Экоолам      Бош саҳифа

«НИМА БЎЛЯПТИ СЕНГА?!»

— Қизимнинг шу пайтгача ўзига ишончи баланд, жуда дадил эди. 8-синфга ўтди-ю, ўзгарди.

«НИМА БЎЛЯПТИ СЕНГА?!»

Буни синф раҳбари ва ўқитувчилари ҳам пайқади. Уйга берилган вазифаларни яхши бажариб борса ҳам, дарсда қўл кўтариб фаол қатнашмас экан. Ўқитувчи сўраса, тутила-тутила жавоб бераркан.

Одамларнинг ёнида эсанкираб, гапираётганда дудуқланиб қолаётганини мен ҳам сездим. Уйга бир-икки меҳмон келса, бемалол ҳаракат қилолмай, қўлидан нарсалар тушиб кетадими-эй. Худди атай қилаётгандай туюлади баъзан менга. Аввалига «Нима бўляпти сенга? Ўзингни тутиб ол!» деб уришдим. Кейин яхшилаб кузатиб, бу ҳолатидан ўзи ҳам қийналаётганини кўрдим. Ҳозир унга қандай ёрдам беришни билмаяпман.

Манзура РАҲМОНОВА,

Тошкент вилояти — Қизингизнинг ҳаракатларидан қатъиятсизлик, ўзига ишончнинг пасайиб бораётганини пайқаш қийин эмас, — дейди Тошкент вилояти педагогика коллежи психологи Дилором САЪДУЛЛАЕВА. — Бу ҳолат психологияда ўз-ўзини камситиш, айблаш, ўзига паст баҳо бериш комплекси дея баҳоланади. Ўзгариш кўп ҳолларда ҳаётнинг бурилиш нуқтаси деб аталувчи давр — ўсмирлик поғонасида кузатилади. Ўсмир тўсатдан одамови, уятчан, ўзини четга тортадиган бўлиб қолади.

Бундай ҳолатнинг юзага келиши қатор сабабларга бориб тақалади. Масалан, кўпроқ муваффақиятга эришган дўсти, опа ёки акаси, қариндоши билан қиёслаб, танқид қилиниши; ўзида бирор жисмоний нуқсонни пайқаб, ўзини ҳаммадан алоҳида сезаётган бўлиши; оиладаги иқтисодий қийинчиликлар туфайли тенгдошлари олдида ўзини ноқулай ҳис қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Баъзида эса ҳеч қандай сабабсиз шундай ҳолат юзага келади. Бу инқироз даврининг хос хусусияти бўлган ожизликдир.

Ўзига ишончи паст бўлган ўсмир атрофдагилардан ноқулай бўлади ва ўзини жамиятдан ташқарида деб ҳис қилади. Жамоат тадбирларида иштирок этишдан қочади, синфдошлари ёнида бирор мавзуни гапириб беришдан ийманади. Имкон қадар жамиятдан узилишга ҳаракат қила бошлайди. Бундай ўқувчилар одатда дарс тугаши билан ҳаммадан биринчи синфдан чиқиб кетади. Ўзига ишонмаслик туфайли дўстлари орасидан ўрин эгаллай олмаса, дуч келган бирор гуруҳга қўшилиши ёки буткул ёлғизланиб қолиши ҳам мумкин.

Бундай вазиятда қизларга онанинг далдаси керак. Улар маънавий қўллаб-қувватлашга руҳан талпинади. Агар у ўзининг ташқи қиёфаси, бўй-бастидан қониқмаётганини сезсангиз, танқидларингиз билан уни баттар қийнаманг. «Довдирама!», «Сенга нима бўляпти?!» каби жумлалар қизингизни аввалги аҳволига қайтармайди. Ўзига бўлган баҳосини янада пасайтиради, холос.

Ўсмир қиздаги ишончсизлик сабабини топишга уриниб кўринг. Агар у ташқи қиёфасидан қониқмаётган бўлса, гап орасида чиройлилигини таъкидлаб ўтинг. Бирор кийим-бош олиб беринг, соч турмагини бироз ўзгартиринг. Агар уни ҳадеб кимлар биландир солиштириб, танқид қилаётган бўлсангиз, буни дарҳол тўхтатинг! Яхшиси, яширин қобилиятларини изланг ва ривожлантиришга кўмаклашинг. 

Ўз-ўзини камситиш, ўзидан қониқмаслик туйғулари инсон ривожланишида ижобий бурилиш ясаши ҳам тажрибаларда кузатилган. Масалан, бу салбий туйғулар ўсмирни кучлироқ бўлишга, ўз устида кўпроқ ишлашга ундайди. Чунки балоғат ёшидаги ўғил-қиз ҳусни ёки ақли билан ғурурланиб, ҳатто овора бўлиб, шахс сифатида ривожланишдан ортда қолиши мумкин. Шу боис, уни изланишга, ҳаракат қилишга мажбур қиладиган бирор камчиликни ҳис қилиши фойдали ҳамдир. Масалан, ўзини чиройли деб ҳисобламайдиган ўсмир қиз яхши ўқиши ёки хулқи билан дугоналаридан ажралиб туришга интилиши мумкин. Ақлий қобилияти устун бўлгани боис, ўзига ишониб, тузукроқ дарс тайёрламай қўйган ўқувчига нисбатан, ўзини мажбур қилиб, вазифаларни тўлиқ бажарган ўсмир ҳаётда юқорироқ натижаларга эришиши кўп бора исботланган. Ўзидан қониқмаслик кишини доимий ҳаракатга, интилишга ундовчи ижобий туйғу — туртки бўлиши ҳам мумкин. Бунинг учун ота-она қийинчиликларни енгиб ўтишга ишонч бера олиши керак. Аксинча бўлганда эса, умидсизлик, тушкунлик устун келади.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔5

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 5    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 33    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар