Экоолам      Бош саҳифа

Табиатга меҳр- муҳаббат – ҳар бир инсон қонида мавжуд

Ўзбек халқида азалдан табиатга меҳр-муҳаббат, унинг неъматларини асраб-авайлаш, увол қилмаслик руҳида тарбиялаш анъана ва қадрият тусини олган.

Табиатга меҳр-  муҳаббат – ҳар бир инсон  қонида  мавжуд

Ҳаттоки, уч минг йиллик тарихга эга «Авесто» китобида ҳам ҳаёт унсурлари бўлган ер, сув, ҳаво, ҳаттоки жонзотларга озор етказмаслик борасида қимматли ўгитлар, панд-насиҳатлар келтирилган. Бу эзгу анъаналар бугунги кунгача халқимиз орасида сақланиб келаётгани ҳам она заминга бўлган муҳаббатнинг, табиатга бўлган эъзоз-эътиборнинг нақадар қадим илдизларга бориб боғланишини кўрсатади.

Бугун бу саъй-ҳаракатлар янгича руҳ ва кўламда давом этаётгани қувонарлидир. Президентимизнинг 2025 йил 15 май куни қабул қилинган «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори бунинг яққол ифодаси бўлди.

Мазкур ҳужжатга кўра, ҳар йили «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати, ҳар ойда 1 маротаба «Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз» шиори остида акциялар, ташвиқот тадбирлари ўтказилади.

2030 йилгача 3,3 млн нафар мактаб­гача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида экологик маданиятни шакллантириш, 4,2 млн нафар умумий ўрта таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланишига эришиш устувор вазифа этиб белгиланган. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилади.

Дарҳақиқат, табиатга меҳр-муҳаббат ҳар бир инсон қонида мавжуд. Ахир табиат инсонни шу заминда униб ўсишида ҳаёт кечиришида она каби бор меҳр-муҳаббатини ундан аямайди, саховат кўрсатади. Бунга жавобан инсон фарзанд онасини авайлагандек асраши, меҳр кўрсатиши шарт.

Кейинги вақтларда инсониятнинг табиатга дахл қилиши, унинг неъматларидан нооқилона фойдаланиши кучаймоқда. Инсон туфайли табиий мувозанат бузилди. Бунинг оқибатида табиатга мислсиз талафот етмоқда. Сув захиралари ифлосланиб, заминдаги ҳайвонот ва ўсимликлар олами ноёблашиб, биохилма-хиллик камаймоқда.

Аслида инсон ақл тафаккури қанчалик юксалмасин бир зумда рўй берадиган табиий офатлар олдида ожиз қолади. Шунинг учун ҳам бугун бутун жамиятда экологик маданиятни шакллантирмасак, эртага кеч бўлиши, табиатнинг қасоси жуда оғир кечиши ҳеч гап эмас.

Давлатимиз раҳбарининг қарори айни шу жиҳатлари билан ҳам нақадар долзарб ва муҳимдир.

Экологик тарбия аввало оиладан бошланади. Фарзандларимизга табиатга бўлган муносабатни тўғри тарбияласак биз келажакда экологик билимга эга авлодни вояга етказамиз. Экологик маданият ана шу билим ва тасаввурлар, экологик тарбия ва тарғибот негизида пайдо бўлади. Ана шундагина ҳар бир инсон ўзи меҳр берган уйни, маҳаллани, юртни ва она табиатни асраб-авайлашга интилади ва обод қилишга ҳаракат қилади.

Носир ҲАЛИМОВ,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔53

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар