Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилСалқин кунлар бошланиши билан ўрта ва кекса ёшли кишиларни бел ва бўйин оғриқлари безовта қила бошлайди. Уларнинг кўпи «Радикулитим қўзғади», дея шикоят қилади. Бел оғриқларининг сабаблари, уни келтириб чиқарувчи омиллар ҳақида тиббиёт фанлари номзоди Алижон ФАҚИРОВ билан суҳбатлашдик.
— Ўрта ёшли одамларда умуртқа поғонаси оғриқлари 6-7 фоиз ҳолда учраса, кексаликда бу кўрсаткич 50-60 фоизни ташкил қилади, — дейди шифокор. — Бунинг биринчи сабаби — умуртқа поғонаси орасидаги ҳалқаларда туз йиғилишидир. Иккинчиси эса емирилиш оқибатида умуртқа поғонаси баландлигининг 5-7 сантиметргача қисқариши ҳисобланади. Кўпчилик кексалар буни «Бўйим чўкяпти», дея таърифлайди. Қисқариш оқибатида умуртқалар ораси ўлчами камаяди ва ундан чиқувчи асаб толалари сиқилиб, кучли оғриқ пайдо қилади. Оғриқларнинг яна бир сабаби — моддалар алмашинуви ҳисобига умуртқа поғонасини тик тутиб турувчи, тонусини сақловчи мушак толаларининг заифлашишидир. Бу ҳам ўз навбатида умуртқа суяклари оралиғи яқинлашиб, ҳалқаларнинг қотиб қолишига ва табиийки, умуртқалараро тешикларнинг кичрайишига олиб келади. Унинг асорати эса радикулитдир.
— Радикулитнинг қандай турлари бор?
— Келиб чиқиш сабабига кўра, касаллик туғма, шикастланиш ва сиқилиш, яллиғланиш ва ўсмалар оқибатида ривожланувчи радикулитга бўлинади. Умуртқа поғонаси ва орқа мия чурралари, туғма нуқсонлар, умуртқа поғонаси орасидаги ҳалқаларга туз йиғилиши оқибатида юзага келувчи остеохондроз, асаб толалари яллиғланиши, умуртқа поғонаси ҳалқасининг чиқиши (пролапс), умуртқа поғонаси ўсмаси, эзилиш ва шикастланиш оқибатида юзага келувчи радикулитлар кўп кузатилади.
— Куз бошланиши билан ўрта ва кекса ёшли кишилар тез-тез бўйин ва белдаги оғриқлардан шикоят қилади. Бу ҳам радикулит билан боғлиқми?
— Умуртқа поғонасининг бўйин ва бел соҳаси оғриқларининг асосий сабаби остеохондроздир. Остеохондроз — умуртқа поғонаси суяк-боғлам тизими меъёрий таркиби бузилиши бўлиб, умуртқа суяклари орасидаги ҳалқанинг анатомик-физиологик хусусиятлари ўзгариши оқибатида юзага келади. Унинг асорати эса радикулитдир. Ҳалқаларнинг емирилиши умуртқа поғонасининг амортизаторлик ва эгилувчанлик хусусияти ёмонлашувига олиб келади.
Ҳалқа вазифасининг бузилиши оқибатида умуртқанинг маълум бир бўлагида келиб чиқадиган беқарорлик суякларда реактив ўзгаришларни юзага келтиради, бу эса ўз навбатида, умуртқа суяклари четларида остеофит, яъни суяк бўртиқлари пайдо бўлишига олиб келади. Бўртиқлар умуртқаларнинг кичик бўғимлари чиқишига ва бўғим пардаларининг йиртилишига сабаб бўлади.
Радикулитнинг қўзиши остеохондроз оқибатида бўртиб чиққан умуртқалараро тоғай ҳалқа ёки суяк бўртмаси таъсирида орқа миядан чиқувчи асаб томирининг яллиғланиши ва шиши ҳисобига юзага келади. Оғриқларнинг салқин мавсумда кучайиши яллиғланиш жараёни совуқда тезлашиши билан боғлиқ.
Яллиғланиш ва шиш камайганида касаллик тузалгандек бўлиб, оғриқлар тўлиқ ёки қисман йўқолади, аммо остеохондроз сақланиб қолаверади.
— Ҳозир айрим ёшларда ҳам бўйин оғриқлари кузатилмоқда. Бунга сабаб нима?
— Бўйин радикулити билан оғриган беморларнинг аксарияти ўрта ёшлилар бўлса-да, бугунги кунда касаллик нисбатан ёшаргани рост. Ёшлардаги бўйин радикулити аксарият ҳолларда жисмоний зўриқиш ёки шикастланишлардан кейин келиб чиқмоқда. Беморнинг асосий шикоятлари бошнинг энса ва пешона соҳаларига берилувчи оғриқ, бошни ҳаракатлантирганда бўйин соҳасида қисирлаш эшитилишидан иборат. Бошга зўриқиш берилганида бемор бармоқларида ҳам оғриқ сезиши мумкин. Энса ва елка соҳаси мушаклари таранглиги ошади. Оғриқлар елка, ўмров усти ва ўмров ости соҳаларига тарқалади ва кечаси кучаяди, аксарият ҳолларда зўриқишдан кейин пайдо бўлиб, кескинлиги билан фарқланади. Шу билан бирга, бармоқлар жимирлайди, сезувчанлик бузилади, йўталганда ва бошини ҳаракатлантирганда оғриқ зўрайиб, елка, курак ва бармоқларга тарқалади. Беморларнинг ҳар учинчиси (яъни 33 фоизи) бош айланиши, кўнгил айниши, уйқу бузилишидан шикоят қилади.
— Бел оғриқлари-чи? Улар ҳам ёшарганми?
— Бел оғриғини умрида бирор маротаба ҳис этмаган одам топилмаса керак. Бел-думғаза радикулити мазкур гуруҳ патологиялари орасида етакчи ўринни эгаллайди. Беморларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил қилади. Ёш нуқтаи назаридан эса уларнинг ярми 20-40 ёшлилардир. Тахминан 50 фоиз ҳолларда белдаги оғриқ кескин ва қўпол ҳаракат қилинганда, бирданига оғир юк кўтарганда ёки йиқилганда кузатилади. Беморларнинг 15 фоизида оғриқ шамоллаш ёки юқумли касалликлардан кейин юзага келади.
Бел-думғаза радикулитларининг асосий аломатларига бел, елка ва оёқнинг орқа томонидаги оғриқ киради. Касалликнинг ўткир даврида оғриқ мунтазам характерга эга бўлиб, вақти-вақти билан кучаяди. Оғриқ бемор ётганда ва тинчланганида ҳам бутунлай йўқолмайди. Ҳаракат вақтида зўраяди, сон ва болдир, оёқ панжасининг орқа ҳамда ён томонларига, шунингдек, тақим ости соҳаларига оғриқ беради, оёқни олд томонга чўзганда оғриқ зўраяди.
— Айримлар ўзини мутлақо соғлом ҳис қилиб юрса ҳам баъзан белида ўта кучли оғриқ сезади ва бир муддат энгашолмай қолади.
— Белда тўсатдан кузатилувчи мавҳум оғриқнинг сабаби кўпинча Люмбаго бўлиб чиқади. Люмбаго бел умуртқалари ва мушаклари шикастланганида ёки бирор сурункали хасталик, буйрак, пешоб йўллари, тўғри ичак ва ички таносил аъзолар касалликларида кузатилиши мумкин. Люмбаго кутилмаганда пайдо бўлади. Бемор эрталаб бутунлай соғлом ҳолда яхши кайфият билан уйғонади, бирорта кескин ҳаракат оқибатида бирдан бел соҳасида кескин оғриқни ҳис этади ва эгилолмай қолади. Ҳар қандай ҳаракат, зўриқиш, йўталиш ва аксириш оғриқни кучайтиради. Касаллик ўртача 2-3 ҳафта давом этиши мумкин. Кўп ҳолларда куз ва қиш ойларида шамоллаш, ангинадан кейин кузатилади.
— Бел ва бўйин оғриқларининг олдини олиш учун нималарга аҳамият бериш керак?
— Совуқ кунларда иссиқроқ кийиниш, оёқдан зах ўтишига йўл қўймаслик муҳим. Шунингдек, вирусли касалликлар билан оғригач, охиригача даволаниш лозим. Бироз тузалгач, даволанишни тўхтатиш ярамайди. Ўта кучли жисмоний ҳаракатлардан ҳам, ҳаракатсизликдан ҳам сақланиш тавсия қилинади. Доимий ўтириб ишлаш, оғир юк кўтариш, жисмоний зўриқиш бел оғриқларига сабаб бўлади.
Дилроз АБРАЕВА
суҳбатлашди.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил