Иқлим      Бош саҳифа

Қушларнинг хотиржам парвози – ҳаёт ўз йўлига қайтмоқда

Ҳар йили минглаб қушлар осмон узра саёҳатга отланади. Улар қутб­лардан экваторгача, тоғу тошлардан саҳроларгача, денгизлар ва чўлларни босиб ўтиб, минглаб километрларни учиб ўтишади. Бу буюк парвозлар қушлар миграцияси табиатнинг энг буюк мўъжизаларидан бири саналади.

Қушларнинг  хотиржам парвози – ҳаёт ўз  йўлига қайтмоқда

Миграция – бу инстинкт эмас, бу ҳаётнинг ўзи. У туганмас ирода, синовлар, фидокорлик ва яшашга бўлган интилишни ўзида мужассам этган ноёб жараёндир. Ҳар бир парвоз бу – ғалаба. Ҳар бир қанот қоқиши яшаш учун курашдир.

Юртимизда ана шу буюк миграция­нинг энг ёрқин саҳналари Оролбўйи миллий табиат боғи ҳудудида рўй беради. Орол фожиаси ортидан чўккан умидлар ўрнини энди яшиллик, ҳаёт ва қушлар билан тўлган осмонда янги нафас эгалламоқда.

Оролбўйи миллий табиат боғи оддийгина қўриқхона эмас. Бу – тикланаётган табиатнинг тимсоли. Бу – инсон ва табиат ўртасидаги янги, ҳушёр муносабатнинг намунаси. Бу ерда қушлар сув топади, жуфтлашади, ҳаётини давом эттиради. Бу ер – уларнинг йўлидаги халоскор маскан.

Баҳор ва кузда бу ҳудудга келадиган қушлар орасида она табиатимиз фахри, поклик ва гўзаллик тимсоли бўлмиш оққушларни учратасиз. Уларнинг сузиб юриши Орол сувларига ҳаёт қайтганидан дарак беради.

Жингалак сақоқушлар – камёб, ҳимояга муҳтож, аммо жасоратли турна. Улар Орол осмонида парвоз қилса, демак, ҳаёт ўз йўлига қайтмоқда.

Ўрдаклар ва ғозлар – тўдалаб учади, сув бўйларида гавжумлик, ҳаракат ва ҳаёт бахш этади.

Бу қушлар нафақат биологик хилма-хиллик, балки Оролнинг келажагига бўлган ишончимизни мустаҳкамловчи белгидир. Ҳар бир қанот қоқиши янги тонгга, яшил келажакка интилишдир.

Бугун Оролбўйи миллий табиат боғида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Миграцияни кузатиш, қушлар учун хавфсиз муҳит яратиш, уларнинг сони ва ҳолатини назорат қилиш – буларнинг бари экотизимнинг мувозанатини тиклаш йўлидаги муҳим қадамлардир.

 

Муратбай ШАМШЕТДИНОВ,

«Оролбўйи» Миллий табиат

боғи илмий котиби




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар