Саломатлик      Бош саҳифа

Қулоғингизни беркитинг, яна бир экологик фожиа

Унинг даражаси ортгани сайин атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсири кучаяверади

Қулоғингизни  беркитинг,  яна бир  экологик фожиа

Шовқин ёки илмий атама билан айтганда – акустик ифлосланиш, инсон саломатлигига зарар етказмайдиган, аммо зимдан асабни емирадиган энг хавфли экологик таҳдидлардан биридир. Унга кўзга кўринмас, аммо ҳаётни оғирлаштирувчи экологик муаммо сифатида қараш аллақачон бошланган.

Ҳар куни биз турли товушларга дуч келамиз. Товушлар оддий ва безарар кўриниши мумкин, аммо улар аслида экологиянинг энг бефарқ қолдирилган, инсонлар ҳаётига хавф солувчи жиддий ифлосланиш манбаларидан биридир.

Шовқин қадимдан инсонлар эътиборида бўлган. Ўрта асрларда ҳатто шовқин жазолаш воситаси сифатида ҳам қўлланилган. Шунга кўра бир неча соат ортиқча шовқинли муҳитда бўлиш бир неча кунгача ўзининг салбий таъсирини сақлаб, инсон меҳнат фаолиятининг пасайишига сабаб бўлади. Бу нафақат инсоният, балки бутун экотизим учун хавф туғдиради. Жисмларнинг бир-бирига урилиши, ишқаланиши ва мувозанат ҳолатининг бузилиши натижасида ҳосил бўлган ҳавонинг эластик тебраниши ҳаракати қаттиқ, суюқ ва газсимон муҳитда тўлқин ҳосил қилиб тарқалади. Узоқ муддат юқори даражадаги товуш таъсири остида бўлиш эшитиш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Бунга баъзан кимёвий заҳарланиш каби аста-секин ва доимий таъсир этувчи ҳаёт учун хавфли омил сифатида қаралади.

Мамлакатимизда замонавий шаҳар шароитида экология муаммоси бугунги кунда кескинлашмоқда. Ҳозир шаҳар аҳолисининг муаммолардан бири шовқин бўлиб, кундалик ишлаб чиқаришда, транспорт, дам олиш ва исталган вақтида доимий ва даврий шовқинга дуч келмоқдамиз. Шу сабабли, шаҳар муҳитини ўрганиш ва унга турли техноген ресурсларнинг таъсирини камайтириш долзарб вазифадир. Шовқиннинг даражаси ортиб боргани сайин атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсири ҳам ошиб бормоқда. Оқибатда, инсонларда турли хасталиклар, ҳатто тажовузкор хатти-ҳаракатлар ва эшитиш қобилиятининг пасайиши кўп кузатилмоқда.

Урбанизация жараёнлари тобора кучайиб, шаҳарлар кўлами ўсиб боряпти. Бунинг натижасида шаҳар ҳудудларида атроф-муҳитга доимий шовқинли ифлосланишнинг инсон саломатлиги ва меҳнат самарадорлигига сезиларли таъсири исботланган. Эҳтимол, бу масала айрим кишиларга жуда жўн туюлиши мумкин, лекин муаммога жиддий ёндашилса, шовқинларнинг инсон саломатлигига кўрсатадиган таъсири илмий жиҳатдан ўрганилса, кўпчилик бу фикрларга қўшилиши табиий.

Боз устига, катта шовқин таъсирида инсоннинг асаб тизимлари чарчайди, эшитиш фаолиятининг сусайишига сабаб бўлади. Узоқ вақт давом этган ёки жуда баланд шовқин кишининг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Ҳозирги замон илмий-техника тараққиёти шароитида шовқин ташқи муҳитнинг жиддий салбий омилларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳолни била туриб, томошабин бўлмайлик. Тўғри, кўпчилигимиз шовқин-суронларга жуда яқин бўлган жойларга яшашимизга тўғри келади. Уни кўрмаслик эса келгуси авлод саломатлигига хиёнат, дейиш мумкин.

Шовқиннинг зарарли таъсири фақат инсонлар билан чекланмайди. Қушлар, ҳайвонлар ва ҳатто ҳашаротлар ҳам бу ифлосланишдан азият чекмоқда.

 

Масалан, қушлар ўзининг йўналишни аниқлаш ва алоқа тизимини шовқинли ҳудудларда йўқотади. Баъзи балиқлар шовқин туфайли кўпайиш жойини тополмайди, ўрмон ҳайвонлари миграция йўналишини ўзгартиради, бу эса экотизим мувозанатига зарар етказади.

 

Бугун акустик ифлосланиш таъсирини камайтириш учун турли чораларни амалга ошириш жуда долзарб ҳисобланади. Аввало, шовқин изоляциясига эътибор қаратиш зарур. Бунда биноларни овоз ютувчи материаллар билан қоплаш ҳам яхши самара беради. Энг муҳими, аҳоли яшаш жойлари ва шунга туташ мавзеларда яшил ҳудудларни кўпайтириш акустик ифлосланишни бартараф этишда ҳам катта аҳамиятга эга. Яшил ҳудудлардаги дарахт ва буталар шовқинни 30 фоизгача камайтириш имконига эга. Шунингдек, қурилиш, транспорт ва саноат фаолиятини назоратга олиш, шовқинга қарши қонунчиликни кучайтириш, жамоатчиликни мазкур хавфдан хабардор қилиб бориш каби омиллар ҳам бу экологик хатарга қарши курашишда муҳим саналади. Бу ишларнинг амалга оширилишини фақат давлат масъулиятига юклаб қўйиш эмас, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши ниҳоятда зарурдир.

Шовқинли ҳаётга кўникиш бу уни ҳал этишдан воз кечишдир. Акустик ифлосланишга қарши туриш ҳар бир инсоннинг ички оғриқни ҳис қилишини англатади. Ҳаётимизда хотиржамлик ва ҳаловатга эришиш йўлидаги ҳаракатларимиз акустик ифлосланишга бўлган муносабатимизда акс этади. Ҳа, ўзимиз, оиламиз ва она табиат учун тинчликни асрашга бефарқ бўлмайлик!

 

Сарвар АШУРМАҲМАТОВ,

СамДУ докторанти




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔150

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔99

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар