Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилКейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бинобарин, бу иллат нафақат ҳар бир инсоннинг саломатлиги, балки бутун жамият ҳаётига дахлдор, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятига бевосита таъсир кўрсатадиган долзарб масала ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси 2012 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши курашиш бўйича Ҳадли конвенциясига (Женева, 2003 йил 21 май) қўшилган. 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди.
Бироқ, таҳлилларга кўра бугунги кунда мамлакатимизда тамаки истеъмол қилувчилар сони қарийб 2,4 миллион нафарни ташкил этмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, тамаки маҳсулотлари истеъмол қилувчиларнинг ҳар 10 тадан 9 нафари 18 ёшга тўлмай туриб, ҳатто баъзилари 11 ёшдан чекишни бошлашган, вояга етмаганлар ўртасида бу иллат кўп ҳолларда мактаб муҳитида авж олмоқда. Дунё бўйича тамаки истеъмоли билан боғлиқ касалликлардан ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одам вафот этмоқда. Бу даҳшатли рақамлар ортида минглаб фожиалар, қанча-қанча ёш умрлар хазони, атроф-муҳитга тарқалаётган тонналаб заҳарлар турганини, афсуски, ҳамма ҳам тасаввур қилавермайди.
Тамаки истеъмол қилиш иллатининг илдизи ёшликдаги шунчаки бир ҳавас билан бошланишини кўпчилик яхши билади. Ёшлигида тамакидан узоқ бўлган инсон ақл-ҳушини таниб, катта ҳаётга қадам қўйганидан кейин бу иллатга ружу қўйиши камдан-кам ҳолдагина кузатилиши мумкин. Демак бу зарарли одат домига аксарият ҳолларда инсон ёшлик палласида билиб-билмай тушиб қолади. Кўриниб турибдики, муаммонинг илдизи ҳам айни шу нуқтада.
Ўзбекистон Экологик партияси 2024 – 2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида бу муаммога қарши курашишнинг ўзига хос усулини таклиф этмоқда: 2009 йил 1 январдан кейин туғилган шахсларга 2030 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотлари сотилишини тақиқлаш.
Бу нима дегани? Жаҳон тажрибасида бу амалиёт борми?
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши ҳақида кўп бор эшитсак-да, афсуски, ҳозирги кунда бутун дунёда тамаки чекувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Айниқса, ёшлар орасида бу одатнинг кенг тарқалаётгани ачинарли.
Шу сабабдан ҳам кўплаб мамлакатларда ёшларга мўлжалланган махсус тамаки маҳсулотлари пайдо бўлишига чек қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга асосий урғу берилмоқда. Масалан, Янги Зеландия 2009 йил 1 январда ва ундан кейин туғилган шахсларга тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлади. Белгиланган тартибни бузганлик учун 50 000 дан 150 000 долларгача жарима назарда тутилган.
Бутун дунёда соғлом турмуш тарзи тарафдорлари, сиёсатчилар ҳамда тамакига қарши курашиш соҳасининг фаоллари ушбу муаммони муҳокамалар платформасига олиб чиқмоқда. Сиёсий партиялар ўзларининг ҳаракат дастурларига киритмоқда. Мамлакатлар ҳукуматларини ёшларни тамаки саноатининг турли найрангларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга даъват этмоқда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, тамаки ишлаб чиқариш саноати вакиллари болалар ва ўсмирларга жозибали бўлиб кўринадиган маҳсулотларни яратаётгани ва реклама усулларини ўйлаб топаётгани ачинарли ҳолдир. Бунинг учун тамаки саноати ижтимоий медиа ва стриминг платформалардан кенг фойдаланмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунё бўйлаб 13 – 15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилади. ЖССТнинг Европа минтақасида эса 13 – 15 ёшдаги 11,5 фоиз ўғил болалар ва 10,1 фоиз қизлар (умумий ҳисобда 4 миллион нафар ёшлар) тамаки чекади.
Мисол учун, ҳозир ижтимоий тармоқлар орқали электрон сигареталарнинг 16 мингдан ортиқ таъмга эга турлари таклиф қилинмоқда. Ҳатто баъзи ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари харидоргирлигини ошириш учун машҳур мультфильмлар қаҳрамонларидан фойдаланишгача боряпти.
Ваҳоланки, электрон сигарета (вейп) чекиш одатий тамаки маҳсулотлари каби ўпка, юрак қон-томир, асаб тизими касалликларини келтириб чиқаради. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 13 – 15 ёшли болалар электрон сигаретлардан катталарга нисбатан кўпроқ фойдаланмоқда. Масалан, Канадада 2017 йилдан 2022 йилгача 16 – 19 ёшли ўсмирлар ўртасида бу турдаги маҳсулотни чекиш икки баравар кўпайган. Англияда эса сўнгги уч йил ичида электрон сигарета истеъмол қилувчи ёшлар сони уч баробар ошган. Ўтказилган тадқиқотлар орқали электрон сигаретадан фойдаланувчи йигит-қизларнинг кейинчалик оддий сигарета чекишга одатланиш эҳтимоли деярли уч баробар юқорилиги аниқланган.
Яна бир оғриқли нуқта: бугунги кунда атиги 34 давлатда электрон сигареталар сотуви тақиқлаган холос. Бироқ жаҳоннинг 88 мамлакатида бундай маҳсулотларни сотиш учун минимал ёш чегараси белгиланмаган. 74 давлатда эса бу борада умуман қоидалар мавжуд эмас.
Экспертлар фикрича, ёшлар ўртасида кашандалик иллати кўлами ортишига бир-биридан жозибадор рекламалар кўпайиб, қонуний чекловлар тобора сусайиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Мутахассислар 2050 йилгача сайёрамизда чекиш туфайли 450 миллион одам ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигини прогноз қилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни вояга етмаганлар ўртасида тамаки истеъмолини чеклаш ва ёш авлодни никотинга қарамликдан асраш бўйича шошилинч чоралар кўришга чақирмоқда. Чунки дунёдаги болаларнинг деярли ярми тамаки тутуни билан ифлосланган ҳаводан нафас олади ва ҳар йили 65 минг нафар бола атроф-муҳитдаги тамаки тутуни таъсиридан келиб чиққан касалликлардан вафот этади. Ҳомиладорлик пайтида чекиш эса чақалоқларда умр бўйи давом этадиган жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.
– Сўнгги йилларда юртимизда чекиш кўрсаткичлари амалга оширилган чоралар туфайли пасайган, аммо аҳолининг заиф қатламларини муҳофаза қилиш учун яна қўшимча чоралар кўриш талаб этилади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. – Ҳозирда ваколатли органлар томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши чоралар кўрилиб, уларнинг зарари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Сўнгги йилларда аҳоли ўртасида тамаки маҳсулотини истеъмол қилишни чеклашга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунда ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда жавобгарлик чоралари кучайтирилди ҳамда «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда 2023 йил 1 февралдан тамаки маҳсулотлари бўйича акциз солиғи ставкалари 10 фоизга оширилди.
Тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун асосий майдон ўлчами кенгайтирилди. Жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари истеъмоли учун жавобгарлик кучайтирилди. Бироқ, таҳлилларга кўра бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар ва хотин-қизлар орасида кашандалик кескин кўпаймоқда. Бу эса, ўз навбатида, амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва ёшларимизни бундай салбий одатлардан асраш бўйича аниқ ва жиддий чоралар кўришни тақозо этмоқда.
Шулардан келиб чиқиб айтиш жоизки, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан илгари сурилаётган ташаббус – 2009 йил 1 январдан кейин туғилган шахсларга 2030 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотлари сотилишини тақиқлаш таклифи айни бугунги куннинг талаби. Қолаверса, бу ёш авлодни кашандалик иллатидан ҳимоя қилишда самарали механизмга айланиши шубҳасиз.
Бу таклифнинг қўллаб-қувватланиши аҳолининг, энг аввало, ёшларнинг соғлиғини тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга ҳамда жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва қарор топтиришга хизмат қилади.
Наврўз ЮСУПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил