Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилКимдир фақат ўз манфаатини кўзлаб она табиатга зарар етказиши тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Бундай тажовузкор муносабатлар, афсуски, кундалик ҳаётимизда учраб турибди.
Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси назорат инспекцияси тезкор гуруҳи вилоят прокуратураси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик рейд тадбирини ўтказди.
Рейд давомида Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи К.Р. ижтимоий тармоқлар орқали ноёб қуш – Ўзбекистон Қизил китобига киритилган чўл миққий қушини сотаётганида ушланди.
Чўл миққий қуши Ўзбекистон Қизил китоби ва IUCN Қизил рўйхатига киритилган кўчманчи тур бўлиб, заифга яқин мақомга эга. Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олойда, Қизилқум тоғларида, Амударё ва Зарафшон дарёлари водийларида тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари – 1 млн 875 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Чўл миққий қуши саломатлигини текшириш учун Хоразм миллий табиат боғига ўтказилди. Керакли муолажалар қўлланилгач, қуш табиатга қўйиб юборилди.
Биргина митти қуш учун кўрсатилган фидойилик ҳам она табиат муҳофазаси йўлида бесамар кетмайди.
Мамлакатимиз экотизимидаги ҳар бир тирик жонзот биз учун қадрли ва эъзозда бўлсагина кўзланган мақсадларга эришиш мумкин. Бунинг учун ҳамма биргаликда ҳаракат қилиши зарур.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил