Табиат      Бош саҳифа

Ички ёнув двигателли автомобилларни тақиқлашни аввало табиатнинг ўзи талаб қилмоқда

Статистика маълумотларига кўра, бугунги кунда бутун дунёда 1 миллиарддан ортиқ ички ёнув двигатели асосида ишлайдиган автомобиллардан фойдаланилмоқда. Уларнинг сони муттасил ўсиб бормоқда.

Ички ёнув двигателли  автомобилларни тақиқлашни аввало  табиатнинг ўзи талаб  қилмоқда

Шаҳарларда автотранспортдан чиқадиган газлар атмосферанинг энг катта ифлосланиш манбаи ҳисобланади. Масалан, биргина Тошкент шаҳрида бир кунда 700 минг автомобиль ҳаракатланади. Улар кунига 3,5 минг тонна ёнилғи сарфлагани ҳолда бунинг ҳисобидан кунига 700 тонна заҳар чиқаради. Шу боисдан ҳам бу муаммонинг ечими сифатида электромобилларни кенг миқёсда ишлаб чиқаришга бутун дунёда катта эътибор қаратилмоқда.

Кўпгина давлатлар, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ ва Хитой 2035 йилга қадар ички ёнув двигателли автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатиб, электромобиллар ва бошқа экологик тоза транспорт воситаларига ўтишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Экологик партиясининг 2030 йилдан бошлаб пойтахт ва йирик шаҳарларда ички ёнув двигателли енгил автомобиллар ҳаракатини, 2035 йилдан эса мамлакатда уларнинг сотилишини тақиқлаш таклифига аҳоли томонидан турлича муносабатлар билдирилмоқда.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Экологик партияси жорий йилги сайловлар олдидан мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун мусаффо атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамиятни барпо этиш каби илғор ғояларни илгари сурмоқда. Шу нуқтаи назардан партиянинг мазкур ташаббуси яшил тараққиёт йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 8,5 миллиондан ортиқ инсон айнан атмосфера ҳавосининг ифлосланиши натижасида ҳаётдан кўз юмади.

Албатта, бу муаммога қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Дарахтлар кесилиши, чангни ушлаб қоладиган яшиллик камайгани ҳамда айрим тартибсиз қурилишлар ва бошқа бир қатор сабаблар шулар жумласидандир.

Шу боисдан ҳам бугун дунё мегаполисларида шаҳарларнинг атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича катта режалар тузилмоқда. Масалан, Япония 2025 йилдан, АҚШ ва Европанинг қатор давлатлари йирик шаҳарларда 2030 йилдан транспортлардан атмосферага ташламаларни камида 50 фоизга тушириш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланган.

Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳри ҳам ҳавоси ифлослиги бўйича тез-тез дунёда энг юқори ўринларга кўтарилиб бораяпти. Бу эса пойтахт аҳолисини жиддий ташвишга солмоқда. Партиянинг шаҳарлардаги жамоат транспортларини тўлиқ электробусларга ўтказиш, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида 2030 йилдан бош­лаб фақат электромобиллардан фойдаланиш таклифлари ҳар йили минглаб тонна ҳавога чиқаётган заҳарли газларни камайтиришга, фарзандларимизнинг соғлом улғайиши, фуқароларимиз умрининг узайишига хизмат қилади.

Барча вилоят ва туманларда яшил майдон ҳамда дарахтзорларнинг «яшил кадастри»ни ишлаб чиқиш ҳам Экопартиянинг муҳим ташаббусларидан бири ҳисобланади. Бу яшил ҳудудларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, дарахтларни ноқонуний кесишга чек қўйиш, яшил масканлар ва дарахтларни ҳимоя қилишда самарали механизм сифатида хизмат қилади.

Бу ҳаётий ташаббусларнинг ҳар бири, энг аввало, инсон саломатлиги ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга хизмат қилиши билан катта эътиборга сазовордир.

 

Шариф ПЎЛАТОВ,

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар