Табиат      Бош саҳифа

Яшил тараққиёт – табиат, жамият ва иқтисодиёт ўртасидаги мутаносиблик демак

Бугунги кун ҳар бир раҳбардан, халқ ишонч билдирган, сайланган ҳар бир депутатдан уйғоқликни талаб этади. Чунки мамлакатимизда амалга оширилаётган бугунги ислоҳотлар шиддатига ҳамоҳанг қадам ташлай олмайдиганлар халқнинг эътиборидан ҳам, ишончидан ҳам жуда тез тушиб қолиши турган гап.

Яшил тараққиёт –  табиат, жамият ва иқтисодиёт  ўртасидаги мутаносиблик демак

Шу маънода, ҳаётимизни ҳар томонлама қамраб олаётган экологик муаммоларга қарши тезкор ва зарур чоралар кўриш, давлат миқёсида бу борадаги ишларга ҳамнафас бўлиш айнан Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳар бир вакили, ҳар бир депутатининг бурчи ҳисобланади.

Яқинда мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқида келгуси йилни мамлакатимизда «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиш таклифини билдирди. Бу таклифни биз – Ўзбекистон Экологик партиясининг барча фаоллари, депутатлари, умуман кенг жамоатчилик фахр билан қўллаб-қувватладик. Чунки бу аввало Ўзбекистон Экологик партияси кўтариб чиқаётган масалалар давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айлангани, айнан экологик муаммолар ечими сари муҳим қадам ташланишининг яққол тасдиғи бўлди.

Ушбу ташаббус аввало Ўзбекистоннинг узоқни кўзлаб, глобал экологик муаммоларга жавоб беришдаги қатъиятини акс эттиради. Давлатимиз раҳбари бугунги кунда иқлим ўзгариши, ҳаво ва сув ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўлланиш, қазиб олинадиган ёқилғидан назоратсиз фойдаланиш каби салбий оқибатлар нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда сезилаётганини таъкидлаб ўтди.

Мутахассислар фикрига кўра, иқлим ўзгариши оқибатида 2050 йилга бориб Марказий Осиё минтақасида сув ресурслари 10-15 фоизга камайиши кутилмоқда. Ер деградацияси туфайли қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги 20-30 фоизга пасайган. Углерод чиқиндилари йиллик ҳажми 400 миллион тоннани ташкил этади. Мавжуд жонзот ва ўсимлик турларининг 12 фоизи йўқолиш хавфи остида. Сув ва ҳаво ифлосланиши сабабли минтақада ҳар йили 50 мингдан ортиқ инсон турли сурункали касалликлардан вафот этиши кузатиляпти.

Ушбу рақамлар минтақадаги экологик муаммоларнинг нақадар жиддийлигини кўрсатади ва дарҳол қатъий чоралар кўришни талаб қилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ушбу таҳдид­лар таъсирини камайтириш бўйича бир қатор муҳим қадамлар қўйилди. Жумладан, уч йил муқаддам бошланган «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси экологик маданиятни ривожлантириш, яшил ҳудудлар яратиш ва табиий ресурс­ларни мустаҳкамлашга қаратилган самарали дастурга айланди.

Қўшни давлатлар билан ишлаб чиқилган минтақавий иқлим стратегияси эса барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг юксак даражасини ифода этади. Бу борада Тошкент шаҳрида Иқлим ўзгаришларини ўрганиш бў­йича Марказий Осиё университетининг ташкил этилиши илм-фан ривожига қўшилган муҳим ҳисса бўлибгина қолмай, балки глобал экологик муаммоларни ҳал этишга қодир юқори малакали мутахассислар тайёрлаш платформасига ҳам айланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон БМТ томонидан қабул қилинган иккита муҳим резолюция ташаб­бускори бўлди. Бу мамлакатимизнинг халқаро майдондаги фаол роли ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича глобал саъй-ҳаракатлардаги нуфузи ортиб бораётганидан далолат беради.

Шу билан бирга, «яшил» энергетика мамлакат иқтисодиётининг асосий омилларидан бирига айланиб бормоқда. Ўзбекистон барқарор ва экологик хавфсиз ривожланиш моделига ўтаётгани, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мослашув ва аҳолининг ҳаёт сифатида ижобий ўзгаришларга йўналтирилган.

Келгуси 2025 йилда ҳам ушбу йўналишларда тизимли ишлар давом эттирилади. Хусусан, йил давомида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, янги технологияларни жорий этиш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш, яшил ҳудудларни сезиларли даражада кенгайтириш, чиқиндилар муаммосини ҳал этиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши кутилмоқда.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, экологик тадбиркорлик ва инновацион технологияларни ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш, қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради. Бу ташаббуслар Ўзбекистоннинг экологик масъулиятли ва барқарор ривожланаётган давлат сифатида халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради.

Бир сўз билан айтганда, 2025 йилнинг «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши Ўзбекистоннинг экологик, ижтимоий ва иқтисодий устуворликлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган узоқ муддатли барқарор ривожланишга интилишининг рамзидир. Таъкидлаш жоизки, мазкур дастур доирасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани фуқароларнинг ҳаёт сифатини оширишга комплекс ёндашувни ўзида акс эттиради, бу эса ташаббус нечоғли долзарблигини яна бир бор исботлаб беради.

Бу ташаббус нафақат Ўзбекистоннинг келажак авлодлар олдидаги масъулиятини, балки минтақада экологик ҳолатни яхшилашга интилаётган етакчи давлат бўлишга тайёрлигини ҳам кўрсатади. Бу илғор экологик тажриба ва технологияларни мамлакат кундалик ҳаётига интеграциялашувида кучли рағбат бўлиб, табиат, жамият ва иқтисодиёт ўртасидаги мутаносиблик асосида уйғун ривожланишга ҳаракат қилаётган бошқа мамлакатлар учун ҳам намуна бўла олади.

 

 

Севара ФАЙЗИЕВА,

ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔45

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

🕔08:54, 23.04.2026 ✔50

«Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Батафсил
Табиат болалар  нигоҳида

Табиат болалар нигоҳида

🕔08:51, 23.04.2026 ✔44

Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 45    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 50    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 44    🕔 08:51, 23.04.2026
  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 72    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 56    🕔 17:55, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар