Саломатлик      Бош саҳифа

Кўзни кўр қиладиган ёзувлар

Ҳар куни инсон саломатлиги бебаҳо бойлик экани борасида кўплаб бонг урилади. Айниқса, соғлиқни сақлаш ходимлари оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиб, турли хил тавсия ва маслаҳатларни бераётганига кўп дуч келамиз.

Кўзни кўр  қиладиган ёзувлар

Бу жуда яхши, албатта. Инсон саломат бўлса, жамиятда барқарор ривожланиш омиллари кучаяди.

Одамзод учун танасидаги барча аъзолар соғлом бўлса – бу катта бахт. Айниқса, ҳаёт гўзалликларини кўриб, баҳра олишда аҳамиятли бўлган кўзни асраш жуда муҳим.

Албатта, кўз саломатлигини асрашнинг ўзига яраша тартиб-қоидалари мавжуд. Ана шулардан бири ўта майда ёзувларни ўқишдан сақланишдир.

Тиббиёт мутахассислари томонидан меъёрдан ортиқ даражада майда ёзувларни ўқиш кўзни зўриқтириши мумкинлиги кўп бора таъкидлаб келинади. Бироқ дорихоналарда сотилаётган ҳар бир дори-дармонни қўллаш йўриқномасини заррабин билан ҳам ўқиш амримаҳол. Йўриқномаларнинг ўта майда ҳарфларда ёзилганини кўриб, бу бир парча қоғоз шунчаки «борми – бор» қабилида, кимнидир овутиш учунгина қўйилган, деган хаёлга боради киши гўё. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Дори воситаларини, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маракази» ДУК томонидан тасдиқланган қатор йўриқномаларни ўқиб, танишиб чиққунча инсон кўзи ишкал топиб қолиши ҳеч гап эмас. Йўриқномалардаги услубий ва имло хатоларни-ку, умуман айтмаса ҳам бўлади.

Мамлакатимизда ҳар бир фаолият инсон ҳаётига хизмат қилиши кўп бора таъкидланади. Демак, шундай экан, соғлиққа зарар етказувчи ҳар қандай омил зудлик билан бартараф қилиниши зарур. Хусусан, дори-дармонлар йўриқномалари ҳам матн чоп қилиш ва уни тарқатиш стандартларига мувофиқ бўлса, айни муддао бўлар эди.

Қурбонбика ЎРОЗМЕТОВА,

Урганч шаҳри




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔105

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔252

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар