Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил макон» – экологик маданият белгисига айланади

Экологик маданиятни оширишдаги энг катта амалий ташаббуслардан бири – бу «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳисобланади.

«Яшил  макон» – экологик  маданият  белгисига  айланади

Мазкур ташаббус доирасида ҳар йили миллионлаб дарахт ва буталар экилиб, шаҳарлар ва қишлоқлар яшил ҳудудларга айлантирилмоқда. Бу нафақат ҳавони тозалаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишда, балки аҳолида экологик маданиятни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Махсус тарзда ташкил этилган ҳашарлар, мактаб ва олий ўқув юртларида ўтказилаётган кўчат экиш акциялари ёш авлодни атроф-муҳитга нисбатан масъул бўлишга ундаб келмоқда. Қувонарлиси бу жараёнга аҳолининг барча қатлами бирдек иштирок этиши яхши анъанага айланди.

Йиллар давомида шаҳарларда чиқиндилар билан боғлиқ масалалар фақат санитария нуқтаи назаридан кўрилган. Аммо эндиликда бундай ёндашув ўзгармоқда. Президентимиз қарори билан тасдиқланган «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси»да муҳим йўналишлардан бири – маҳаллаларни чиқиндилардан тозалаш ва уларни мунтазам назорат қилиш тизимини яратишдир.

Бу йўналишда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, ёшлар иттифоқи, хотин-қизлар қўмитаси каби ташкилотлар кенг жалб этилиб, аҳоли ўртасида чиқиндисиз ҳаёт тарзини тарғиб қилувчи акциялар ва ўқув семинарлари ўтказилади. Бу орқали фуқаролар чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва экологик тозаликни сақлаш маданиятини ўзлаштириш имкониятига эга бўлади.

Экологик маданиятни юксалтиришда ёшларнинг иштироки алоҳида ўрин тутади. Айниқса, олий таълим муассасалари талабалари томонидан ташкил этиладиган эковолонтёрлар ҳаракати бу борада амалга оширилаётган ишларда муҳим бўғин вазифасини бажаради. Эковолонтёрлар фаолияти доирасида дарахт экиш, тозалик акциялари, экологик флешмоблар ўтказилади ва аҳоли орасида соҳага оид фойдали маълумотлар тарқатилади. Бу ҳаракат нафақат талабаларнинг фаол фуқаролик позициясини шакллантиради, балки бутун жамиятни ижобий ўзгаришлар сари етаклайди.

Ўзбекистон Экологик партияси мазкур концепция доирасида амалга ошириладиган барча ташаббус ва ислоҳотларда фаол иштирок этади. Партия вакиллари томонидан қонунчилик ташаббуслари, жамоатчилик назорати ва аҳолини экологик ҳуқуқий билимлар билан таъминлаш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилади. Ҳудудларда экологик сессиялар, жамоат эшитувлари ўтказилади, «экологик маҳалла» ва «яшил ўртоқлик» каби дастурлар жорий этилади.

Агар бугун ҳар биримиз камида бир дарахт эксак, чиқиндини сараласак, фарзандларимизни табиатни севишга ўргатсак – демак, бу концепция қоғозда эмас, амалдаги самарали норматив ҳужжатга айланади. Пировард натижада «Яшил макон» лойиҳаси бутун жамият онгини ўзгартиришга хизмат қилади.

 

Севара ФАЙЗИЕВА,

ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар

Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар