Табиат      Бош саҳифа

Иқлим Ўзгариши чиндан ҳам тўхтатиб бўлмас муаммоми?

БМТ шафеълигида дунё олимлари глобал иқлим ўзгариши ҳолатларини тадқиқ этиб, Ер атмосфераси макетида тажриба ўтказиб, натижаси юзасидан кейинги 20 йилликка мўлжалланган тавсияларни ишлаб чиқишди.

Иқлим  Ўзгариши чиндан ҳам тўхтатиб бўлмас муаммоми?

Илмий кузатувларга кўра, ҳозирги вақтда ўртача ҳарорат 3 даражага кўтарилган. 14,5 даражага мослашган сайёрамизнинг ўртача ҳарорати кўтарилиши атмосфера мувозанатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар, иссиқхонани плёнка билан ёпгани сингари глобал исиш иқлим ўзгариши ҳолатларини келтириб чиқармоқда. Аҳвол шу тариқа давом этса, фаслларга хос бўлмаган, ёзда совуқ, қишда иссиқ ҳарорат юзага келиши мумкин.

Ушбу тадқиқотлар ҳақиқатга яқинлигини, дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган об-ҳаво ўзгаришларидан ҳам илғаш мушкул эмас. БМТ Бош котиби ўз чиқишларидан бирида инсониятнинг она табиатга нисбатан эътиборсизлиги оқибатида турли давлатлар катта миқдорда иқтисодий зарар кўриб, одамлар қурбон бўлаётгани, касалликлар кўпайиб бораётгани хақида фикр билдириб, «табиат инсонлардан ўч оляпти», – дея огоҳлантирган эди.

Кейинги йилларда ўртача ойлик ҳарорат рекорд даражада бўлиши, табиий офатларнинг кўплиги, кучли ёғингарчилик, тўфонлар, иссиқлик тўлқини бутун дунё минтақаларида содир бўлаётгани, иқтисодий зарар ва қурбонлар кўпайиши юқоридаги фикрни тасдиқламоқда.

Атмосферага чиқарилаётган заҳарли моддаларнинг 10 фоизини чиқиндилар ташкил этишини инобатга олсак, бу борада ривожланган давлатларда аллақачон амалий ишларга киришилганини кўриш мумкин. Хусусан, Германияда бундан 30-40 йил олдин чиқиндиларни қайта ишлаш йўлга қўйилган. Скандинавия, Швеция, Норвегия, Финландия сингари қатор давлатларда маиший чиқиндилар алоҳида йиғилиши, бунинг учун ҳар бир фуқаро маиший чиқиндиларни алоҳида чиқариш тартиби жорий этилган.

Юртимизда иқлим ўзгариши, чўлланиш, ер деградациясига қарши курашиш, Оролбўйи минтақасида «Яшил белбоғ» яратиш учун миллионлаб гектар майдонга ҳудуд шароитига мос кўчатлар экилиши – иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича Ўзбекистоннинг дадил, шаҳдам қадамларидир, десак, хато бўлмайди. Зеро, глобал исиш, иқлим ўзгариши, Орол денгизининг қуриши сабабли минтақамиз ҳарорати кўтарилаётгани инобатга олиниб, амалга оширилаётган ишлар шунга яраша бўлиши керак.

Она табиатнинг табиий бойликлари ҳам битмас-туганмас эмас. Ҳозирги вақтда биз чиқараётган чиқиндилар экологияга жиддий зарар келтириши ҳақида аксарият ҳолларда ўйламаймиз. Шу сабабли ер деградацияси юзага келиб, сув ресурсларимизнинг тозалиги, денгиз, океанлардаги наботот ва  мавжудот оламига жиддий хавф туғдираётгани ҳам сир эмас. Буларнинг барчаси она табиат мувозанати бузилишига сабаб бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «яшил» энергияга ўтиш борасидаги лойиҳаларни тезроқ ҳаётга тадбиқ этсак, қуёш, шамол электр станциялари қурилишини жадаллаштирсак, турар жой ва маъмурий биноларда қуёш панеллари ўрнатилса, экология, атроф-муҳит тозалигига эришиб, глобал исиш, иқлим ўзгариши, она табиатда «қайноқ давр» талафотларининг олдини олган бўламиз.

 

Абдували ХУДОЁРОВ,

ЎЭП Самарқанд вилоят партия ташкилоти матбуот котиби,

Меҳрож МАМАТОВ,

ЎЭП фаоли




Ўхшаш мақолалар

Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

🕔13:18, 15.10.2026 ✔27

Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

Батафсил
Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

🕔14:53, 08.10.2026 ✔98

Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

Батафсил
Дунё  Харитасидан ўчиб бораётган кўллар

Дунё Харитасидан ўчиб бораётган кўллар

🕔14:52, 08.10.2026 ✔92

Аммо бу «вирус» хабар ортида бир аччиқ ҳақиқат яширин: ижтимоий тармоқларда муҳокамага чиқмаётган, лекин сайёрамиз кўз ўнгимизда йўқотаётган ҳақиқий сув ҳавзалари фожиаси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар