Табиат      Бош саҳифа

Ҳаво ифлосланяптими, умрингиз ҳам қисқаряпти!

Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мослигини таъминлаш бугунги куннинг глобал муаммоларидан бири.

Ҳаво ифлосланяптими, умрингиз ҳам қисқаряпти!

Ҳавонинг ифлосланиши инсон, ўсимлик, ҳайвонот, умуман, жамики тирик мавжудот ҳаётига хавф солади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда ўнтадан тўққиз киши ифлосланган ҳаводан нафас оляпти. Ер юзининг 91 фоиз аҳолиси ҳавоси ифлосланган ҳудудларда яшамоқда, йилига 7 миллион киши эса ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланиши оқибатида вафот этмоқда. Айниқса, Осиё ва Африка қитъаси мамлакатлари бу кўрсаткич бўйича юқори ўринларда туради.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат инсон, балки атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу билан биргаликда, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган иссиқхона газлари глобал исишга сабабчи бўлиб, иқлим ўзгаришларини келтириб чиқармоқда. Дунё ҳамжамияти, шу жумладан мутахассислар томонидан бежиз бонг урилмаяпти. Дунё миқёсида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташланмалар миқдори шу суръатда кетса, глобал исиш ва иқлим ўзгариш­лари янада ҳавотирли бўлиши прогноз қилинмоқда.
Сўнгги йилларда атмосфера ҳавоси ифлосланишида антропоген таъсирнинг роли кескин ортмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага ташланаётган ташланмалар миқдори сезиларли ортишига сабаб бўляпти.
Атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддаларнинг умумий миқдори 2018 йил 2,442 млн тоннани ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 2,138 млн тоннани ташкил этган. Бундан 60 фоизи ёки 1 млн 279 минг тоннадан ортиғи автомототранспорт воситалари ҳиссасига тўғри келган. Йирик шаҳарларда, мисол учун Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич 93 фоизни ташкил этади.

Муаммога ечим нимада?

Эколог олимларнинг хулосаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлувчи омиллар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади:
* «яшил боғ» ва «яшил белбоғ»лар яратиш;  экологик тоза транспорт турларидан фойдаланишни рағбатлантириш, жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш;
* ёқилғи сифатига эътибор қаратиш, анъанавий углеводород ёқилғиларидан муқобил ёқилғиларга ўтиш;
* «яшил» энергетикани кенг жорий этиш.
Буларнинг ҳаммаси санитария-гигиена ва эстетик жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлиб, шаҳарнинг қурилиш-архитектура комплексига қўшилиб, атмос­фера ҳавосини муҳофаза қилишда жуда муҳим роль ўйнайди.
Масалан, илиқ ва қуёшли кунларда 1 гектар жойдаги кўкат ва дарахтлар фотосинтез жараёнида ҳаводан 220-280 кг карбонат ангидридни ўзлаштириб, 180-220 кг эркин кислород чиқаради ёки бўйи 25 м келадиган, 80-100 йил умр кўрган бир туп қорақайин дарахти бир соатда 2 кг карбонат ангидрид «ютиб», 2 кг кислород ишлаб чиқаради. Яна шу нарса ҳам ҳисоблаб чиқилганки, бир гектар жойдаги яшил ўт-ўлан бир соатда 200 нафар одам нафас чиқарганда ҳосил бўладиган карбонат ангидридни ўзлаштиради. Демак, яшил олам ҳавони карбонат ангидриддан тозалаб, кислород билан бойитади.
Яшил ўсимликлар шаҳарларнинг микроиқлимини ҳам яхшилайди. Дарахтлар иссиқ пайтларда атмосферага кўп миқдордаги сув буғи чиқариб, кундуз кунлари ҳавонинг намлигини 20-30 фоизга оширади, ҳароратни эса бир неча даража пасайтиради.
Шаҳарлардаги яшил бойлик­ларнинг яна бир муҳим ва фойдали хусусияти шуки, улар товуш ва шовқинни 20 фоиз сусайтириб беради, дарахтлар қанчалик зич бўлса, шовқинни шунча кўп «ютади». Парклар, боғлар ва хиёбонлар инсон организмига шифобахш таъсир кўрсатади: асабларни тинчлантиради, иш қобилиятини оширади. Шундай қилиб, тоза ҳаво одамларнинг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатиб, организмнинг турли юқумли касалликларга қаршилигини оширади.
Демак, яшил ўсимликлар одамларнинг кислородга бой соф ҳаво билан нафас олишига имкон туғдириши билан бирга, шаҳарликларнинг ижтимоий ҳаётига, саломатлигига, дам олишига кучли ижобий таъсир кўрсатади. 
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш учун мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш борасида ҳам амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари ҳамда бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 6 февраль куни имзоланди. Мазкур қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши экологик ҳолатни яхшилашга, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олишга ва ваколатли давлат органларининг масъулиятини оширишга, энг асосийси атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Экологик партияси Сайловолди дастури атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлашга хизмат қилувчи «Атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 2 баробарга камайтириш, меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловларини 10 баробаргача ошириш» бўйича дастурий вазифаларни амалга ошириш мақсад қилиб қўйилгани билан аҳамиятлидир.
Зеро, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, она табиатни асраш, экология ва аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал этиш ҳамда келажак авлодларнинг мусаффо муҳитда яшаш ҳуқуқини кафолатлаш ишларида фаол иштирок этиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканини унутмаслигимиз лозим.

Хайрилло ҒАФФОРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
ЎЭП фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔8

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔8

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔6

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 8    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 8    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 6    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 36    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар