Табиат      Бош саҳифа

Илон Ейдиган ҳайвон

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи турфа хил манзараларга бойлиги билан ажралиб туради. Бу ерда паст ёки баланд текисликларни ҳам, баланд қирларни ҳам, кўллар ва ҳайратланарли чинкларни ҳам кўриш мумкин. Устюрт плотаси билан текисликни ажратиб турадиган жойда ана шу чинклар худди афсонавий деворлар каби узоқ масофаларга чўзилиб кетади.

Илон  Ейдиган  ҳайвон

Дарҳақиқат, она табиатда чинкларнинг биз билган ва билмаган ўзига хос муҳим вазифаси мавжуд. Бу ҳақда кўпчилик унчалик яхши билмайди. Шу боис уларни оддий ер ўпирилишидан пайдо бўлган ҳодиса натижаси, деб ўйлайди.

Ҳа, чинклар ер ўпирилишидан пайдо бўлгани рост. Бу ҳодиса эса чинкларни табиатнинг турфа қушлари ва ҳайвонлари, шунингдек, судралиб юрувчи жониворлар учун олтин бешик вазифасини ўташи учун шароитларни вужудга келтирди.

Эътибор бериб қаралса, чинклар бағрида худди қадимий қалъалар шинаклари каби катта-кичик тешиклар мавжудлигини кўриш мумкин. Ана шу тешиклардан минглаб қушлар, ҳайвон ва судралиб юрувчилар уя сифатида фойдаланади ва бу ерда бола очиб, ўзидан насл қолдиради. Юмронқозиқ, бўрсиқ, тулки, қўшоёқ ҳамда ҳар хил қушлар ва илонлар учун ана шу чинклар осойишта макон саналади.

Баҳор охирлари ёки эрта кузак сайғоқларнинг куюкиш палласи ҳисобланади. Ана шундай пайтда бу беозор жониворлар Устюрт чинклари атрофида гала-гала бўлиб юришади. Албатта, бунинг ўзига хос сири бор.

Кўпчилик мутахассисларга маълумки, кийиксимонлар оиласига мансуб жониворлар йилда бир марта илон ейиш ҳолатини бошдан кечиради. Бу ҳолат Устюрт сайғоқларида ҳам такрорланади.

Одатда уч ёшдан ошган ҳар бир сайғоқ йилда бир марта майдароқ илонни тутиб кавшаб еб юборади. Бунга эса уларнинг организмида зарур моддаларнинг етишмай қолгани сабаб бўлади.

Жонивор илонни еганидан сўнг кўзи қаттиқ ёшланади. Бу ёш кўзи атрофида бир неча кундан кейин қотиб қолади. Одамлар худди шу кўз ёшни «тарёки говкуҳий» дейдилар ва ундан заҳарларни даф қилиш учун фойдаланишади. Бу тарёк айнан зидди заҳардир. Яъни ҳар қандай заҳарга қарши эм бўлади. Ўтмишда кийик ва сайғоқлар кўз ёшидан олинган модда жуда қимматбаҳо дори саналган ва олтин баҳосида фақат бой-бадавлат одамларгагина сотилган.

Дарҳақиқат, табиатнинг ўзи меҳрибон ва доно табиб деб бежиз айтилмаган. Унда яшаётган даррандаю паррандаларнинг меҳрибонлигини эса таърифлаб адо қилиш қийин.

 

Темирбек ИЗИМБЕТОВ,

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи инспектори




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар