Ҳозир атроф-муҳитга нафақат маиший, балки тиббиёт чиқиндиларининг хавфи ҳам ортиб бормоқда. Уларнинг таъсирида сув, ҳаво, тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланиши аҳоли орасида инфекцион ва ноинфекцион касалликлар тарқалишига омил бўлади.
Масалан, қон ва у билан ифлосланган тиббий асбоб-ускуналар, лаборатория анжомлари, биологик аъзо ва чиқиндилар, ўткир ва санчилувчи тиббий анжомлар ва бошқалар билан мулоқотда бўлганда юқумли касалликларни келтириб чиқаради. Кимёвий ва фармацевтик чиқиндилар – фармацевтик идишлар, флаконлар, қутилар, вакциналар, лаборатория реактивлари ва дезинфекция воситалари кимёвий ва заҳарли моддалар ҳисобланиб, табиатга ҳам, инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Бироқ чиқиндига фақатгина экологик муаммо эмас, балки тижорий фаолият сифатида қараш ҳам катта аҳамиятга эга. Уларни қайта ишлаш орқали табиий ресурсларни тежаш, қолаверса, даромад қилиш ҳам мумкин.
Шу боисдан жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, «Sayar LLC» компанияси (Инвестор) томонидан «Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси доирасида «Sayar green» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Ҳукумат номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқланди.
2024 йил 1 августдан:
– Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндилари тўлиқ ҳажмда Лойиҳа компаниясига топширилади.
– Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси белгиланган тартибда тасдиқланган тарифларда тиббиёт муассасалари томонидан сотиб олиниши таъминланади. Бунда иссиқлик энергияси бошқа шахсларга ҳам белгиланган тартибда етказиб берилиши мумкин.
Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндиларини Лойиҳа компаниясига тўлиқ етказиб бериш бўйича талаб белгиланди. Бунга риоя этмаслик санитар осойишталик ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш давомида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳисобланади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил