Азалдан Хива шаҳри ва туманини сув билан таъминлаш катта муаммо бўлиб келган. Бунга ҳудуднинг Амурадарёдан бироз узоқда, Қорақум этакларида жойлашгани сабаб бўлса керак. Саккиз аср муқаддам яшаб ўтган шоир ва баҳодир Паҳлавон Маҳмуд Полвонёп ариғи қазилишига бош бўлиб, Хивани сув билан таъминлагани кўп ривоятларда таъкидланади.
Шу боисдан ҳам унинг номи воҳада то ҳозирга қадар эъзоз билан тилга олинади. Салкам юз километрли Полвонёп канали эса бугунги кунда ҳам энг катта сув тармоқларидан бири сифатида Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Янгиариқ, Хива шаҳар ва туманларини сув билан таъминлаб келмоқда.
Халқимизда сув келтирган одам жуда азиз саналади. Экологик партиядан халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати Зайнаб Абдуллаевага аҳоли мурожаат қилиб, сув танқислиги муаммосини ҳал қилишда ёрдам сўради. Юрагида ўти бор депутат енг шимариб ишга киришганида кўпчилик масаланинг ижобий ҳал қилинишига унчалик ишонмаган ҳам эди. Айниқса, «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алишер Боғбеков депутат билан суҳбатлашаркан, аҳоли томорқасидаги экинлар сувсизликдан қуриш даражасига бориб қолганини ачиниш ҳисси билан гапирган эди.
Зайнаб Абдуллаева муаммони жойига чиқиб ўрганди. Маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи хўжаликлараро «Қумёп» каналининг лойқа чўкиши оқибатида ўтказувчанлиги пасайиб кетгани аниқланди. Оқибатда, фуқаролар томорқа ерларига сув етиб боришида катта муаммолар юзага келган. Қарс икки қўлдан деганларидек, Зайнаб Абдуллаева муаммони бартараф қилиш мақсадида халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Ғафуржон Эшчанов билан маслаҳатга обдан «тўн кийдирди». Ғафуржон Эшчанов тезда тегишли ташкилот масъулларини жалб этгач, каналнинг 2,5 км қисмида қазиш-тозалаш ишлари бошланиб кетди.
Хива шаҳар ҳокимлиги ҳам қараб ўтирмади, қазиш техникаларини ишга солиб юборди. Вилоят Кенгаши депутати Ғафуржон Эшчанов 500 литр ёқилғи маҳсулотини ўз ҳомийлиги ҳисобидан ёрдам сифатида қазиш жараёнида иш кўрсатган техникаларга сарфлади. Қарабсизки, Хива шаҳрининг бир қанча маҳаллаларига сув равон оқиб кириб, томорқалар суғорила бошлади.
Халқимизда «Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади» деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилишда астойдил ҳаракат қилинса, уларнинг ечими, албатта топилади. Бунинг учун эса, Зайнаб Абдуллаева ва Ғафуржон Эшчановларга ўхшаган тадбирли ва шижоатли бўлиш лозим.
Эрпўлат БАХТ
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил