Иқлим      Бош саҳифа

Фақат полиэтилен пакетлар эмас, тунука идишларни ҳам тақиқлаш мавриди келди

Бугун маиший чиқиндиларнинг энг кўп қисми йўқ бўлиб кетиш даражаси паст бўлган ашёлардан иборат. Бозор-ўчарга бориб, рўзғорга харажат қилиб қайтган одам борки, ўзи билан бирмунча чиқинди ҳам олиб келади, десак янглишмаймиз.

Фақат полиэтилен  пакетлар эмас, тунука  идишларни ҳам тақиқлаш  мавриди  келди

Тарозида у-бу тортиб берилган маҳсулот борки, елим халтачага солиниб, харидорга тутқизилади. Ёғ, сув, томат пастаси ва ҳоказо ўнлаб маҳсулотлар идиши елимдан.

Албатта, ичидаги маҳсулотини ишлатиб бўласиз ва чиқиндига улоқтирасиз. Муаммо ана шу нуқтадан бошланади. Чиқиндига тушган елим ва пластмасса юз йиллар мобайнида табиат бағрида ерга, атмосферага заҳар тарқатишини, афсуски, ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Уларни қайта ишлаш учун эса бирма-бир саралаш ва хомашёга айлантириш керак бўлади. Чиқинди ташлаш маданиятимизнинг бугунги аҳволи қайта ишлаш жараёнини қанчалик ортга сураётгани эса – алоҳида яна бир муаммоли мавзу.

Чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилиши катта муаммога айланиб бораётган айни паллада чор-атрофда сочилиб ётган полиэтилен халтачалар, елим идишларни кўплаб учратиш мумкин. Ҳали экологик маданияти шаклланиб улгурмаган одамлар эса музқаймоқни ялаб-юлқаб бўлиб қоғозини бамайлихотир тарзда дуч келган жойга улоқтиради. Ёшларнинг иккитасидан биттаси энергетик ичимликларни симириб бўлгач, идишини хоҳлаган томонга ирғитади. Оқибатда, ҳар куни чиқиндилар оралаб юришга мажбур бўламиз.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга ошириш»га оид давлат дастури лойиҳасида 2027 йилдан полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

Менимча, елим халталар қаторида елим идишлар ва кичик ҳажмдаги тунука идишларни ҳам тақиқлаш мавриди аллақачон келди, деб ўйлайман. Бу борадаги ишларга яна икки йил муддатни кутиб ўтирмасдан ҳозирданоқ киришган афзал. Бунинг учун қоғозни қайта ишловчи тадбиркорлар қоғоз пакет ва халтачалар ишлаб чиқаришни бошлаши зарур.

Илгари бозорларимиздаги манзараларни бир эсланг: сотувчилар томонидан маҳсулотлар қоғоз пакетларга солиб берилар эди. Муҳими, бундай пакет қайта ишланган қоғоздан тайёрланган бўлиб, уни ишлатиш табиатга ҳеч қандай дахл ҳам қилмас эди. Полиэтилен пакетлар пайдо бўлдию, уларни қайта ишлаш ҳам, табиий тарзда йўқолиши ҳам атроф-муҳит учун оғир муаммога айланди.

Эндиликда атроф-муҳит тозалиги, экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида нафақат елим халтачалар, балки музқаймоқ, конфет, печенье ва бошқа ҳар хил ширинликлар, «фаст-фуд»­ларни қоғоз ўрамаларда ишлаб чиқариш борасида тадбиркорларга тавсиялар беришни кучайтириш лозим. Зеро, ҳар қандай истеъмол маҳсулоти маълум миқдорда чиқиндилардан иборат эканини унутмаслигимиз даркор. Бу миқдор қанчалик камайиши ёки ортиб бориши ўзимизнинг ақл-идрокимизга боғлиқ.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар