Табиат      Бош саҳифа

Музликлар эриши 2 миллиард кишини сувсиз ва озиқ-овқатсиз қолдиради

Австрия музликлари мисли кўрилмаган даражада тез эримоқда: экспертларнинг прогнозларига кўра, 40-50 йилдан кейин улардан асар ҳам қолмайди. Музликлар сувнинг табиий резервуари вазифасини бажаргани, иқлимни совитиши ҳамда кўплаб ҳайвон ва ўсимликлар учун яшаш муҳитини ҳосил қилгани боис экотизимда муҳим роль ўйнайди.

Музликлар эриши  2 миллиард кишини  сувсиз    ва озиқ-овқатсиз  қолдиради

Австрия Алп клуби маълумотларига кўра, 2024 йилда музликлар ўртача 24,1 метрга эриган – бу кузатувлар тарихидаги энг юқори учинчи кўрсаткич. Айниқса, Алп тоғларидаги Отзтал музликлари тез эримоқда – уларда эриш кўрсаткичи 230 метрни ташкил этган. Бунга аномал иссиқлик ва ёғингарчиликнинг етишмаётгани сабаб бўлмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, энди музликларни сақлаб қолишнинг имкони йўқ. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, музликларнинг йўқолиши кўллар сони ошишига, хавфли тош кўчкилари бошланишига ва экотизимнинг бузилишига олиб келади. Шу боисдан БМТ 2025 йилни Музликларни ҳимоя қилиш халқаро йили деб эълон қилган, 21 март эса Халқаро музликлар кунидир. Бироқ экспертларнинг фикрича, ушбу ташаббуслар вазиятни эндиликда ўзгартира олмайди.

Шунингдек, ЮНEСКО томонидан 21 март – Бутунжаҳон музликлар куни муносабати билан эълон қилинган янги ҳисоботида музликларнинг эриши 2 миллиард кишининг сув таъминоти ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақида сўз боради.

Ҳисоботда Ер сайёрасидаги муз қопламлари тез эриб бораётгани кўплаб минтақаларда сув таъминоти ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, музликларнинг эриши натижасида дунёдаги суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг учдан икки қисми аллақачон зарар кўрган, яқин келажакда эса бу жараён 2 миллиард кишига таъсир қилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда қор қопламларининг эриши энг юқори суръатда кечмоқда. Айниқса, Норвегия, Швеция, Анд тоғлари ва Шарқий Африкадаги музликлар глобал исишдан жиддий зарар кўрган. Масалан, 1998 йилдан бери Анд тоғларида музликларнинг қарийб ярми эриб кетган. Алп ва Пиреней тоғларида эса юқоридаги давр ичида музликларнинг тахминан 40 фоизи йўқолган. ЮНEСКОнинг сув ресурслари бўйича директори Абу Аманига кўра, музликларнинг эриши Ер юзасининг ёруғликни қайтариш қобилиятини пасайтиради ва бу глобал исишни янада тезлаштиради.

Қайд этилишича, музликларнинг эриши одамларнинг сув ва озиқ-овқат билан таъминланишига бевосита таъсир кўрсатади. Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ҳам хавф остида. Масалан, АҚШда Колорадо дарёси ҳавзаси 2000 йилдан бери қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Глобал исиш натижасида ёғингарчилик тобора кўпроқ қор эмас, балки ёмғир шаклида ёғмоқда. Шу сабабли сув ерга тез сингиб, ерости манбаларини тўлдиришга улгурмаяпти.

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле вазиятни фавқулодда ҳолат деб атади ва музликларни сақлаб қолиш бўйича зудлик билан чора кўришга чақирди.

 

Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар