Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Пластик чиқиндилардан энг юқори ифлосланиш

Ҳиндистоннинг йиллик пластик чиқиндилари эмиссияси 9,3 миллион тоннага етди. Жорий кўрсаткич жами глобал чиқиндиларнинг бешдан бирига тенг ҳисобланади.

Пластик чиқиндилардан энг юқори ифлосланиш

Бу ҳақда «The Indian Express» хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, мамлакатда бундай чиқиндиларнинг деярли 53 фоизи йиғилмайди.
«Мамлакатда йиғилмаган пластик чиқиндиларнинг қарийб 53 фоизи 255 миллион кишига тўғри келади. Қолган чиқиндиларнинг аксарияти ёнғинлар тез-тез учрайдиган полигонларда очиқ ҳолда ёқилиши оқибатида юзага келган», дейилади хабарда.  
Маълумотларга кўра, пластик чиқиндиларнинг энг юқори кўрсаткичлари Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, шунингдек, Африка мамлакатларида қайд этилган, бироқ Ҳиндистон антирейтинг бўйича энг яқин етакчиларни 2,5 баробардан кўпроқ кўрсаткич билан ортда қолдирган. Масалан, Нигерияда йиллик пластик чиқиндилар ҳажми 3,5 миллион тонна, Индонезияда 3,3 миллион тонна, Хитойда 2,8 миллион тоннани ташкил этади.
Олимлар томонидан ўтказилган аввалги тадқиқотларда Хитой пластик чиқиндилар бўйича етакчи бўлган, аммо ҳозир мамлакат чиқиндиларни бошқариш ва йиғиш назорати бўйича сезиларли ютуқларни кўрсатмоқда.
Маълумот учун, ҳар йили дунё бўйлаб 460 миллион тоннадан ортиқ пластмасса ишлаб чиқарилади. У инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларида қўлланилади. Плас­тик чиқиндилар атроф-муҳитни ифлослантиради, биологик хилма-хилликка таъсир қилади ва экотизим деградациясига олиб келади. Бундай чиқиндиларнинг асосий турлари идиш, қопқоқ ёки стакан каби бир марталик маҳсулотларни ўз ичига олади.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар