги энг бой 10 фоиз аҳолининг ўзи заиф ҳудудларда экстремал ҳароратларнинг икки ва ҳатто уч баробар ортишига сабаб бўлган.
«Агар ҳамма Ер юзидаги энг камбағал 50 фоиз одамлар каби кам чиқинди чиқарганида, 1990 йилдан буён кузатилаётган глобал исиш деярли сезилмас эди», дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Карл-Фридрих Шлесснер.
Тадқиқотда қайд этилишича, фақат дабдабали ҳаёт тарзи учун сарфланаётган харажатлар эмас, балки бой инсонларнинг инвестициялари ҳам хавфли. Карбонат чиқиндилари юқори бўлган соҳаларга йўналтирилган молиявий оқимлар иқлимга жуда катта таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, олимлар сайёрадаги энг бой одамлар учун прогрессив иқлим солиқлари ва аниқ жавобгарлик механизмларини жорий этишни талаб қилмоқда.
Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил