Табиат      Бош саҳифа

Чиқинди мойлар қаерга сингиб кетмоқда?

Атроф-муҳитга катта зарар етказаётган ушбу ҳолат юзасидан мутасаддилардан ва депутатлардан изоҳ кутамиз

Чиқинди  мойлар қаерга  сингиб  кетмоқда?

Кўчаларимизда транспорт воситалари кўпайгандан кўпаймоқда. Албатта, бу яхши, халқимиз учун катта қулайлик яратади, манзилимизни яқин, оғиримизни енгил қилади. Лекин улардан чиқаётган заҳарли тутун ҳавони қанчалик заҳарлашини яхши биламиз. Аммо ҳозир гап бу ҳақида эмас. Биз автотранспорт воситаларидан чиқаётган, кўпчилик унчалик аҳамият бермаётган яна бир хавфли чиқинди масаласига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Автомобилингиз мотори мойини қанча вақтда алмаштирасиз? Тахминан 2-3 ойда, тўғрими? Қанча яроқсиз мой чиқади? Ўртача 3-4 литр. Яроқсиз ҳолга келган бу мой қаерга ташланиши ва унинг экологияга зарари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Менимча йўқ. Негаки, бу тўғрида мен ҳам ҳеч қаердан бирор одамдан бу ҳақда эшитмаганман.

Мой алмаштириш устахонасига борганимда автомобиллардан чиққан мана шундай яроқсиз мойлар тўпланадиган катта бочкага кўзим тушдию, шу хусусида ўйлай бошладим. Усталар бу мойларни нима қилишига қизиқдим. «Айрим вақтларда қурилишда ишлайдиганлар олиб кетади. Цемент-бетон қуйишда қолиплар ёпишиб қолмаслиги учун ишлатишади. Бошқа вақтларда шунчаки тўкиб юборамиз. Аслида буни ёқиш ҳам мумкин. Аммо шунча мойни ёқиб тугатиб бўлармиди. Ҳиди ўта бадбўй, тутуни қоп-қора бўлгани боис теккан жойини қорайтиради», деган жавобларни олдим.

Яроқсиз мойлар ёқиб юборилганда атмосферага, тўкиб юборилганда эса тупроққа, шунингдек, инсон саломатлигига етказадиган зарарлари тўғрисидаги маълумотларни изладим.

Ерни яроқсиз қилади

Автомобиль моторидан чиққан мой таркибидаги нефть углеводородлари тупроқ микроорганизмларига жиддий зарар етказади. Микроэлемент ва организмлар фаоллигини пасайтириб, уларнинг сонини қисқартиради. Бу эса, ўз нав­батида, тупроқнинг бутунлай касалланишига, яроқсиз ҳолатга олиб келади. Ифлосланишнинг юқори даражаси уруғларнинг униб чиқишига тўсқинлик қилиши ва ўсимликлар ўсишини ҳам тўхтатиб қўйиши мумкин.

 

Сувга салбий таъсири

Бир литр чиқинди мой тонналаб сувни ифлослантиради. Тупроқдаги чиқинди мой бензол ва толуол каби хавфли нефть углеводородлари билан ерости сувларига зарар етказади. Шунингдек, сув экотизимларига таҳдид солиши ва денгиз организмларида заҳарли моддаларнинг биоаккумуляциясига олиб келиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, нефтнинг ёмон эрувчанлиги сув юзасида юпқа плёнка ҳосил қилади, бу кислород миқдорини камайтириш билан сувости дунёси ҳаётига жиддий зарар етказади.

 

Атмосферага зарари

Яроқсиз мойларни ёқиш атмосферага жуда зарарли ифлослантирувчи моддаларни чиқариб, ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўлади. Уларнинг ёниши натижасида ажралиб чиқадиган заҳарли газлар инсон саломатлиги учун ҳам хавфлидир. Ушбу ифлослантирувчи моддалар нафас олиш муаммолари ва бошқа касалликларга олиб келади. Иммунитетнинг пасайиши, саратон хавфининг ошиши, жигар ва ўпка муаммолари айнан шу сабаб кучайиши мумкин.

Хориж хабарларида бир қанча давлатларда нефть ва нефть қолдиқлари жуда жиддий муаммоларни келтириб чиқаргани, қайсидир кемадан денгизга тўкилиши ёки қуруқликда ҳам маълум бир ҳудудни бутунлай абгор ҳолатга келтириб қўйгани тўғрисидаги ахборотларга кўп бора дуч келганмиз. Шу сабаб бир неча мамлакатларда нефть қолдиқлари ҳамда маҳсулотларининг атроф-муҳитга етказиши мумкин бўлган зарарларининг олдини олиш тўғрисида баҳсли мунозаралар, илмий изланишлар олиб борилади.

Мамлакатимизда бу борада бирор тартиб ўрнатилганми? Очиғи, автотранспорт воситалари моторидан чиқаётган чиқинди мой утилизацияси бўйича бирор тартиб ёки мезонлар қабул қилингани ҳақида бирор маълумот топа олмадик.

Бу мавзуда бирорта масъул орган огоҳлантириш билан чиққанини ҳам эшитмаганмиз. Ҳолбуки нефтни саноатлашган тарзда қазиб олиш ишлари Ўзбекистонда 1885 йилда бош­ланган. Демак, углеводородлар хом ашёсини қайта ишлашда бир асрлик тажрибага эгамиз. Қизиқтираётгани, ҳар қандай чиқиндини қайта ишлаш орқали экологик муаммога ечим топишга ҳаракат қилинаётган бугунги паллада нима учун суюқ чиқиндилар тўғрисида ҳеч ким сўз очмаяпти? Ҳеч бўлмаганда автоустахоналардан чиқаётган бочка-бочка чиқинди мойларни қайта ишлаш ёки тўғри утилизация қилиш масаласини тартибга олиш вақти келмадими?

Бизнинг мамлакатимизда нархи тиллога тенглаштириладиган нефть ва нефть маҳсулотларининг бир томчиси ҳам чиқитга чиқмайди, дейишингиз мумкин. Аммо, уларнинг қанчаси шунчаки печкаларда ёқилиб, атмосферага зарар етказаётган, қанча тупроқ ва сувни ифлослантираётган, бир сўз билан айтганда табиат кушандасига айланаётган бўлиши ҳеч гап эмас. Кимларнингдир яширин даромад манбаи бўлиб, ёпиғлиқ қозон ёпиқлигича қолаётгандир эҳтимол...

Ушбу масалада мутасадди вазирликлардан, қолаверса, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси депутатларидан изоҳ кутиб қоламиз.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

Ўзбекистон Журналистлар

уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔6

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔5

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔4

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 6    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 5    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 4    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 28    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 33    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар