Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Нью-Йоркнинг тирбанд ҳудудига кириш пулли бўлади

Нью-Йорк АҚШнинг биринчи шаҳри сифатида тирбандлик ҳудудига кириш учун тўловни жорий этди, деб хабар бермоқда BBC.

Нью-Йоркнинг тирбанд ҳудудига кириш пулли  бўлади

5 январдан бошлаб енгил автомобиль ҳайдовчилари тиғиз пайтларда гавжум ҳудудларга кириш учун 9 доллар тўлашлари лозим. Расмийлар бу чора туфайли ҳар куни «тирбанд­ликни камайтириш зонаси» (Эмпайр-стейт-билдинг, Таймс-сквер, Уолл-стрит ва бошқалар)га камида 80 минг автомобиль камроқ келишини кутмоқда.

Ушбу чора Нью-Йоркдаги тирбанд­ликка қарши курашга қаратилган. Яна бир мақсад – жамоат транспорти тизимини ривожлантириш учун маблағ тўплаш.

Таъкидлаш жоизки, Нью-Йорк икки йил кетма-кет дунё бўйича йўллар тирбандлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. 2024 йилнинг биринчи чорагида Манхэттен марказида эрталабки тиғиз соатларда автомобиллар 17 км/соат тезликда ҳаракатланишган.

Сиз нима деб ўйлайсиз, Тошкент шаҳрида мунтазам кузатилаётган тирбандлик муаммоси ечими учун мана шундай чоралар кўриш вақти келмадими? Бу борада газетамиз ўқувчилари, жумладан, мутахассис ва экспертлар фикрларини кутиб қоламиз.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар