Табиат      Бош саҳифа

Кафолатланган ҳуқуқлар ва табиат олдидаги бурчлар

Аҳолининг экологик хавфсизлигига доир талаблар мамлакатимиз янгиланган Конституциясида аниқ-тиниқ белгиланган. Бош қомусимиз мамлакатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича энг муҳим ва асосий ҳуқуқий манба ҳисобланади.

Кафолатланган ҳуқуқлар ва  табиат  олдидаги бурчлар

Асосий қонунда давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг экологик фаолиятини шакллантириш бўйича асосий принциплари мустаҳкамланган. Фуқароларнинг экологик бурчлари ва жамиятнинг экологик барқарор ривожланишининг устувор йўналишлари белгилаб берилган.

Конституциявий нормалар шартли равишда икки қисмга – умумий ва махсус экологик нормаларга бўлиниши мумкин.

Умумий экологик нормалар демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини ташкил этишнинг асосий принципларини белгилашда, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашда, экологик ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда долзарб аҳамият касб этади.

Конституциянинг 9-боби иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар деб номланиб, бир қатор экологик ҳуқуқларга оид нормалар белгиланган.

Конституциянинг 10-боби инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларига оид нормалар киритилган бўлиб, унда Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган (шу жумладан экологик) ҳуқуқларини кафолатлаши белгиланган.

Шунингдек, Конституциянинг бешинчи бўлимида давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий қоидалари белгиланган ва ушбу нормалар экологик қонунчиликнинг шаклланиши ва шу соҳадаги давлат органларининг ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этади.

Конституцияда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солувчи махсус экологик нормалар мавжуд. Жумладан Конституциянинг 49-моддасига мувофиқ ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга.

Табиатдаги глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олаётгани, экологик хавфсизлик ғоят долзарб масалага айлангани сабабли ушбу экологик масалалар Асосий қонунда ўз аксини топган.

Конституцияда давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриши белгилаб қўйилган.

Асосий Қонунимизнинг 62-моддасига мувофиқ, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. Атроф табиий муҳит тушунчасининг юридик мазмунидан келиб чиқиб, Конституциянинг ушбу нормаси нафақат фуқароларнинг табиатни муҳофаза қилиш, балки табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мажбуриятини ҳам назарда тутади.

Бош Қомусимиздаги экологик нормалар бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ бўлгани билан ҳам аҳамиятлидир. Жумладан, давлат табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни таъминлаш билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва манфаатларига, шунингдек экологик ҳуқуқ-тартиботга риоя этилишини кафолатлайди.

Конституциянинг 123-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий ваколатлари белгиланган бўлиб, ушбу давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишидан бири сифатида ўз ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ваколатлари мустаҳкамланган. Мазкур норма биринчидан, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича асосий вазифаларни белгилаб беради, иккинчидан, барча даражадаги ҳокимларга ўз ҳудуди доирасида экологик қонунчиликка риоя этилиши борасида шахсан жавобгарликни юклайди.

Умуман олганда, Конституциямизда мустаҳкамланган экологик-ҳуқуқий нормалар энг илғор хорижий давлатлар тажрибасига мос бўлиб, мамлакатимизда барқарор ривожланишни таъминлашга, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга, табиатни ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга замин яратади.

 

Н. САИД-ГАЗИЕВА,

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди девон раҳбари,

Д. НОРМАТОВА,

эксперт




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔34

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔22

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔36

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 34    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 22    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 34    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 81    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар