Совуқ кунларда иммунитетни мустаҳкамлаш ва саломатликка алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим. Бу даврда иммунитет танқислиги кўп ва тез-тез касалликка чалинишга сабаб бўлади. Қуйидаги маълумотлар орқали иммунитетни мустаҳкамлашнинг энг осон ва ҳамёнбоп усулларини билиб олишингиз мумкин.
Тўғри овқатланиш
Совуқ кунларда иссиқлик берувчи, тўйимли ва витаминларга бой овқатларни истеъмол қилиш жуда муҳим. Қишки илдизли сабзавотлар, масалан, сабзи, лавлаги, шолғом ва қовоқ иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Айниқса, қовоқни алоҳида таъкидлаш лозим. Унинг таркибидаги бета-каротин тери соғломлигини таъминлаб, организмни совуқдан ҳимоялайди.
Профилактика ва табиий даволаниш
Қаҳратонда касалликлардан сақланиш учун организмни витаминлар билан тўйинтириш зарур. С витаминига бой маҳсулотлар – лимон, апельсин, киви ва қалампир иммунитетни мустаҳкамлашда ёрдам беради. Бундан ташқари, рух моддасига бой бўлган ёнғоқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам жуда фойдали.
Агар шамоллаш аломатлари сезила бошласа, занжабил чойини синаб кўринг. Асал ва лимон қўшилган занжабил чойи нафас йўлларини тозалаб, томоқ оғриғини енгиллаштиради. Яна бир самарали восита – қорағат шарбати. У шамоллаш аломатларини камайтириб, тезроқ тикланишга ёрдам беради.
Жисмоний фаоллик
Спорт билан шуғулланиш ва фаол ҳаракат иммунитетни кучайтиради. Бундан ташқари, кайфиятни ҳам яхшилайди. Истасангиз, очиқ ҳавода спорт билан шуғулланинг, салқин кунларда уйда жисмоний машқлар ёки рақс билан шуғулланиш мумкин. Салқин кунларда спорт учун мос кийим танлашга ҳам аҳамият беринг.
Фойдали ҳордиқ чиқариш
Қисқараётган кунлар ва совуқ об-ҳаво кайфиятга таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун яхши ухлаш ва етарлича дам олиш муҳим. Уйқуга ётишдан олдин илиқ, тузли ванналар қабул қилиш мушакларни бўшаштириб, уйқуни яхшилайди.
Шунингдек, ароматерапиядан фойдаланиб кўринг. Экалипт ва лаванда эфир мойлари бурун йўлларини очиб, асаб тизимини тинчлантиради.
Совуқ кунлар ўзимиздга ва яқинларимизга алоҳида ғамхўрлик қилиш талаб этиладиган мавсум. Тўғри овқатланиш, фаол турмуш тарзи ва ўз вақтида дам олиш орқали танангизни соғлом ва кучли сақлашингиз мумкин. Шуни унутманг: энг оддий чоралар ҳам ҳаётингизни сезиларли яхшилаши мумкин.
Қулай ҳимоя воситаси
Итбурун доривор ва косметик маҳсулотларнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, кўплаб бальзамлар, мойлар ва эликсирларга киритилган. У оксидланиш ва яллиғланиш, саратон ва микробларга қарши таъсирларни ўз ичига олган кенг кўламли фойдали хусусиятларга эга.
Фойдали хусусиятлари. Итбурун саломатлик ва гўзалликни яхшилаш учун табиий дори сифатида ишлатилади. У ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади ва эрта қаришнинг олдини олади. Бундан ташқари, саратон хавфини камайтиради, юрак-қон томир ҳолатини яхшилайди, асабларни тинчлантиради ва иммунитетни оширади.
Косметологияда қўлланиши. Итбурун тери ҳолатини яхшиловчи восита сифатида косметологияда кенг қўлланилади. Унинг антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятлари нозик ажинларни йўқотишга, терининг қаттиқлиги ва эластиклигини оширишга, юз рангини яхшилашга ва ҳуснбузарларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Қўллаш усули. У турли шаклларда, жумладан, қуритилган мевалар, экстрактлар ва капсулаларда ишлатилиши мумкин. Ушбу гиёҳни чой, шарбат ёки бошқа ичимликларга қўшиб истеъмол қилса бўлади. Истеъмол қилганда қадоқда кўрсатилган миқдордан ошириб юбормаслик ёки шифокор тавсиясига кўра исътемол қилиш тавсия этилади.
Мафтуна БАХТИЁРОВА
тайёрлади.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔20
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔43
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔56
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил