Урбанизация кўрсаткичининг ортиши оқибатида ер юзидаги яшил ҳудудлар, ўрмонлар тобора қисқариб, соғлом экологик муҳит барқарорлигини бузиб ташламоқда.
Айни шу сабаб ҳам Европа олимлари шаҳарларнинг кенгайиши ортидан келиб чиқадиган экологик муаммоларни оз бўлса-да бартараф этиш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиб, тажрибалар ўтказишмоқда.
Хусусан, Сидней технология университети томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, бино томини кўкаламзорлаштириш ва қуёш панелларини ўрнатиш – яшил томлар биологик хилма-хилликни 107 фоизга оширишга хизмат қилар экан. Энг муҳими, иқлим ўзгариши туфайли сайёрамизнинг ҳарорати кўтарилиб бораётган ҳозирги шароитда яшил томлар ҳаводаги иссиқ ҳароратни сезиларли кўрсаткич – 8 даражагача пасайтириши маълум бўлди.
Яқиндагина чоп этилган тадқиқотда ёзилишича, Европада яшил томларга нисбатан қизиқиш кучайиб бормоқда. Том устига тўкилган тупроққа вулқон кулини қўшиш эса бегона ўтлар ўсиб чиқишининг олдини олиб, экилган майсаларнинг экстремал об-ҳавога чидамлилигини оширади ва сув тежамкорлигини таъминлайди.
Сўнгги ўрганишларга кўра, 2013 йилда Шимолий Америкада яшил томли уйлар сони 1215 тага кўпайиб, 45 фоиздан ортиқроқ кўрсаткични ташкил этди. АҚШдаги бошқа шаҳарларга қараганда яшил томли бинолари кўпроқ бўлган Чикаго ўтган йили 56 минг2 метрга яқин томни яшилликка буркади. Айни дамда бундай экологик мусаффо томларнинг умумий майдонини 650 минг2 метрга ошириш учун 600 га яқин лойиҳани ишга тушириш режа қилиняпти.
Европа мамлакатлари яшил томлар бўйича дунёда етакчилик қилиб келади. Хусусан, Германияда биноларни яшиллаштириш ассоциацияси ташкил этилган бўлиб, унга кўра Германияда 2020 йилларга келиб тахминан 3,1 миллион2 километр том яшил майдонларга айлантирилган. Ҳатто баъзи шаҳарларга бу лойиҳа мажбурий тарзда ҳам жорий этилди.
Ғарбнинг баъзи мамлакатларида бир нечта ҳудудлар бино эгалари ва қурилиш компанияларини яшил том ўрнатишга ундаб, сув учун тўловларга 35 фоизгача чегирма жорий қилинган.
Яшил томлар экологияга фойда келтириш баробарида шаҳар кўрки учун ҳам эстетик завқ бағишлайди.
Устига-устак ёғингарчилик вақти сувга тўйиниб олган майсалар бино эгаларидан ортиқча суғориш ишларини ҳам деярли талаб қилмайди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, биологик хилма-хилликни асраш, энергия самарадорлигини ошириш ва ёмғир сувини бошқариш учун жуда қўл келадиган ушбу яшил том лойиҳасининг истиқболи ҳақида шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
Нилуфар УБАЙДУЛЛАЕВА
тайёрлади.
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔39
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил
Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?
🕔10:59, 04.12.2025
✔34
Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.
Батафсил
Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик
🕔10:54, 04.12.2025
✔28
Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз
Батафсил