Табиат      Бош саҳифа

Сув танқислиги ортидан келаётган талафот занжирини уза оламизми

Сув – бебаҳо неъмат, экология ва биотизим сув билан тирик. Қадим замонлардан сув тирикчилик манбаи ҳисоблангани боис асраб-авайланган. Сувга бўлган муносабат ҳозир ҳам шундай, аммо эҳтиёж аввалгидан кўпроқ.

Сув танқислиги  ортидан келаётган  талафот занжирини  уза оламизми

Жаҳон аҳоли сонининг ортиши, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг ривожланиши сувга бўлган талабни йилдан-йил ошишига сабаб бўлмоқда. Бу эса дунё иқтисодиёти, аҳоли саломатлиги, озиқ-овқат маҳсулоти билан боғлиқ қатор муаммоларни юзага келтиради. Маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда суғориладиган майдонларнинг 60 фоизи қуриб бормоқда ва охирги ярим асрдан кўпроқ вақт давомида дунёда сув истеъмоли 2,5 баравар ошган.

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда 36 фоиз сув исроф бўлмоқда. Сув танқис бўлган давлат учун бу катта рақам. Сув йўқотилиши натижасида Ўзбекистон иқтисодиёти ҳар йили 5 миллиард долларни бой бераётгани эса анча хавотирлидир.

Яқин йилларда Ўзбекистонда сувга бўлган талаб сезиларли ошиб, мамлакатимиз сув танқислиги бўйича қизил ҳудудлар қаторига кириши кутилмоқда. 2019 йилда Дунё ресурслари институти (World Resource Institute) томонидан Сув танқислиги бўйича давлатлар рейтинги эълон қилинган эди. Сув танқислигидан азият чекаётган 164 мамлакат ичида Ўзбекистон 25-ўринни эгаллаган. Охирги йилларда бу кўрсаткич янада аянчлироқ тус олган бўлса ажаб эмас.

Сабаб нима?

Иқлимга оид «иссиқхона эффекти» атамасини биласизми? Қуёшдан келадиган иссиқ ҳароратнинг Ер сатҳида жам бўлиб, димланиши ҳодисасига нисбатан айтилади. Агар бирор маротаба иссиқхонага кириб кўрган бўлсангиз, биласиз, оз муддатда нафасингиз қисилиб, қийнала бошлайсиз. «Иссиқхона эффекти»да ҳам Ер ана шундай қийналади. Натижада тунда ҳам ҳаво ҳарорати худди кундуздаги сингари дим бўлади. Бу ҳодисанинг давомийлиги эса кескин исиш яъни аномал иссиқликни келтириб чиқаради. Ҳароратнинг кўтарилиши натижасида сувнинг буғланиш жараёни ҳам кўтарилади, бу эса ўз навбатида сув ресурсларининг камайишига, сув танқислигига сабаб бўлади.

Шу ўринда бир савол туғилади: иқлим ўзгариши нима учун аввал бунчалик табиат ва инсонга сезиларли таъсир кўрсатмаган? Нима учун сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши башариятга жиддий хавф туғдирмоқда?

Бунга мутахассислар жавоб беришган: ҳозирда кескин кечаётган иқлим ўзгаришининг асосий сабаби бой давлатлар. Бой давлатларнинг жадал ўсаётган иқтисодиёти Ер атмосферасига катта миқдорда зарар етказиб, «иссиқхона эффекти»ни ҳосил қиляпти. Натижаси эса ўзингизга маълум.

Аниқланишича, сув танқислигининг асосий сабаби сув захираларининг етишмовчилиги эмас, соҳа бошқарувидаги камчиликлардир. Ҳуқуқбузарликка оид муаммолар ҳам сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ўзбекистонда нафақат суғориш, балки ичимлик сув билан боғлиқ муаммолар ҳам тобора кучаймоқда.

Келажак-чи?

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги етакчи сув тақчил мамлакатлардан бири ҳисобланадли. Жаҳон Банкининг прогнозига кўра, яна 25 йилдан сўнг, бугун Ўзбекистон эҳтиёжини қондираётган асосий дарёлар суви 20 фоизга камаяди. Шу вақтга бориб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёж эса 25 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу эса келгуси 20-25 йилдан сўнг жонажон юртимиз нафақат Марказий Осиёда, балки жаҳонда ҳам сувсиз давлатлардан бирига айланади, деганидир. Ўзбекистон 2030 йилга қадар жиддий сув тақчиллиги билан юзлашувчи 33 давлатдан бири бўлиш эҳтимоли юқори.

Ечим борми?

Сувни тежаш ҳақида бот-бот гапирилади, оммавий ахборот воситалари орқали турли фильмлар тақдим этилади. Лекин тежаш билан муаммо ҳал бўладими? Тўлақонли ҳал бўлмайди, албатта. Қурғоқчиликка чидамли экин навларини яратиш, бу навларни амалиётга татбиқ этиш ҳам масаланинг бир ечимидир. Сабаби – сув тақчиллиги натижасида экинлар нафақат сувсиз қолмоқда, балки ер шўрланиши оқибатида ўсимлик олами катта талафот кўрмоқда. Бу вазиятда талафот занжири юзага келади. Сув танқислиги – шўрланиш, чўлланиш – ўсимлик­лар касаллиги – озиқ-овқат етишмовчилиги келиб чиқади. Талафот занжири яна янги муаммоларни келтириб чиқаришидан аввал имкон доирасида тезроқ зарур чоралар кўрилиши керак.

Қор ва ёмғир сувларидан оқилона фойдаланиш ҳам сув танқислиги муаммосини бирмунча енгиллатади. Бу ўринда табиий манбалардан сув олишга мўлжалланган сув иншоотлари масаласи ҳам бор. Сабаби қор ва ёмғир сувларидан сув тозалаш, сақлаш мосламалари орқали фойдаланиш мумкин.

Хулоса

Келажак ҳақидаги даҳшатли фильмларни кўргансиз. Тўғри, улар тасаввур кучи билан яратилган. Лекин юз бериши кутилаётган муаммолар: сув танқислиги, глобал иқлим ўзгаришининг янада жадаллашиши, Ўзбекистоннинг яқин келажакда сув тақчил мамлакатлар қаторидан жой олиши ўз ечимини топмаса хаёлдаги фильмлар ҳаётга кўчиши ҳеч гап эмас.

Ҳар биримиз шу оламнинг бир бўлаги эканлигини ҳис қилган ҳолда она табиатга ёрдам бермоғимиз керак. Йўқ, йўқ, сиздан қурғоқчиликка чидамли янги нав ўсимлигини яратиш ёки сув тақчиллиги муаммосини ҳал қилишни талаб этмаяпмиз. Шунчаки, уйингиздаги, кўчадаги суви очиқ жўмракни ёпиб қўйиш билан ҳам табиатга, инсониятга катта ёрдам беришингиз мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз, холос. Яшил олам барчамизники, унинг ҳимояси ҳам зиммамизда эканини унутмаслигимиз лозим.

 

Ирода РАҲМОНАЛИЕВА,

ЎЭП Марказий Кенгаши

матбуот бўлими бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔34

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔22

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔36

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 34    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 22    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 34    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 81    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар