Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилҲазрати Бобур бобомиз умри давомида Ватанга хизмат қилиш, одамларга эзгулик кўрсатиш, яратувчанлик, бунёдкорлик жараёнлари билан ҳаёт кечирган.
Магар шу элга фойданг тегмаса, бошни олиб кетган маъқул, деган эзгу мақсадни ўзларига шиор билиб яшаган. Бугун бизнинг замондошларимиз орасида ҳам шундай ватанпарвар инсонлар борлиги қалбимизни тоғдек юксалтиради.
«Оби ҳаёт инжиниринг» МЧЖ ҳудуди деворлар билан ўралган қўрғонни эслатди бизга. Қўрғон ичкарисидаги темир-терсаклар уюми оддий кўз билан қараган одамга «Булар ўзи керак нарсалармикан?» деган фикрни пайдо қилади.
– Керак, ҳатто парчаси ҳам, – дейди жамият таъсисчиси Хушнудбек Раҳимов.
Бир парча темиргача асраган раҳбарнинг ишларида, албатта, катта ривож бўлиши табиий. Саф тортиб турган баҳайбат техникалар ҳозиргина оғир меҳнатдан бир нафасга тўхтаб тин олаётгандай. Суҳбатдошимиз булар мавжуд техниканинг бир қисми эканини билдириб ўтди. Ҳолбуки, корхонада 120 дан ортиқ техника мавжуд.
– Отамиз қурилиш ишларини яхши кўрардилар. Меъмор бўлиб ишладилар, нафақага чиққанларидан кейин ўзларининг ташаббуси билан мана шу МЧЖ тузилди. Бу ерга ўрта мактабни, олий таълим даргоҳини тугатиб ишга келган ва ҳанузгача ишлаб келаётган ишчиларимиз бор. Битта ишда ишлаб нафақага чиққан фахрийларимиз қанча.
– Кадрлар қўнимсизлиги йўқ, демоқчимисиз? – деймиз ҳазил аралаш.
– Балки, шундай десак ҳам бўлар, ҳеч ким ишни ташлаб кетмайди, муҳими шу.
Раҳбарнинг бу сўзи ташкилотнинг бир қадар мавқеини кўтараётгани аниқ. Инсон ўзи қилаётган меҳнатидан кўнгли тўлиб юрса, бола-чақасига топган ризқи етса, рози бўлсагина бошқа иш ташвишини тортмаслиги мумкин. Бу эса, таъкидланганидек, энг муҳими.
– Одилбек Каримов, Қурамбой Ёқубов сингари ишчиларимиз 30 йилдан бери шу ерда ишлайди. Баҳодир Жабборов, Ўринбой Нурметов, Матмурод Зарипов, Арслон Исмоилов сингари бригадир ва пайвандчиларимиз ишнинг кўзини билган, бир сўз билан айтганда, ишда илми бўлган малакали мутахассислар тоифасига киради. Аввало, ишчиларнинг турмуш шароитини яхшиласак, оиласидан кўнглини тинч ҳолатда сақласак ишда унум бўлади. Бу эса ишда барака бўлади, дегани.
Чиқинди сувни оқова сувга айлантириш, ахлатни тозалаб сувга айлантириш, бу ишнинг савобини ёки жамият учун нақадар муҳимлигини икки оғизгина сўз билан ифодалаб залварини белгилаб беролмаймиз. Ташкилотга Ҳабибулла ака бежиз «Оби ҳаёт» деб ном бермаган экан. Оби ҳаёт бу – тоза сув дегани. Салкам бир аср нарида туриб бугуннинг ғамини еган отанинг чинакам ҳиммати фарзандларидан ортиб жамиятга ҳам ўз нафини келтирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Хонқа туман марказида 46 млрд сўм эвазига 12,3 км узунликда оқова сув тизимлари ҳамда 3 та оқова сув ҳайдаш иншооти қуриш белгиланган. Лойиҳа доирасида битта қуввати 400 м3/соатлик, 720 м3/ соатлик КНС куриш, битта қуввати 4000 м3/ кунлик КОС янгитдан қуриш ҳамда 5720 м ўзиоқар қувурлар, 6536 м босимли оқова сув қувурларини қуриш кўзда тутилган. Агарда юқоридаги лойиҳалар амалга оширилса, 28 минг нафар аҳолига янгитдан оқова сув хизмати кўрсатиш кўзда тутилган.
«Оби ҳаёт инжиниринг» компанияси 2022 йилда уларнинг биринчисини қуриб фойдаланишга топширди. Бунинг эвазига шаҳарчадаги «Фидойилар», «Ватанпарвар» маҳалласида 8 та кўп қаватли уй-жойларда яшовчи 624 та аҳоли хонадонларидан кунига 130 м3 миқдорда чиқаётган оқова сувлар тозалаш иншоотига бориб қуйилади. Бундан ташқари, компания Жиззах вилоятининг Зомин туманида, Қорақалпоғистоннинг Манғит туманида, Хива туманининг Журён қишлоғида тоза ичимлик сув иншоотлари қуриш ишларини давом эттирмоқда. Ташкилотнинг қиладиган ишлари кўп. Ҳали туманда 64 та кўп қаватли уй-жойлар марказлашган оқова сув иншоотига уланмаган. Янгидан қурилиши белгиланган оқова сув тизими «Баркамоллик», «Маҳорат», «Фидойилар», «Ватанпарвар», «Мангулик», «Бунёдкор» сингари ўнга яқин маҳаллаларда жойлашган 59 та кўп қаватли уй-жойларда яшовчи 864 нафар аҳоли хонадонларидан чиқаётган оқова сувларни қабул қилишга мўлжалланган. Шунингдек, шу ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, 4 та соғлиқни сақлаш объекти, 13 та давлат ташкилоти, 10 дан ортиқ маиший ва умумий овқатланиш шохобчалари учун хизмат кўрсатиш белгиланган.
Юқорида қайд этилган жараёнлар ўз-ўзидан юзага келмаслиги, бунинг замирида катта куч, катта меҳнат ва маблағ турганини кўриш мумкин.
– Туркия, Англия мамлакатлари билан алоқалар боғланган. Улар ишлаб чиқарган қувурдан тортиб, том ёпадиган шифергача қурилаётган иншоот шу ернинг иқлим шароитига мос ва чидамли бўлсагина, қабул қиламиз. Бундан ташқари, пудратчи сифатида мижозга бир йил кафолат берамиз. Маҳсулотга талафот етса, сотиб олинган завод бир йил давомида келиб, қайта кўриб беради. Бетон қудуқлар, бетон қоплама сингари кўпгина қурилиш жиҳозлари ўзимизда ишлаб чиқарилади.
«Оби ҳаёт инжиниринг» компаниясининг яна битта ажойиб жиҳати бор экан. 27 гектар майдонда барпо этилган боғ кўчатлари Франциядан келтирилган бўлиб, улар томчилатиб суғориш технологияси билан парваришланади. Пакана навли ўрик, шафтоли, ғайноли сингари мевалар солланиб турган боғ ҳайратингизни ошириши эҳтимолдан холи эмас. Мана сизга сувнинг ҳар томчисига бўлган ҳурмат. Табиатга бўлган муҳаббат. Ҳатто чиқинди –ахлатдан тоза сув яратган, шуни ҳам тежаб боғлар барпо этаётган замондошларимиз бор экан, Ватаннинг юки ерда қолмайди.
Боғ ичида бир ҳовли бўлиб, шод-хуррамликда ишлаётган бир-биридан чиройли опа-сингилларимизга қараб ҳавасимиз ортган бўлса, хорижий дўстларимиз учун қутиларга сараланаётган меваларга қараб нафақат кўзимиз, дилимиз ҳам қувнагани рост.
Бу даргоҳда 400 дан ортиқ элдошларимизнинг бандлиги таъминлангани, нафақага чиққунга қадар ўз вазифасини ташлаб кетмаслигида ҳам ҳикмат кўрамиз.
Одамларни рози қилиш, халқни рози қилиш демакдир. Халқ рози бўлган жойда тараққиёт юксалади, ислоҳотлар натижадорлиги юзага чиқади. Ҳазрат Бобур айтмоқчи, кўнгли тилаган муродига етади. Зероки, мақсад ҳам шунда.
Муҳаббат САПАЕВА,
ЎЭП депутати
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил