Иқлим      Бош саҳифа

Қадимий дарахтлар нега камайиб кетди?

Яқинда халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинган қарорга кўра, маҳалла, кўча, дала чети, йўл бўйларида, канал ва коллекторлар атрофида 10 миллион туп гужум экиш бўйича уч йиллик дастур қилинадиган бўлди. Бу ерларда тут ва жийда ҳам кўпайтирилади.

Қадимий дарахтлар  нега  камайиб кетди?

Қуйи Амударё минтақасида барқ уриб гуркираб ўсиб турган қулоч етмайдиган гужум, тут, тол ва жийда дарахтларини одамлар асраб-­авайлашган. Битта дарахт қуригани учун кесиб ташланадиган бўлса, ўрнига дарҳол худди шу дарахтдан экиб қўйишган. Негадир, у пайтларда яшнаб турган дарахтларни кесиб ўтин қилишмаган. Фақат анча кексайиб, қуриб қолганидан сўнггина ўтинга яроқли деб топишган.

Очиғи, сўнгги 20-30 йил ичида воҳада қадимий дарахтларни экиб кўпайтиришга етарли эътибор қаратилмай қўйган эди. Оқибатда, уларнинг ноёб турлари йўқолиб кетиш хавфи остида қолди. Буни қишлоқларнинг, шаҳарларнинг кўрки бўлган катта-катта, баҳайбат, виқорли дарахтларнинг йўқолиб кетганидан ҳам билиш мумкин. Шаҳарлардаги дарахтлар кўп қаватли уй-жой қуриш баҳонасида кесиб ташланди.

Хоразмда олдинлари иморатлар қиблага қаратиб қурилиб, орқа томонида каттагина ҳовуз, ҳовуз атрофига ўнлаб гужумлар экиларди. Бу гужумлар ерга тангадек соя туширмасди. Бундан ташқари, гужум иқлими жазирама бўладиган воҳада салқин эпкин бағишлаб турарди. Момоларимиз ҳовуз ичида эса оғзи маҳкам қилиб бекитилган тулумларда чакки, сариёғ, қатиқ, сут каби маҳсулотларни сақлашарди. Ҳовузнинг муздек сувида бу маҳсулотлар музлатгичда турганидан ҳам аъло даражада ўз таъмини сақлаб турарди. Ҳовузнинг намчил ҳавоси кишига тетиклик бахш этар, жазирама иссиқни ҳайдарди.

Ўша пайтларда уйларнинг остонасигача дарахт экиларди. Ҳозир қишлоқ билан шаҳарнинг фарқи қолмади ҳисоби... Уйлар турнақатор, олдинги кўм-кўк дарахтлар йўқ ҳисоби. Дарахт экилмаган кўчаларда иссиқ ҳарорат одамни ланж қилиб ташлайди.

Анча шўрланган вилоятнинг бир қатор ҳудудларига жийда дарахти экилса, шўрни ўзига тортиб олиб, ерни мўътадил сақлаш хусусияти борлигини айтишарди боболаримиз. Надоматлар бўлсинки, ҳозирги пайтда бу дарахт деярли йўқолиб боряпти. Жийда мевасининг фойдали хусусиятларидан бехабар авлодлар негадир бу дарахтни кескин камайтиришга эришишди.

Кўҳна воҳанинг миллий дарахти саналган гужум ҳам сувсизликка чидамли саналади ва узоқ умр кўради. Юз ва юз йилдан ҳам кўпроқ яшнаб туради. Гужум дарахтини шўр ергами, қумлоққами, тошлоққами – қаерга эксангиз ҳам кўкариб кетаверади. Қисқаси, у жой танламайди. Шўрланган воҳа экологиясини асраб қолишда гужум дарахтининг фойдаси жуда катта. Бу дарахтнинг япроқлари кўплиги ва тукчалар билан қоплангани сабабли қуёшдан келадиган иссиқликни бартараф этади. Бундан ташқари, гужум туп­роқни эрозиядан сақлайди. Жазирама ёзда иссиқни қайтариб салқин ва мўътадил ҳаво бағишлаши билан бирга инсон учун зарур бўлган кислород ишлаб чиқаради, чангларни тутиб қолиб ҳавони тозалаб беради.

Хоразмнинг қадимий дарахтлари ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун тўқсон ёшни қоралаб қолган отахонга мурожаат қиламиз:

– Гужумни қорамон дарахтига пайванд қилинса, унинг умри янада узаяди, – дейди узоқларга тикилиб қолган Бобожон ота. – Бу ноёб тур дарахтга келадиган ҳар қандай касалликни баратарф этиб, уларни сақлаб қолишимиз шарт. Аммо кейинги йилларда гужумларга қаров бироз пасайгандек назаримда. Гужумлар минг йиллик дарахтлардир! Улар ўлкани совуқдан тўсади, ёзнинг иссиғидан сақлайди. Арча деган дарахт яқин йилларда пайдо бўлди. Бу бизнинг иқлимга тўғри келмайди. Лекин нимагадир шуни экаверадилар, экаверадилар. Қуриб қолса, яна ўрнига арча экадилар. Ундан кўра атиги биттагина гужум экилса, шу гужум ўнта арчанинг ўрнини боса оладику!

– Қора тол дарахти бош оғриққа шифо бўлади, – дейди отанинг сўзини қувватлаб 79 яшар Назира момо. – Қадимда ёзнинг иссиғида қуёш нурларида кўпроқ ўйнаб, офтоб урган, иссиқдан ҳар хил тошмалар тошган болаларни қора толнинг новдаларини майдалаб қатиққа солиб аралаштириб, чўмилтирганмиз. Толнинг новдалари иссиқ урганни олади-да. Шундан сўнг болажонлар дарҳол соғайиб кетишарди. Бундай аралашма қандли деабет касаллигида чанқоқни қондирувчи саналади.

Пиру бадавлат кексаларнинг сўзлари ҳақ!

Сўнгги 20 йилда қадимий ва шифобахш дарахт­ларнинг камайиб кетишига сабабчи бўлдик. Хоразмнинг шўрхок тупроғини мўътадиллаштириб турадиган миллий дарахтларни экиш бугуннинг кечиктириб бўлмайдиган вазифасидир.

Ҳар бир вилоятнинг ўзига хос иқлими бўлади. Ана шу иқлимга мос равишда дарахт кўчатлари ўтқазилиши керак. «Яшил макон» умуммиллий дас­тури доирасида қақроқ ерларга, кўчаларга арча ва бошқа дарахтлар экилади. Аммо, сувсизликдан улар қуриб қолади. Экилган ниҳолларнинг қуриб қолмаслиги учун сувсизликка чидамли дарахтлар экилса, фойдадан холи бўлмас эди.

 

Феруза ТАНГРИБЕРГАНОВА,

журналист




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар