Экоолам      Бош саҳифа

Ерга ишлов беришда бирёқлама қарашдан воз кечиш вақти етди

– Сайловолди дастурида мамлакатимизда ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга эришишга қаратилган мақсадлар айниқса эътиборимни тортди.

Ерга ишлов беришда бирёқлама қарашдан  воз кечиш вақти етди

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп азият чекмоқда, десак хато бўлмайди.
Қишлоқ хўжалигида ҳар йили қанчадан-қанча майдонлар яроқсиз ҳолга келиб, фойдаланишдан чиқиб кетади. Партиямиз мана шундай ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш бўйича аниқ механизмларни таклиф этяпти. Жумладан, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун ерларни экишга тайёрлашда ресурс ва энергия тежамкор, экологияга безарар бўлган «No-TiLL» (ерга минимал ишлов бериш) каби инновацион технологиялар масаласини олайлик. Ривожланган мамлакатларнинг аксарияти аллақачон шу усулдан фойдаланмоқда. Ернинг озуқавий қатламидан унумли фойдаланиб, камроқ ишлов бериб, кўпроқ ва унумли ҳосил олишга эришяпти. Биз эса ҳалигача ерни қанчалик чуқур ағдарсак, ҳосилдорлик шунча яхши бўлади, деган бирёқлама қараш билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиряпмиз. Аммо афсуски йилига қанча гектарлаб ер майдонларимиз яроқсиз аҳолга келиб қоляпти. Партиямиз илгари сураётган юқоридаги каби инновацион технологияларни татбиқ этиш вақти аллақачон етган.
Саноатда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш орқали энергия сарфини 50 фоизга қисқартириш, 2030 йилгача энергия балансида тоза ва қайта тикланадиган энергия манбалари улушини икки карра ошириш таклифи ҳам бугунги куннинг асосий масалаларидан биридир. Атроф-муҳитга меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловларини 5-10 баробаргача оширишни ҳам албатта самарали чора сифатида баҳолайман.
Бутун дунёда биохилма-хиллик камайиб бораётганини инобатга олиб, дастурда биологик хавфсизликни таъмин­лашда амалга оширилиши долзарб бўлган бир қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни овлаш ва ўсимлик турларини табиатдан ажратиб олишга мораторий эълон қилиш, браконьерлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси контрабанда савдосини чеклаш бўйича кескин чоралар кўришга оид мақсадлар шулар жумласидандир.
Сайловолди дастурида 2030 йилдан пойтахт ва йирик шаҳарларда ички ёнув двигателли енгил автомобиллар ҳаракатини, 2035 йилдан эса мамлакатда уларнинг сотилишини тақиқлашни, шунингдек, 2035 йилгача автомобилсозлик саноатини тўлиқ электромобиль ишлаб чиқаришга ихтисослаштиришни таклиф этяпти. Ўйлайманки, жамоатчилигимизнинг, қолаверса, бугунги экологик эҳтиёжимиз талаби шу.
Албатта, бу вазифаларни рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратишда ҳамда фаровон жамият барпо этишда дастуриламал бўлади.

Алишер ШУКУРОВ,
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар