Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилОлимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ер юзида мавжуд бўлган сув захирасининг атиги уч фоизигина ичишга яроқли экан. Тасаввур қилинг, қолган тўқсон етти фоиз сувни истеъмол қилиб бўлмайди.
Биз эса ичимлик сувни тинмай исроф қиламиз. Кранлардан шариллаб келаётган зилол сув соатлаб беҳуда оқиб ётганида, биз у билан томорқа суғориб ёки машина ювиб турганимизда, айни дақиқаларда дунёнинг қаеридадир одамлар бир томчи сувга зор бўлиб, ташналикдан жон бераётганини ўйламаймиз.
Бир пайтлар Зарафшон Бухоро воҳасини тиккасига кесиб ўтиб, Қоракўл ва Олотгача келган экан. Кейинчалик унинг суви камайган, бу ҳудудлардаги аҳоли сувсизликдан азият чекавергач, ҳукумат «Ҳамза» насос станциясини бунёд этиш ҳақида қарор қабул қилган. Бу улкан иншоот 1958-1964 йилларда бунёд этилди. Бугун ушбу насос станцияси Бухоро, Навоий ва Қашқадарёнинг катта қисмини Амударё суви билан таъминлаб турибди. Шу боисми, баъзан бизга сув захираси туганмасдай туюлади. Лекин, аслида бундай эмас.
Бир муборак ҳадисда «Агар денгиз бўйида турган бўлсанг ҳам, бир томчи сувни исроф қилма», дейилган. Биз-чи, тонналаб сувни ўйлаб-нетиб ўтирмай оқизиб юбораверамиз.
Сув – табиатнинг чинакам мўъжизаси. Сувда ўзини-ўзи поклашдек ноёб хусусият бор экан. Сув молекуласи ичидаги атомнинг ядроси ҳам, унинг атрофидаги протон ва нейтронлар ҳам катта тезликда айланиб, ўз таркибига қўшилмоқчи бўлган «бегона» атомларни четга суриб ташлар экан.
Агар дарё ва сойларга синчиклаб қарасангиз, унинг соҳиллари аксар пайтларда лойқа ва хас-хашакка тўлган бўлади. Сув лойқани ва хашакларни четга суриб, ўзини тозалаб туради.
Ўспиринлик пайтларимизда мактабдан сўнг ярим кун далага чиқиб ишлардик. Ғўза ҳам суғорганмиз. Ўшанда қизғиш, бўтана ва лойқа сувнинг таъми жуда тотли туюларди, кексароқ деҳқонлар шу сувдан чой қайнатишарди, биз эса бемалол ҳовучлаб ичаверардик. Бугун баъзан адабий учрашувларга борганимда ёшлар «Илк ёзган шеърингизни эслай оласизми?» деб сўрашади. Олдинлари эслолмасдим, сўнг чуқурроқ ўйладим ва хотирам осмони ёришди: илк шеърим сув ҳақида эди.
Сув – бу табиатнинг яширин сири
Тиниқми, лойқами, барибир сув-да,
Томчига зор бўлган лаблар шивири
Боболар кўз ёши бордир бу сувда...
Янглишмасам, бу сатрларни ёзганда саккизинчи ё тўққизинчи синфда ўқирдим.
Сув тирик жонзот, у жуда нозик ва сезувчан яратиқ. Олимлар тажриба қилиб кўришган: учта идишга бир манбадан олинган сув қуйиб, биринчи идишга фақат ширин сўзлар ва ёқимли мусиқаларни эшиттиришган. Иккинчи идишга нуқул ёмон сўзлар ва шовқин-суронли, жазавага тўлиқ мусиқалар йўналтирилган. Учинчи идишга тегишмаган. Энди натижани қаранг: биринчи идишдаги сув янада тозариб, шаффоф ва зилол бўлиб қолган. Иккинчи идишдаги сув бир ҳафтадан сўнг қорайиб, ичида алланима балолар пайдо бўлган. Учинчи идишдаги сувнинг ҳолати ўзгармаган.
Сув – ҳаёт манбаи, деган гапнинг сийқаси чиқиб кетган, аммо бор ҳақиқатдан тониб ҳам бўлмайди. Фалакиётчи олимлар коинот бағридан ҳаёт мавжуд бўлган сайёраларни излашганда, энг аввал, унинг атмосферасида кислород, планетанинг бағрида эса сув бор-йўқлигига эътибор қаратишади. Ана шу икки унсур – кислород ва сув тирикликнинг бирламчи шарти.
Олти ойча бурун бир даврада ўтирганимизда тарихдан, бўлиб ўтган иккита жаҳон урушининг бошланиш сабабларидан гап кетди. Кимдир сўради:
– Шоир, нима деб ўйлайсиз, Худо кўрсатмасин, мободо Учинчи жаҳон уруши бошланса, у нима мақсадда бўлади?
– Тоза ичимлик сув учун уришадилар, – дедим ўйлаб ўтирмай. Ҳа, суҳбатдошим таъкидлаганидек, бу балодан Яратганнинг ўзи асрасин!
Инсон зоти шунақа, у атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга унчалик ҳам эътибор беравермайди. У ўз тирикчилиги билан овора. Бироқ унинг ва зурриётларининг ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган сув захираларининг камайиб бораётгани, тоза ҳавонинг тобора ифлосланаётгани билан заррача иши йўқ.
Бир пайтлар ғўза суғорадиган деҳқонларни руҳлантириш учун «Сув – зар, сувчи – заргар» деган шиорларни осиб қўйишарди. Энди ўйласам, бу шунчаки ҳамду сано ва рағбат эмас экан. Заргар тиллани нечоғли аяб, тежаб-тергаб ишлатса, инсон ҳам сувни шунчалик қадрлаши, авайлаши лозим экан. Таассуфки, ҳаётда кўпинча «Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ» мақолининг амалдаги исботини кўрамиз.
Агар инсон эртанги наслларнинг фаровонлигини ўйласа, сувни бугун қадрлаши, тежаши лозим. Билакс, ер юзидаги саноқсиз электр станцияларини юргизиб, оламни чароғон этаётган, сарҳадсиз далаларни суғориб, жаннатга айлантираётган бебаҳо неъмат – оддийгина сувнинг уволига қолиши ҳеч гап эмас.
Абдунаби ҲАМРО,
Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси аъзоси
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил