Саломатлик      Бош саҳифа

КУЗНИНГ ШИФОБАХШ НЕЪМАТИ

Юртимизда нафақат мазали, балки шифобахш мевалар жуда кўп. Халқ табобатида ҳам, замонавий тиббиётда ҳам улардан шифо учун кенг фойдаланилади.

КУЗНИНГ ШИФОБАХШ НЕЪМАТИ

Дўлана — айни кузда пишиб етиладиган, дармондориларга бой мева. У тошлоқ, қуруқ жойларда, баъзан майда шағалли дарё ўзанларида ва қирғоқларда ўсгани боис ҳамма ҳам у ҳақида билавермайди. Сентябрь-октябрь ойларида гуллари тўлиқ очилиб кетмасидан 3-4 кун мобайнида, меваси пишгач, йиғиштириб олинади. Мазаси ва кўринишидан митти олмачани эслатадиган мазкур мевадан саломатлик учун фойдали, шифобахш ичимликлар, шунингдек, пюре, қиём ва конфетлар тайёрлашда фойдаланилади.

Халқ табобатида дўлана мевасидан ичбуруғ касаллигини даволашда, шунингдек, баъзи турларидан оғриқни пасайтирадиган, юрак иш фаолиятини яхшилайдиган дори-дармонлар тайёрланади.

Мевасининг таркибида 20 фоиз қанд, 8 фоиз ёғ, органик кислоталар, ошловчи моддалар бор. Айниқса, киши толиққанда, ақлий ҳорғинликда, уйқусизликда, юрак атрофида оғриқ пайдо бўлганида дўлана дамламаси энг яхши даводир.

Юртимиз шароитида ўсадиган дўланаларнинг баъзи турларида B1, B2, К, E витаминлари борлиги аниқланган.

Бобомиз Абу Али ибн Сино дўлана мевасини ич кетишини тўхтатувчи восита сифатида тавсия этган.

Мазкур меванинг шифобахш хусусиятларидан ҳозирги замонавий тиббиётда ҳам кенг фойдаланилади. Унинг спиртли ачитқиси ва мағзини шифокорлар ангионевроз (қон томирларининг неврози, қон томирларининг функционал касаллиги), юрак фаолиятининг бузилиши, қон босимининг ортиши, юқумли касалликларга чалинган беморлар юрагининг қувватсизланиши, танглай муртаклари яллиғланиши каби хасталиклар билан оғриган беморларга ичишни тавсия қилишади. Шунингдек, дўлана дориворлари юрак мушакларининг қисқаришини яхшилайди,  безовталаниш, қон таркибидаги холестеринни камайтиради. Кейинги вақтларда дўлана дориворларини атеросклероз (артерия деворларининг зичлашуви ва эластиклигининг йўқолиб кетиши) касаллигига даво бўлиши аниқланган.

Табиатшунос олимларимиз маълумотларига қараганда, модда алмашинуви бузилган ва қанд касаллигига чалинган кишиларга, ошқозоности бези шамоллаган беморларга қизил дўлана гули ва мевасидан тайёрланган дамлама чойлар тавсия этилади.

Уй шароитида дўланадан дамлама тайёрлаш

 Дўлана гулидан бир ошқошиқ олиб, 200 грамм сувга солиб, бироз қайнатилади. Дамламадан кунига ярим стакандан 2-3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ичилади.

 Қуритиб майдаланган мевадан бир ошқошиқ олиб, 200 грамм қайнаётган сувга солинади. Сўнг сузиб олинади. Тайёр дамламадан кунига 2-3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.

 20 грамм дўлана мевасига 1 стакан қайноқ сув солиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Қайнатма кунига 3-4 маҳал чой ўрнига ичилади.

 Дўлана мевасидан қиём ҳам тайёрланади. Бунинг учун 25 грамм дўлана меваси 200 грамм қайноқ сув билан қайнатилиб қуйилтирилади. Қиёмдан кунига 3 маҳал овқатдан сўнг 40 томчидан ичилади.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар